Ахборот технологиялар маркази

Марказ раҳбари

Киличов Шарафиддин Мирзаевич

Тel. 71- 237-19-24, 90-322-09-34

Email:atm@ tiiame.uz

 

 


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Ахборот технологиялари маркази ўз фаолиятини 1993 йилда бошлаган.  Ахборот технологиялар марказининг (АТМ) тасарруфида Ахборот тизимларини жорий этиш, Тармоқларни бошқариш, Техник қўллаб қувватлаш, Ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш бўлимлари фаолият олиб боради.

Марказнинг асосий вазифаси институт ўқув ва маъмурий бошқарув жараёнига ахборот коммуникацион технологияларни тадбиқ этиш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқарув-назорат ишларини олиб боришдан иборат.

Марказ фаолияти ҳақида

Марказ институт ўқув, илмий, маъмурий ва хўжалик хизмати жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш ташкиллаштиради. Институт ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширади. Институтга замонавий ахборот-коммуникация технология воситаларини сотиб олиш бўйича таклифлар киритиш, жорий этиш, фойдаланиш, лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этади. Институтда ягона ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритади. Институтда тармоқ ва тармоқ қурилмалари хавфсизлигини ва доимий ишчи ҳолатда бўлишини назорат қилади.

Марказнинг асосий вазифалари:

- институтда тармоқ администраторлиги ва тармоққа киришни назорат қилиш, институт расмий веб-сайти, серверлари, ахборот ресурслари хавфсизлигини ва доимий иш фаолиятида бўлишлигини таъминлаш;

- институт кўп даражали телекоммуникацион тармоқлари хамда техник воситаларни хавфсизлигини ва сифатли ишлашини таъминлаш, шунингдек мониторингини юритиш;

- ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Moodle масофавий ўқитиш тизими ва мультимедиали таълим ресурсларини техник жихатдан қўллаб-қувватлаш;

- институт таркибий бўлинмаларини мультимедиа воситалари ва техника воситалари билан жихозлаш, сотиб олиш бўйича таклифлар киритади.

- институтда фойдаланиладиган техник воситаларни модернизация қилиш ишларини ташкил этиш.

- институтда ахборотлаштириш ва техник воситалар билан боғлиқ товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхона, ташкилотлар билан шартномаларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва шартномалар тузишда эксперт сифатида иштирок этиш.