Магистратура бўлими

«Магистратура бўлими» бошлиғи

Янгиев Асрор Абдиҳамидович

Техника фанлари доктори, профессор 

тел: (71) 237-22-09.

Еmail: magistr@tiiame.uz

 

 


МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ ҲАҚИДА

Институтда бугунги кунга келиб “Магистратура бўлими” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ–5789-сон «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги “Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 36-сон қарори асосидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 2-апрелдаги 116-сон буйруғи билан тасдиқланган  “Магистратура тўғрисидаги Низом” га  мувофиқ фаолият олиб борилмоқда.

Институтда магистратура мутахассисликларига масъул бўлган кафедраларда магистрантларнинг ўқув жараёнига энг юқори малакали профессор-ўқитувчилар, яъни фан докторлари ва профессорлар, фан номзодлари ва доцентлар шунингдек, ишлаб чиқаришда юқори иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали амалиётчилар ҳам жалб этилган. Магистратура мутахассисликлари бўйича кафедралар тасарруфида бугунги кунга келиб жами 120 нафар малакали педагог ходимлар, мутахассисликлар бўйича магистрантларга малакавий кўникма ҳосил қилишда маърузалар ўқиш, тажриба ва амалий машғулотларни, малакавий амалиётлар ва стажировкаларни ўтишда илмий педагогик фаолият олиб бормоқдалар. 2019-2020 ўқув йилига келиб институтда жами 30 та магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланди, 2020-2021 ўқув йилида эса 34 та магистратура мутахассисликлари, жумладан 6 та ҳалқаро қўшма таълим дастурлари асосида  магистрантлар тайёрланмоқда, бунда янги замонавий мутахассисликлар ҳам очилганлиги инобатга олинган.

  1. 5А230201 - Менежмент (сув хўжалигида)
  2. 5А230401 - Маркетинг (сув хўжалигида)
  3. 5А233001 - Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
  4. 5А310201 – Електр таъминоти (сув хўжалигида)
  5. 5А311001 - Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида)
  6. 5А313401 - Геодезия ва  геоинформатика
  7. 5А410701 - Ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқариш
  8. 5А430101 - Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)
  9. 5А430501 - Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти
  10. 5А340701 - Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)
  11. 5А430502 - Сув хўжалигида Смарт (интеллектуал) ўлчаш тизимлари ва асбоблари
  12. 5А450101 - ГЭС қурилиши ва улардан фойдаланиш
  13. 5А450202 - Мелиорация ва суғорма деҳқончилик
  14. 5А450205 - Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш
  15. 5А450206 - Сув тежамкор суғориш технологиялари
  16. 5А450207 - Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва бошқариш
  17. 5А450301 - Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш
  18. 5А450401 - Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги
  19. 5А450402 - Насос станцияларидан фойдаланиш ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси
  20. 5А630201 - Сув хўжалигида экология хавфсизлиги
  21. 5A230901 - Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
  22. 5A312101 - Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит (сув хўжалигида)
  23. 5A312401 - Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича)
  24. 5A141104 - Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси
  25. 5A640101 - Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар хавфсизлиги (қишлоқ ва сув хўжалигида)
  26. 5A340704 - Гидротехника иншоотлари қурилишини ташкил этиш ва технологияси
  27. 5A310106 - Мини ва микро гидроэлектростанциялар
  28. 5A110802 - Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси
  29. 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (Халқаро ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш)
  30. 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (геоахборот тизимлари)
  31. 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (қишлоқ ва сув хўжалигида)
  32. 5А450208 – Сув сифатини бошқариш
  33. 5А430503 - Интеллектуал датчиклар ва технологиялар
  34. 5А430401-Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ

Магистрлар тайёрлашда таълим жараёни билан илмий-тадқиқот ишлари ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция жараёнини ривожлантириш мақсадида турли илмий семинарлар ташкил этилиб борилиши йўлга қўйилган. Магистрантлар ўзлари бажарадиган магистрлик диссертациялари бўйича фан-тараққиётининг охирги янгиликларидан хабардор бўлишларидан келиб чиқиб, Республика ва халқаро кўргазмаларида ҳам фаол иштирок этиш билан биргаликда ҳар йили ташкиллаштирилиб келинаётган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси”да магистрантлар қатнашиб мамлакатимиз олимлари томонидан илгари сурилаётган илмий ғоялар, ишланмалардан хабардор бўлишмоқдалар.

Магистратура таълим жараёнида мутахассисликлар бўйича ўқитиладиган фанлар институтдан ташқари ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот институтлари шароитида ҳам олиб борилиши кенг йўлга қўйилган бўлиб, буларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги “Энергетика ва автоматика илмий тадқиқот институти” ва “Физика-Қуёш” ИИЧБ, “Ўзергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Ўзсувлойиҳа” ОАЖ, “Ўзгидромет” маркази “ЎзГИП” МЧЖ, “Гидропроект” АЖ, “Узбекгидроэнерго” АЖ, “Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти”, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси, Табиатни муҳоқаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти, “Сувмаш” АЖ, “Технолог” АЖ каби ташкилотларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 ноябрдаги 2734-сонли “Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”га буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм фан вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлисида берилган топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида институт ректорининг буйруғи ҳамда Илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан тузилган ДАСТУР асосида биринчи маротаба магистирлик диссертация мавзулари бўйича стажировкани ўташ Илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари ташкил қилинди. Магистратура бўлими томонидан амалиёт кундалиги, йўлланма ва барча керакли хужжатлар тайёрлаб берилди.

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10-сентябрдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 2-апрелдаги 116-сон буйруғи билан тасдиқланган “Магистратура тўғрисидаги” Низом асосида магистратурада ўқув жараёни олиб борилмоқда.

Институтда барча магистратура мутахассисликларига масъул бўлган кафедраларда мазкур Низомга асосан “Магистрантнинг шахсий иш режаси” да белгиланган “Магистрантнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича календари” ва “Магистрлик диссертатсиясининг бажарилиши календари” юритилиб магистрантлар ўз фаолияти даврида амалга оширилиши лозим бўлган ишларини белгиланган режа асосида олиб борадилар.

Шунингдек, мутахассисликларнинг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилиши дарс жадвалига мувофиқ ҳафтанинг тўрт кунида белгиланган ва ҳафтанинг жума ва шанба кунлари магистрантлар мутахассисликларга масъул бўлган кафедраларда ҳафта давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот ва тақдимотлар қилиб боришлари амалга ошириб келинмоқда. Магистратурада таълим жараёни илмий-тадқиқот ва илмий педагогик фаолияти олиб борилишига қаратилганлигидан келиб чиқиб, семестрлар якунига кўра магистрантлар кафедраларда илмий фаолият аттестациясидан ўтказилиши йўлга қўйилган. Бунда белгиланган режага мувофиқ магистрантлар семестр давомида амалга оширган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида тақдимотлар қилишлари амалга оширилиб келинмоқда.

ҲАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

Институтда 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (Халқаро ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш), 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (геоахборот тизимлари), 5А630101 - Атроф-муҳит муҳофазаси (қишлоқ ва сув хўжалигида), 5А430503 - Интеллектуал датчиклар ва технологиялар, 5А430401-Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида ҳалқаро магистратура ташкил қилинган. Магистрантлар АҚШ, Мичиган штати университети, Словак Республикаси, Нитра шаҳридаги Словак қишлоқ хўжалиги университети,  АҚШ, Миссисипи университети ва Венгрия, Обуда университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олишлари мумкин.