Зиёратгоҳ – қалблар ороми

Юртимизда Мустақиллик сабабли улуғ аждодларимиз ва алломаларимизни муқаддас қадамжолари, зиёрат қилиш қалбларимизда абадий қолиши учун улар қўним топган жойлар зиёратгоҳларга айлантирилди.
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Шундай экан, зиёрат улугъларнинг йоди билан руҳимизга, қалбларга ором бахш этади.
Шу муносабат билан Гидромелиорация факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 204-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти М.С.Ҳайитова билан биргаликда 30 апрел куни Зангиота зиёратгоҳига ташриф буйиришди.
Зиёратгоҳга ташриф давомида талабалар етук ахлоқ-одоб соҳиби, ҳаким ва табиб, сўфий ва авлиё Занги ота ҳазратлари ҳақида муфассал маълумотга эга бўлдилар.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти С.Ҳайитова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳинбой Жуманиёзов