"Хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш" бўлими

Бўлимнинг асосий вазифаси АРМ фойдаланувчиларига ахборот-кутубхона хизматини амалга ошириш ва ўқиш зали хизмати АРМ фондидаги: хорижий босма, электрон кўринишида кутубхона ресурсларини тақдим қилади.

  • Профессор-ўқитувчилар, талабалар, ходимлар, малака ошириш тингловчилари, қишлоқ хўжалиги мутахассисларига, ҳамда бошқа ташкилотлардан келган ходимларга хизмат кўрсатади. Бошқа ташкилотдан ташриф буюрган фойдаланувчиларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат орқали хизмат кўрсатади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас. Залда китобхонлар дарслик, ўқув қўлланма, монография ва бадиий адабиётлар билан бир қаторда чел элда чоп этиб борилаётган вақтли матбуот нашрларидан фойдаланишлари мумкин.

Анъанавий хизмат турлари:

  • фойдаланувчиларни рўйхатга олиш;
  • адабиётларни буюртма орқали қабул қилиб, фойдаланувчиларга етказиш;
  • адабиётларни уйга бериш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 16:30 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.