International Projects

The improvement of energy efficiency in the building sector through the use of renewable raw materials from agroforestry systems-Aгроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш Германиянинг International Climate Initiative - Ҳалқаро иқлим ташаббуси грант лойиҳаси

Халқаро ҳамкорлар :

Берлин Техника университети, Германия Aрхитектура институти; Табиий қурилиш лабораторияси, Эберсвалде Барқарор ривожланиш университети (НNЕЕ), Бутунжаҳон агро ўрмон хўжалиги маркази (ICRAF- lnternational Centre for Research in Agroforestry ) Ўрта Осиё,  Қирғизистон ва Хиндистон филиаллари, Халқаро қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича маслаҳат гуруҳи (CGIAR-), Иқтисодий ҳамкорлик ва  тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ).

Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкор  ОТМ :Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти

Лойиҳа қиймати: 620.000 EUR

Лойиҳа муддати:  2021-2024 й.

ТИҚХММИ дан координатор: т.ф.н, биринчи проректор,  Проф.Мирзаев Б.С.

Лойиҳа қатнашчилари:  катта ўқитувчилар Г.Эшчанова  ва У. Нуллаев

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Германиянинг International Climate Initiative- Ҳалқаро иқлим ташаббуси ҳалқаро лойиҳа доирасида “The improvement of energy efficiency in the building sector through the use of renewable raw materials from agroforestry systems”-Aгроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш мавзусидаги Германиянинг (Eberswalde University for Sustainable development )Эберсвалде Барқарор ривожланиш университети билан ҳамкорликда умумий қиймати 620.000 еврони ташкил қилган грант лойиҳани қўлга киритди. Лойиҳа 01.08.2021дан ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа кординатори Германиянинг Эберсвалде Барқарор ривожланиш университетидан координатор профессор Мартин Уелп ва  Ўзбекистон Республикасининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг биринчи проректори, профессор Мирзаев Баҳодир Суюнович, лойиҳа катнашчилари “Инглиз тили” кафедраси катта ўқитувчилари Гўзал Эшчанова ва Улуғбек Нуллаев ҳисобланади.

  

Германия хукумати томонидан молиялаштирилган мазкур грант доирасида қатнашувчи ташкилотлар билан хамкорликда  халқаро лойиҳа доирасида видео йиғилишлар ва  музокаралар олиб борилмоқда ва қўшимча шартномалар имзоланилмоқда. Лойиҳа доирасида Германиянинг Z-U-G ташкилоти лойиҳалар бўйича Ўзбекистондаги вакили Юлдашева Дилфуза ТИҚХММИга ташриф буюрди ва биздаги мавжуд шартғшароитлар билан яқиндан танишишга мушарраф бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, Г.Эшчанова  Германиянинг Таълим ва Тадқиқот Вазирлиги томонидан молиялаштирилган "E- agroforestry- Food security and livehood improvement through the agroforestry in Central Asia"-"Э- агро ўрмон хўжалиги - Озиқ -овқат хавфсизлиги ва Марказий Осиёда агро ўрмончилик орқали турмуш даражасини яхшилаш"ҳалқаро лойихаси доирасида   Эберсвалде Барқарор ривожланиш университетида ёш тадқиқотчи сифатида 20.09.2018-20.11.2018й. даврида малака ошириб қайтган ва шу кунгача Германиялик профессор-ўқитувчилар билан тажриба алмашишда мунтазам ишлаб  келмоқда.

Умид қиламизки, мазкур халқаро лойиҳа доирасида Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтида грант  мавзуси бўйича Германиялик олимлар билан тажриба алмашиниб, шу соҳада институтимиз равнақи йўлида профессор ва ўқитувчилар, қолаверса ўсиб келаётган ёш авлодга замонавий таълим беришдек вазифаларни янада мукаммаллаштиришга ва Ўзбекистон Республикасида янада ривожлантирилиши кутилган агроўрмончилик тизимларининг қайта тикланадиган хом ашёларидан фойдаланиш орқали қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини оширишда режалаштирилган бир қатор  ютуқларга эришилади.

