XVII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини якунлади
“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XVII–ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжуманининг ёпилиш тадбири 2018 йил 14 апрель куни соат 12:00 да институт илмий кенгашлар залида бўлиб ўтди.
Тадбирда Илмий ишлар бўйича проректор Т.Султанов ҳамда 11 та шўъбанинг раис, ҳам раис ва котиблари иштирок этдилар.
Анжуманнинг ёпилишида 11 та шўъба раислари ҳар бир шўъба бўйича ҳисобот бериб, мақолалар муҳокамасини ўтказиш бўйича ўзларининг таклифларини бердилар.
Анжуман шўъбалари бўйича жами топширилган мақолалар сони 409 та бўлиб, шундан 355 та мақола ҳимоя қилинди, шунингдек 22 та мақола қўшимча тарзда муҳокамадан ўтказилди. Шунинг билан “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XVII–ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжумани ўз ишини якунлади.
XVII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар анжумани- I том
XVII – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар анжумани- II том