2020 йил 15 июль куни ТИҚХММИ “Геодезия ва геоинформатика” ҳамда “Иқтисодиёт” кафедрасининг навбатдан ташқари кенгайтирилган (профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлар таклиф этилган) йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти мустақил тадқиқотчиси Мухторов Ўзбекхон Бурхоновичнинг – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган “Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши муҳокама қилиниб ҳимояга тавсия этилди.
Шунингдек "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" кафедраси мустақил тадқиқотчиси Атажанов Адилжан Усеновичнинг «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» ихтисослиги бўйича “Ер устидан эгатлаб суғориш усулини такомиллаштириш технологияси ва техник воситаси ” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган илмий иши муҳокамадан ўтказилиб ҳимояга тавсия этилди.
ИТИ ва ИПКТ бўлими бошлиғи Ш.Имомов маълумоти. ТИҚХММИ матбуот хизмати.