 

 

Жаҳон Банкининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси  ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги “Олий таълимни модернизация қилиш” халқаро лойихаси

Лойиха муддати: 2020-2023

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги

 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚҲММИ);

Aндижон машинасозлик институти (AндМИ);

 Самарқанд давлат чет тиллар институти (СамДЧТУ);

 Тошкент давлат техника университети (ТДТУ);

 Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ);

 Тошкент педиатрия тиббиёт институти (ТПТИ);

 

ТИҚҲММИ дан координатор: Проф. Худаяров  Б.

 Аъзолар: Абдураупов  Р., Эшчанова Г., Ходжаев Д., Каттақулов Ф., Исмаилова З.,  Кубяшев К., Нуллаев У.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил  22 мартдаги “Халқаро ривожлантириш Ассоциацияси иштирокидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ”ги ПҚ-2848-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, мазкур қapop ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Жаҳон Банкининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси (International Development Assosiation of World Bank) иштирокида “Олий таълимни модернизация қилиш” (Modernization of Higher Education) ҳалқаро лойихасини амалга оширмокда.

                                         

      Шу муносабат билан, ушбу ҳалқаро лойиха доирасида 2020 йил октябрь ойидан бошлаб 2021 йил январь ойига қадар Ички сифатни таъминлаш (Internal Quality Assurance)” мавзусига бағишланган семинар-тренинглар шу соҳадаги етук экспертлар Люсен Боллерт,  Катя Зиеберт Камсек ва Aким Эмурли томонидан мунтазам равишда ўтказилиб келинди.

                                       

  Мазкур тренинг ишининг якуний натижаларига мувофиқ, танлаб олинган 10 нафар ОТМлар ичидан энг фаол иштирок этган 6 та ОТМлари Shbeeman Consulting экспертлари томонидан танлаб олиниб, лойиҳанинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

         6 та ОТМнинг тренинг иштирокчиларига мазкур лойиҳа доирасидаги тренингларда фаол иштирок этиб, самарали ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон Банки лойиҳа ташкилотчилари томонидан ташаккур билдирилди ва лойиҳа иштирокчилари  сертификатлар билан тагдирланди. Маълумки, тренинг машғулотлари 8 та модулни ўз ичига олиб, ўтказилган семинар-тренингда ҳар бир ОТМ жамоаси тегишли экспертларга бириктирилгандир. Айни пайтда, ҳар бир ОТМ ўзларига бириктирилган экспертлар томонидан белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш  мақсадида ўз вақтидаги ижроси тавсия қилинади.

  

                                                                  

    Ушбу семинар-тренингнинг мақсади 2020-2021 йилларнинг охирига қадар янги ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистондаги сараланган университетлар учун интенсив тренинглар ташкил қилиш, янги тизимни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, (couching) коучерлик,   мураббийлик босқичини бошлашдир ва танланган ОТМини Халқаро Акредитацияга тайёрлашдан ва  муассасаларда ички сифатни таъминлаш (ИСТ) такомиллаштиришда лойиҳа иштирокчиларнинг  саъй-ҳаракатларини янада қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Мутахассислар коучерлик  босқичининг мақсадлари, уларни амалга ошириш вақтлари, методологиялари, мавзу бўйича ҳужжатларни шакллантириш ва тегишли маълумотларни тўлдириш, зарур тренингғмашғулотларини олиб бориш ва амалга ошириш босқичлари учун маъсулдирлар.

                                                                

 

      Шу муносабат билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Жаҳон банки Халқаро ривожланиш ассоциацияси (International Development Association  of World Bank) иштирокидаги “Олий таълимни модернизация қилиш” (Modernization of Higher Education) ҳалқаро лойихаси доирасида IQA (Internal Quality Assuarance) бир қатор ишлар амалга амалга оширилиб келинмоқда.

