Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими

Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимини ташкил этиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-3698-сонли қарорининг 1 ва 3 бандлари ижросини ҳамда Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 5 июлдаги 594-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида институт ректорининг 2018 йил 3 августдаги 600 А/Ф-сонли буйруғи билан илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда 601 А/Ф-сонли буйруғи билан Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлим Низоми тасдиқланган.

Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш  бўлимининг мақсади, вазифалари:

- илмий-тадқиқот ишларини олиб борилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштиш;

-инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳалар танловини ташкиллаштириш;

- илмий лабораторияларни моддий-техник таъминлаш (илмий-лаборатория ускуналари, ҳаражат материаллари ва комплектларни сотиб олиш);

- институтнинг инновацион фаолияти доирасида яратилган, муаллифлик ҳуқуқи (патент) асосида хорижда ҳам расмийлаштириладиган маҳсулот ва хизматлар, шу жумладан интеллеcтуал мулк объектлари рўйхатини ишлаб чиқиш;

- инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий тадқиқот ва экспериминтлар ўтказиш, махсус ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун нуфузли илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотларида, шу жумладан хорижда қисқа муддатли (1 ойгача) илмий стажировкаларни ўтказишда тадқиқотчи ва талабаларни танлаб олиш;

- инновацион маҳсулотларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, гранулар ва ҳайрия маблағларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағларни жалб қилиш;

- банк депозитига инновацион фонд маблағларини ўтказиш йўли билан уларни бошқариш;

жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун тизимли мониторинг олиб боориш.

- институт олимлари томонидан яратилган илмий ишланмаларни соҳанинг иқтисодий тармоқларга жорий қилиш ва тижоратлаштиришни ташкил этиш;

- бюджетдан ташқари грантлар ва хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришини таъминлаш;

- тадқиқотлар натижалари асосида яратилган илмий-техник маҳсулотларни буюртмачиларга (истеъмолчиларга) сотиш;