Танловлар ўтказиш

Институт ректорининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699 А/Ф-сонли буйруғига асосан институтда ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни ривожлантириш, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида энг яхши интеллектуал мулк объектини аниқлаш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш йўли билан янги технология ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиуқиш мақсадида «Интеллектуал» танловини ўтказиш бўйича институт ташкилий қўмитаси тузилган.

Мазкур қўмитанинг танловларни ўтказиш баёни қарорлари ҳамда институт ректорининг, яъни инновацион кенгаш раисининг буйруғи асосида «Интеллектуал» танлови ғолиблари аниқланиб, муаллифлар моддий рағбатлантириладилар:

«Интеллектуал» танлови номинациялари:

Профессор-ўқитувчилар ўртасида:

«Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси”, «Энг яхши ЭҲМ дастури» «Энг яхши авторлик ҳуқуқи» номинациялари бўйича.

Талабалар ўртасида:

«Энг яхши ишланма», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Яратилган ЭҲМ дастури» номинациялари бўйича.

ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ:

ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА:

а) «Энг яхши ихтиро» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Органик чиқиндиларни қайта ишлаш усули ва уни амалга ошириш қурилмаси» учун Усманов Камолиддин Эшкулович, Қаюмов Тўланбой Холмирзаевич, Хакимов Баходир Бозорович, Султанов Мансур – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

б) «Энг яхши фойдали модель» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Грунтнинг сув бериш коэффитсиентини аниқлаш учун асбоб» қурилмаси учун Бакиев Машариф Рўзметович, Муслимов Туравой Джураевич, Джаббарова Шахноза Акрамжоновна, Машарифов Умидбек Хушнудбек ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – «Ярим ўтказгичли координатли сезувчан детектор» қурилмаси учун, Муминов Рамизулла Абдуллаевич, Раджапов Сали Аширович, Тошмурадов Ёрқин Кахрамонович, Рисалиева Шарипа, Раджапов Бекжан Салиевич – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

c) «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар баъзаси» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Вйчисления определителей ленточной матритсй для призматических конструксий с упругими и вязкоупругими характеристиками» ишланмаси учун, Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович, Мавланов Тулқин Мавланович, Ярашов Жавлон Адамбаевич, Тошматов Элёр Собирович – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – «СC040З Собственные колебания вязкоупругих осесимметричных оболочечных конструксий» ишланмаси учун, Мавланов Тулқин Мавланович, Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович, Ярашов Жавлон Адамбаевич, Тошматов Элёр Собирович – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – «Турли усуллар билан ер ресурслари қийматини баҳолаш учун дастур» ишланмаси учун, Абдуллаев Зафар Сайфутдинович – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

3 - ўрин – «Программа для расчета расхода воды водосливов Томпсон и Чиполетти» ишланмаси учун, Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, Ирисматова Азиза Исраиловна, Ҳамроқулов Жасур Сайли ўғли - энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

д) «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Ерларни текислашда тупроқ зичлигини тенг тақсимланиш коэффитсиентини аниқлаш» ишланмаси учун, Шайманов Низомиддин Оманқулович, Мурадов Рустам Анварович – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

э) «Энг яхши авторлик ҳуқуқи» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Қурилиш машиналари фанидан электрон дарслик» ишланмаси учун, Имомов Шавкат Норбоевич, Бекчанов Фахриддин Атабаевич – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДА

а) «Энг яхши ишланма» номинацияси боъйича:

1 - ўрин – «Ёпиқ горизонтал дренажни тозалаш ишларини механизациялаш» ишланмаси учун Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети, 4 – курс талабаси Мейлиқулов Саидали Тўйчи ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – «Намлик ва ҳароратни ўлчаш қурилмаси» учун, Гидромелиорация факультети, 2 - курс талабаси Каримова Дурдона Фазлиддин қизи – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – «Атроф муҳитни асл ҳолатида сақлаб қолиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш» ишланмаси учун, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети, 3 - курс талабаси Ахмедов Маъмуржон Махмуджон ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

3 - ўрин – «Коллектор – зовур сувларидан қайта фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ишланмаси учун, Гидромелиорация факультети, 4 - курс талабаси Жалилов Срожиддин Мухиддин ўғли - энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;


б) «Яратилган ЭҲМ дастури» номинацияси бўйича:

1 - ўрин – «Мобил алоқаларда каналларда сув сарфини ҳисоблаш учун дастур» и учун, Гидромелиорация факультети 2 - курс талабаси Манзирбоев Улуғбек – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида; 
2 - ўрин – “Научно-практическое предложение по созданию мобилного приложение – под названием «МОБИЛ ИЗМEРИТEЛ»” дастури учун, Ер ресурсларини бошқариш факультети, 4 - курс талабаси, Абдуллаев Отабек Зохид ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – «Расчет капелного орошения» дастури учун, Гидромелиоратив ишларини механизациялаш факультети 4 – курс талабаси, Абдулхаев Эраж Абдушукур ўғли - энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида моддий рағбатлантирилсин.

СОВРИНДОРЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИ 18 ЯНВАР 2019 ЙИЛ СОАТ 1000 ДА ИНСТИТУТ МАДАНИЯТ САРОЙИДА ЎТКАЗИЛАДИ