    2021 йил март ойида Словения Сифат Олий Таълим институтининг мустақил маслаҳатчиси Катя Зиберт Камшек Ички сифатни таъминлаш (ИСТ)ни тадбиқ қилишда модул топшириқларига асосланган йўриқномани юритиш ва март - август 2021 йил даврига мўлжалланган 2- босқичдаги коучинг жараёни  муҳокамаси йиғилиши zoom платформаси орқали бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда институтимиздан лойиҳа иштирокчиларининг барчаси иштирок этиб келишмоқда.  Ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш бўйича институтга бириктирилган эксперт билан қуйидаги вазифалар юзасидан музокаралар олиб борилмоқда:

 

                                                               

Мавжуд ички сифатни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш;

-Институтда ИСТ бўйича йўл харитасини юритилиши, бажарилиши жараёнидаги масъуллар ва муддатлар бўйича маълумотлар тўғрисида;

-Институтдаги Мониторинг ва ички назорат бўлими ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлими вазифалари ҳамда уларни ИСТ бўйича Йўл харитасини бажарилишининг мониторингидаги ўрни тўғрисида;

-Институтда лойиҳа доирасидаги коучерлар ИСТ тизимини ривожлантиришга ёрдам бериб, шунингдек, олиб борилган таҳлиллар бўйича  олинган маълумотлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириш, ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича экпертдан олинган фикр ва хулосалар, тавсиялар ва амалий маслаҳатлар бўйича ҳамкорликда ишлаш;

- Институтнинг тўлиқ академик эркинликга (автономияга) эришганлиги, институт ўз таълим дастурларини ўзи мустақил тасдиқлаши ва  ўзини ўзи молиялаштиришга ўтишида бошқа ривожланган давлатлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш;

- Институт битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари шунингдек иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш.

Умид қиламизки,  2021йил охирига қадар янги ички сифатни таъминлаш (ИСТ) тизимини яратиш мақсадида ташкил қилинган бу каби лойиҳа доирасидаги  интенсив тренинглар  янги тизимни ишлаб чиқиш ва коучерлик босқичинини самарали олиб бориш ва танланган ОТМларини Халқаро Акредитацияга тайёрлашдан орқали таълим муассасаларида ички сифатни таъминлаш (ИСТ) такомиллаштиришда яқиндан ёрдам беради.

                                                     

 

                                                                                                             

Change Academy project (Олий Таълимда Бандлик, Олий Таълимни Ўқитишда  Сифат,   Битирувчиларнинг иш билан таъминланишдаги ютуқлар)- 87-03-4626

Лойиҳа муддати: 2019-2022

Advance HE, Британия Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг халқаро лойиҳаси                        

Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлар:

Тошкент Ирригация  ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти ва  Ўзбекистоннинг 9 та Олий Ўқув Юртлари

ТИҚҲММИ дан координатор: Проф. Мирзаев Б.С

Аъзолар : Ходжаев Д., Эшчанова Г., Каттакулов Ф.,  Нуллоев У., Маматкулов З.,  Реймов М.

Change Academy бу битирувчиларнинг эришган натижалари,  етакчилик ва бошқаришга йўналтирилган молиявий, академик ва ташкилий автономияга йўналтирилган олий ўқув юртлари (ОТМлар) учун салоҳиятни кучайтиришга қаратилган  лойиҳасидир. Бу ҳар қандай ёшдаги ва профессионал ва академик хизматдаги 8 кишидан иборат жамоаларга мўлжалланган. Change Academy  интенсив равишда 2,5 кунлик семинар-тренингларни (LEAPs) иш асосидаги  лойиҳалар, веб-семинарлар ва бошқа масофадан қўллаб-қувватлаш ва миллий кўргазма тадбирларини бирлаштиради, профессионал тармоқлар ва виртуал ўқув муҳити ҳам шулар жумласидандир.

