Юртимизда октябрь ойи байрамлар ойи десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, 21 октябрь “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми” берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, шунингдек, Абдулла Орипов ижод ва ҳаёт фаолиятини чуқурроқ ўрганиш, талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда қизиқишини орттириш мақсадида 2020 йилнинг 21 октябрь куни Адиблар ҳиёбонида муҳим тадбир бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети жамоаси, талаба-ёшлари Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Чориев Р.Қ., факультет декани Шавазов Қ.А.лар раҳбарлигида Адиблар ҳиёбонига ташриф буюриб, Абдулла Орипов монументи пойига гул қўйиш маросимини ўтказишди ҳамда маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси вакиллари шоир Усмон Азим, Бобур Бобомурод, Раҳимбой Жуманиёзовлар иштирок этишди.
Тадбирнинг муҳим жиҳати айнан Тил байрамига тўғри келганлиги тадбирни янада юксак бўлишига хизмат қилди. Тадбир қатнашчилари катта таассуротлар билан қайтишди.
ҚХМ факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов маълумоти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати