Экологик муҳитни муҳофазалаш, табиат ва инсон ўртасида мувозанатни сақлаш билан боғлиқ вазифалар бугунги кунда бутун дунёда долзарб мавзуга айланди. Зеро, инсоният келажаги экология муаммоларининг самарали ҳал этилишига боғлиқдир. Ушбу эзгу мақсад йўлида барчани бирлаштириш, табиат муҳофазасига йўналтирилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ чора-тадбирларда изчилликни таъминлаш мақсадида 13 - февраль куни Талабалар турар жойида «Мен табиат билан биргаман» шиори остида ТТЖ раҳбарияти, ишчи ходимлар, Бино бошлиқлари билан биргаликда Экология куни ўтказилмоқда. Институтимизда ҳафтанинг шанба куни экалогия куни деб белгиланган.
ТИҚХММИ матбуот хизмати