                                               

Бу лойиха орқали қатнашувчилар Буюк Британиянинг Олий Таълимни қўллаб-қувватлаш агентлиги Advance HE мутахассислари билан, Буюк Британия ОТМларидаги тажрибали  ҳамкасбларимиз тармоғидан ва Ўзбекистондаги бизнес ва академиялардан мутахассислар билан ишлашга яхши имкониятини  берди. Change Academy нинг тамойили шундаки, у  тизимли, барқарор, кучли ўзгариш якка мақсадлар билан боғланган бўлиб, аммо шахсий мутахассислик доираларидаги  жамоалар билан  автоном тарзда тармоқлар орқали ишлашда ҳам самара беради. Институтционал ўзгариш ўрта ва ташқи томондан йўналтирилган бўлиб, у яхлит ва шаффофдир. Ўзгариш асосий стратегиянинг бир қисми бўлиши керак; хатти-ҳаракатлар, муносабат ва амалиётни ўзгартирадиган янги позицияни ва инсонларни  қўллаб-қувватлайдиган тизимлар, тузилмалар ва жараёнларнинг ривожланиши маъносини англатувчи операцион тизим бўлиши лозим.

Нима учун  айнан Сhange Academy ? Лойиҳанинг мақсадлари

  • Change Academyнинг  мақсади (танланган) давлат олий ўқув юртлари гуруҳига ташкилий, молиявий ва академик барқарорликка эришиш учун тегишли (етакчилик, бошқарув) имкониятларини беришдир:
  • Битирувчиларни яхши иш билан таъминлаб бериш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик учун танлов ва натижаларга эришиш учун бизнес ва олий ўқув юртларининг яхлит ишлашига кўмаклашиш етакчилик, бошқарув ва ташкилий ривожланишни яхшилаш мақсадида давлат, хусусий ва халқаро институтларларни  умумий ўрганиш ва ўсишни таъминлашдир.

Таъкидлаш керакки, 2019 йил 11-13 декабр кунлари Британия Кенгаши Халқаро Бизнес Марказида Change Academyнинг  (Олий таълимда иш билан таъминланганлик) лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан вазир ўринбосари У.Бегимкулов ва Британия Кенгаши директори Ричэл Ирланд томонидан кириш сўзлари билан бошланди.  Улар ўз чиқишларида лойиҳа мақсадлари тўғрисида қисқача маълумот беришди ва лойиҳа ғолибларини табриклашди. ТИҚҲММИни ўз ичига олган ушбу халқаро лойиҳа учун 10 та институт танланди.

                                                      

Семинар кун тартибига мувофиқ ОТМларда таълим сифатини ошириш, бандлик муаммолари, битирувчиларнинг иш қобилиятини ривожлантириш, самарали ўқитиш, сифат назорати, 21-аср кўникмалари, SWOT  ва PESTLE кўникмаларини ошириш фаолиятларга қаратилди. Британия Кенгашининг олий ўқув юртларидаги лойиҳаларидаги тажрибалари ҳам таҳлил қилинди. Савол-жавоблар давомида меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти, ўқитишнинг модернизацияси ва таълимда илғор технологияларни жорий этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

   Ушбу лойиҳада ТИҚҲММИ нинг 8 аъзоси фаол иштирок этишди. Семинар-тренингда самарали   ва қизиқарли бўлди, чунки Олий Таълим имкониятларини ошириш бўйича вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларга бир қатор ечимлар таклиф қилинди. Лойиҳада орттирилган  тажриба ва фикрлар билан ўртоқлашиш, лойиҳанинг кейинги босқичларини аниқлашга хизмат қилди.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот: ://www.britishcouncil..uz/en/programmes/education/higher-education-employability.

http://youtu.be/rfmMeWMzgWM  English as a Medium Instruction.

                                                                                                              

                                       Британия Кенгашининг ва Норвич Тил Ўқитиш Институти (Буюк Британия) билан ҳамкорлигидаги халқаро лойихаси

 Ҳамкор давлатлар:

Ўзбекистон, Козоғистон, Армения,  Азербайжон, Грузия, Украина ва Туркия

Лойиха муддати: 2019-2022    

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти,  Ўзбекистоннинг 17 та нофилологик Олий Таълим Муасасалари

ТИҚҲММИ дан координатор : Проф. Мирзаев Б.С

  Аъзолар : Эшчанова Г.,  Бойиров Р., Чориев Ж.

 Маълумки, Британия кенгаши кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва бир нечта олий таълим муассасалари билан хамкорликда  Махсус  Фанларни Инглиз тилида  мақсадли ўқитишга йўналтирилган EMI- English as a Medium Instruction (Инглиз тили Махсус Инструкциялар орқали)  лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ўқув дастурларини махсус мақсадларда ўқитишда хорижий тажрибага таянган ҳолда  ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш, Буюк Британиядан мутахассислар иштирокида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган маслахат учрашувлар,  вебинар ва семинарлар ташкил этиш лойиҳа нинг асосий мақсадларидан хисобланади. Лойиҳа иштирокчилари   Норвич Тил Ўқитиш Институтининг платформасида https://mycourses.nile.elt.com/ NILE форум курсига аъзо бўлишган.

                                                       

Таъкидлаш керакки, 2019 йил 14-15 октябр кунлари Британия Кенгаши Халқаро Бизнес Марказида EMI - English as a Medium Instruction - Инглиз тили Махсус Инструкциялар орқали (Махсус  Фанларни Инглиз тилида ўқитиш) лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Семинар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан вазир ўринбосари У.Бегимкулов ва Британия Кенгаши директори Ричэл Ирланд томонидан кириш сўзлари билан бошланди.  Улар ўз чиқишларида лойиҳа мақсадлари тўғрисида қисқача маълумот беришди ва лойиҳа ғолибларини табриклашди. ТИҚҲММИни ўз ичига олган ушбу халқаро лойиҳа учун 18 та институт танланди.

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, нофилологик олий таълим муассасаларида ихтисослаштирилган инглиз тилини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган лойихани хамкорликда амалга ошириш асосий масалалардандир. Лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргатишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилиш арафасида.

                                                           

 Махсус  Фанларни Инглиз тилида  мақсадли ўқитишга йўналтирилган лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргатишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилиш арафасида. Ушбу лойиҳа Норвич Тил Ўқитиш Институти экспертларининг  бой тажрибасини Махсус Мақсадлар учун Мутахассис фан ўқитувчиларига фанларини инглиз  тилида ўқитишлари учун  касбий ривожланишларида ёрдам бериш, Ўзбекистон ва чет эл мамлакатларида алоқа ўрнатиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган.

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот://  http://www.gazeta.uz/ru/2019/10/18/higher-ed/

 https://mycourses.nile.elt.com/      www.britishcouncil.org.uz

                                                                                                                     

EnSPIRE-U English for Specific Purposes Integrated Reforms in Uzbekistan)- Махсус    Мақсадларда Инглиз тили Ўзбекистонда Интераллашган Реформалар 87-04-1622

                                                                                               Британия кенгашининг  халқаро лойихаси

Лойиха муддати: 2015-2019    

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази, Ўзбекистоннинг 33та нофилологик Олий Таълим Муасасалари

Лойиҳа иштирокчилари :Эшчанова Г., Нуллаев У.,  Бегов Ф.

Маълумки Британия кенгаши кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети ва бошқа олий таълим муассасалари билан хамкорликда инглиз тилини мақсадли ўқитишга йўналтирилган EnSPIRE-U лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ўқув дастурларини ва ўқув-услубий материалларни такомиллаштириш, Буюк Британиядан мутахассислар иштирокида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган маслахат учрашувлар ва семинарлар ташкил этиш лойиханинг асосий мақсадларидан хисобланади.

                                                             

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, нофилологик олий таълим муассасаларида ихтисослаштирилган инглиз тилини ўқитиш тизимини такомиллаштиришга бағишланган лойихани хамкорликда амалга ошириш асосий масалалардандир. Ушбу халқаро лойиҳада Инглиз тили кафедраси мудири Ф.Бегов катта ўқитувчи Г.Эшчановалар “Машинасозлик” ва “Менежмент” йўналишлари бўйича силлабусларни халқаро экспертлар кўмагида яратишди ва ОЎМТВга тақдим этишди. Лойиха доирасида Институт кутубхонасига Британия Кенгаши халқаро ташкилоти томонидан мутахассисликни ўргптишга қаратилган замонавий ва хорижий адабиётлар тагдим этилди.

