“Суғорма деҳончиликда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман
4-25 ноябрь 2017 йил. Тошкент шаҳри
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида “Суғорма деҳончиликда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани 2017 йил 24-25 ноябрь кунлари ўтказилади.
Республика илмий-амалий анжуман ташкилотчилари:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қошидаги
қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти
Конференциянинг мақсади ва вазифалари: Сув ресурсларини ҳисобга олиш, оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммолари бўйича маълумотлар ва билимларнинг самарали алмашинувини ташкил этиш ва муаммонинг барқарор ечимига йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқиш.
Республика илмий-амалий конференциянинг йўналишлари:
- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш: муаммолар ва ечимлар
- Сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш
- Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш
- Сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш масалалари ва улардан самарали фойдаланиш муаммолари
- Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштириш: муаммолар ва ечимлар
- Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
- Сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида олий малакали илмий ва илмий — педагог кадрларни тайёрлаш
Муаллифлар учун маълумотлар:
Конференцияга тақдим қилинган мақолалар матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган бўлиб, улар 5 бетдан ошмаслиги керак. Матн “Microsoft Word” дастурида (Times New Roman) 14 шрифтида терилган ва пухта тахрир қилинган бўлиши шарт.
Матн стандарт бичимидаги (210 х 297) сифатли оқ қоғозда, 1,5 интервалда ёзилган бўлиши лозим. Саҳифаларнинг юқори қисмидан 2,5 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см ва пастдан 2 см ҳошия қолдирилади. Мақола мавзуси бош ҳарфлар билан матн бошланишида ёзилади. Сўнгра пастки қаторнинг ўртасидан муаллифнинг исми-шарифи ва иш жойи кўрсатилади. Муаллифлар мақоланинг электрон файлни ўзларининг исми-шарифи билан номлашлари лозим. Конференция мавзусига бевосита тегишли бўлмаган мақолалар қабул қилинмайди ва эгасига қайтариб юборилмайди.
Конференцияда иштирок этиш учун мақолаларни юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрлаб, 2017 йилнинг 1-ноябригача ташкилий қўмитанинг манзилига матн кўринишида (2 нусхада) ва диск вариантида ҳамда электрон почтасига етказиш сўралади.
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент ш., К. Ниёзий 39, Б.Сувановга. Тел: (+998-71) 237-19-56, 237-19-80, (+998-90)- 975-55-49
E-mail: gmelioratsiya@mail.ru