Институтимиз ютуқлари

 

 

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» III республика танловида “Трактор ва автомобиллар” кафедраси доценти, техника бўйича фалсафа доктори Наргизахон Холиқова Абдувалиевна «Энг яхши ихтиро ва энг яхши фойдали модел” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади. Батафсил

 

 


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти каби мезонларда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари ўртасида ижобий кўрсаткичларни қайд этиб, 301-350 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан жой олди. 

Батафсил

 

 

 


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги 2019да 2-ўрини қўлга киритди.(01.01.2019 йил ҳолатига)  Батафсил

 

 

 


 

 

 

“Scopus Award – 2019” ғолиблари: “Science Direct Top Published University” (“Энг кўп нашр қилган университет”) - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 06.12.2019

Батафсил

 

 


 

 

 

“Scopus Award – 2019” g‘oliblari: «Илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси учун»  - Оқил Умурзоқович Салимов 06.12.2019

Батафсил

 

 

 

 


 

 

“Scopus Award – 2019” ғолиблари: “Science Direct Top Published Researcher” - Олим Пўлатов, ТИҚХММИ профессори 06.12.2019

Батафсил

 

 

 

 

 


 

Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси профессори Обид Турсунов “Scopus Award–2019” маросимида “Best Scopus Journey” номинатция бўйича тақдирланди. 06.12.2019

Батафсил

 

 

 


 

 

 

 

2020 йил 25-26 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллигига бағишланган спортнинг универсал жанг тури бўйича професионаллар ўртасида 50 кг вазн тоифасида "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультетининг талабаси Мухторов Аббос олий ўринни эгаллади. 

Batafsil

 

 

 

 

 

 


 

Америка Қўшма Штатларининг John Deere компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда олий ўқув юртида ўқув марказини ташкил этди. Батафсил

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

2019-2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси танловида 3 нафар магистрантлар қатнашиб, Бизнес ва бошқарув йўналиши бўйича Ҳафизов Бунёджон Зайниддин ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиби бўлди.  Батафсил

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

2019-2020 ўқув йилида ГИМ факултети СХМИМ таълим йўналиши 4-босқич талабаси Бурхонова Муниса Маъмуржон қизи  Ўзбекистон Республикаси Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳибаси бўлди.  Батафсил

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Институтимизда таълим олаётган иқтидорли, истеъдодли ҳамда ижодкор бўлган бир гуруҳ талаба-ёшларнинг "Илҳом булоқлари" номли тўплами илк бор чоп эттирилди. 12.11.2019 йил.

1. Батафсил   2. Батафсил

 

 

 


2019 йил 5А430503-Интеллектуал датчиклар ва технологиялар мутаҳассислиги магистранти Янгиев Дилшод Асрор ўғли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутаҳассисларни хорижга тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендия танловида Магистратура таълим дастури бўйича ғолиб деб топилди. Батафсил

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

2019 йил 14-16 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг “Турон жанги” тури бўйича Осиё кубогида иштирок этди. У 80+ кг тоифасида 1-ўринни эгаллади. Батафсил

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

“Гидромелиуорация” факултети талабаси Турсунов Ҳожимурод IFMA Жаҳон ёшлар Muay Thai чемпионатида Бронза медалини қўлга киритди. 10.12.2019

Батафсил

 

 

 

 

 

 

 


 

2019 йил май ойида институтда "Давлат кадастрлари" фанидан ўтказилган Республика фан олимпиадасида Геодезия, картография ва кадастр йўналиши 3-босқич талабаси Алимбаев Жолдас Куанишбек угли фахри 1-ўринни эгаллади.  Батафсил

 

 

 

 


 

"Тафаккур синовлари" Республика танловининг Тошкент шаҳар 2- босқич саралаш баҳсида 1-ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "Ирригатор" жамоаси эгаллади. 17.04.2019йил. Батафсил

 

 

 

 

 


 

 Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги инновация ва илмий тадқиқотлар кластерининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 08.06.2018й. Батафсил