                                                             

Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот://  english.edu.uz/ESP course  www.britishcouncil.org.uz

                                                                                            

                                                                 Ўрта Осиё Агро ўрмон хўжалигида Тераклар - экиш материалларидан фойдаланишгача

                                           ICRAF (Бутунжаҳон Агроўрмонхўжалиги  Маркази) халқаро лойиҳаси GIZ/BEAF орқали BMZ томонидан молиялаштирилган

Ҳамкор давлатлар: Германия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон

Лойиҳанинг муддати: 2019-2021

Ўзбекистон Республикасидаги шериклар: Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институти, Тошкент Ўрмон хўжалиги Институти

ТИҚХММИдан координатор: Проф.Мирзаев Б.С.,

Аъзолари: Эшчанова Г., Нуллоев У.

Маълумки, тераклар Марказий Осиёнинг агро-ўрмончилик тизимидаги асосий дарахт турларидан бири ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг барча мамлакатлари ўрмондан камбағал мамлакатлар бўлганлиги сабабли, ўзларининг ички ёғоч эҳтиёжларининг катта қисмини тез ўсадиган дарахтлар, тераклар, шунингдек Пауловния, агро ўрмончилик тизимида ёки плантатцияларда бўлишига қарамай, тобора кўпроқ эътиборни жалб қилмоқда. Яқин ўтмишда Ўрта Осиё минтақаси учун фойдали бўлиши мумкин бўлган кўплаб янги терак клонлари ишлаб чиқарилди. Шу сабабли, 2017 йилда Бутунжаҳон Агроўрмонхўжалиги  Маркази, Марказий Осиё ваколатхонаси билан, уларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича бир қатор клонларни ўрганишни бошлади. Энди бу дастурлар  GIZ/BEAF гранти орқали BMZ томонидан 2019 ва 2020 йилларда молиялаштирилади.

                                                  

Бундан ташқари, ушбу “ Ўрта Осиё агро ўрмон хўжалигида тераклар - экиш материалидан фойдаланишгача ” лойиҳаси доирасида дарахтзорларнинг шамоллари бузилиши шароитида уларнинг ишлашини синаб кўриш учун мавжуд майдонлардан бир қатор дарахтларни қишлоқ хўжалиги ландшафтига олиб чиқиш режалаштирилган.      Ушбу семинар  давомида тадбир учун режалар тузилади, охир-оқибат, тераклардан олиш мумкин бўлган маҳсулотлар тахлил қилинади ва тераклар пайдо бўлиши кўриб чиқилади.

                                                       

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 7-9 октябр кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри, Байтиқ Баатир кўчаси, 34/1 “Сити” меҳмонхонасида ушбу халқаро лойиха доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарнинг мақсади хамкорларни бирлаштириш ва биринчи навбатда турли тажриба участкаларида олинган ўсиш суръатлари, ҳосил бериш потентциали ва бошқа тегишли тажрибаларни тақдим этиш эди, шунда барча иштирокчилар участкаларда клоннинг ишлаши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди. Бунинг асосида истиқболли клонлар гуруҳлари олдиндан белгиланди ва 2020 ва ундан кейинги йилларда участкаларни бошқариш режалари ишлаб чиқилди.

Қўшимча маълумот учун : //http://www.worldagroforestry.org/country

                                                                                                                                                       

                  UzTESPING  project (Uzbekistan Teachers of English for Specific Purposes Integrated Networking Group )- Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили                                                                               Ўқитувчиларининг Интеграллашган Тармоқлар гуруҳи) 87-04-2472

Лойиха муддати 2018-х.в.

          Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази ва  Британия кенгашининг  халқаро лойихаси

Ўзбекистон Республикасидан Ҳамкорлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Таълим Вазирлиги, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Мухандислари Институти, Ўзбекистоннинг 29 нофилологик Олий Таълим Муасасалари

ТИҚҲММИ дан координатор : Проф. Мирзаев Б.С

 

Аъзолар:   Эшчанова Г. , Нуллоев У.

