Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини мехнизациялаш мухандислари институти “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг кенгайтирилган илмий семинар йиғилишида Самарқанд давлат университети мустақил тадқиқотчиси Ж.М.Махмудовнинг “Бир жинсли бўлмаган суюқликларнинг ғовак муҳитларда сизишининг математик моделларини такомиллаш-тириш ва тадқиқ этиш” мавзусидаги 01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослигидан физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтади.
Илмий семинар йиғилиши 2019 й. 16 май соат 15:00 да институтнинг Г-403 аудиториясида бўлиб ўтади.
Барча хоҳловчилар таклиф этилади.