Режа-молия бўлими

 Бўлим ҳақида

Институтни хўжалик молиявий фаолиятини юритиш учун зарур маблағларни режалаштириши, институтнинг   штатлар жадвалини хамда харакатлар сметасини тузиш.             

  Молиявий хисоботларни ўз вақтида тузиб, тегишли юқори ташкилотларга  топшириш билан шуғулланади.

  Бўлимнинг асосий вазифалари :

- бюджет ва бюджетдан ташқари харакат сметасини тузиш;

- бюджет ва бюджетдан сметасини ва штат жадвалини юқори тегишли молия органлардан руйхатдан ўтказиш;

- зарур холларда ўрнатилган тартибда харажат сметаси ва штат жадвалига ўзгартиришни киритиш;

- рахбариятга байрам мунособатлари билан ва ходимларнинг иш самарасига кўра (имконият доирасида) ходимларни мукофотлаш бўйича таклифлар  киритиш ;

Режа-молия бўлими ҳисобини юритишга доир норматив ҳужжатлар:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ КОДЕКСИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Иш хақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2753-соли НИЗОМИ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1339-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА”ги НИЗОМ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2013 йил 26 февралда №2431-сон билан рўйхатга олинган “Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-кантракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2017 йил           21февралда      №2859-сон билан рўйхатга олинган “ Олий таълим муассасалар бошқарув,техник,хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҚАРОРИ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан       рўйхатдан ўтган “Харажатлар сметаси ва  штат жадвалларини тузиш,тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги НИЗОМ.

Энг кўп бериладиган саволлар:

Савол : Институтни тамомлангандан сўнг магистрлар  нега ассистент лавозимига эмас,стажёр-ўқитувчи лавозимига ишга кабул килинади?

Жавоб: ОТМ раҳбарлари ва профессор –ўқитувчиларга иш ҳақи разрядларини белгилаш тўғрисида ОЎМТВ нинг 2002 йил 21 августдаги 89-01-467-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 4 бандига асосан педагог стажига эга бўлмаган мутахассис 2 йил стажер-ўқитувчи лавозимига ишга олишини белгиланган.

Савол  : Кафедра ва бўлимларга штатларни тақсимлаш нормативлари қандай?

Жавоб: Кафедра ва бўлимларга штат жадваллари ОЎМТВ ва Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган 2017 йил 21 февралдаги 2859- сонли буйруқ асосида шакллантирилади.