 

Маълумки, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети хузуридаги Республика Илмий Амалий Инновацион Маркази ва  Британия кенгашининг кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва бошқа олий таълим муассасалари билан хамкорликда инглиз тилини мақсадли ўқитишга йўналтирилган UzTESPING  лойихасини амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа Махсус Мақсадлар учун Инглиз  ўқитувчиларига касбий ривожланишларида ёрдам бериш, Ўзбекистон ва чет эл мамлакатларида алоқа ўрнатиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган. UzTESPING лойиҳаси бизнинг миллий ислоҳотларимиз талабларига жавоб бериб, учта йўналишларни ўз ичига олади: Материалларни тайёрлаш, Махсус Мақсадлар учун Инглиз  бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва шу мақсаддаги  ўқитувчилар эҳтиёжларига жавоб бериш.

                                                                  

Лойиҳа Махсус Мақсадли Инглиз тили ўқитувчиларининг эҳтиёжлари учун тренинглар, учрашувлар ва вебинарларни ташкил этишдан иборат бўлиб, у нафақат бутун Ўзбекистон бўйлаб, балки чет эл мамлакатларида ҳам  алоқа ўрнатиш учун имконият яратади. 

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2019 йил 20-ноябр куни Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари Институтида (ТИҚХММИ) UzTESPING  (Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили Ўқитувчиларининг Интеграллашган Тармоқлар гуруҳи)  лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди. Ҳалқаро анжуманни институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Проф.Баҳодир Мирзаев очиқ деб эълон қилиб, раҳбар ўз нутқида ТИҚХММИдаги факултетлар, Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили  мутахассисликлари,  эришилган улкан ютуқлар ва халқаро лойиҳалар ҳақида инглиз тилидаги батафсил маълумот бериб ўтди. Проректор UzTESPING  лойиҳаси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Республика Илмий-Амалий Инновацион Маркази (РИАИМ)  ва Британия кенгаши томонидан ташкил этилганлигини таъкидлаб, семинарга ташриф буюрган меҳмонлар ва лойиҳа иштирокчилари билан таништириб ўтди. Ҳалқаро семинарда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги Республика Илмий-Амалий Инновацион Маркази (РИАИМ) Бўлим бошлиғи Проф.Аббос Ирискулов, РИАИМ лойиҳа менежери ва тренери Светлана Хан, Британия Кенгашидаги таълим ва инглиз лойиҳалари координатори Саида Иргашева, Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университет катта ўқитувчиси Мандана Арфа ва 30 га яқин Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили институтлари қатнашдилар.

                                                      

Кун тартибига биноан, Махсус Мақсадлар учун Инглиз тилини самарали ўқитиш, 21-аср маҳоратлари, Британия Кенгашининг олий ўқув юртларида олиб бораётган лойиҳалари, Flipped Learning, Blended Learning, Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитишдаги муаммолар ва ечимлар, АКТ соҳасидаги илғор тажрибалар ва шу мақсаддаги ўқитувчилар учун имкониятлар мавзуларида тақдимотлар тингланди. Савол-жавоблар жараёнида ҳозирги кун меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти, Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитиш тизимини модернизациялаш ва таълимга илғор технологияларни жорий этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Семинарнинг якуний босқичида муваффақиятли тақдимотчилар сертификатлар билан тақдирланди.ТИҚХММИдаги ҳалқаро семинарда Махсус Мақсадларда Инглиз тилини ўқитишдаги мавжуд муаммоларга бир қатор ечимлар таклиф этилганлини анжуманнингсамарали ва муваффақиятли  ўтказилганлигидан далолат беради. Семинар жараёнидаги     орттирилган тажриба ва фикрлар  алмашинуви ҳалқаро лойиҳанинг кейинги босқичларини аниқлаб олишга яқиндан ёрдам берди.

 Лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумот: //www.uscpic.uz.