ИНГЛИЗ ТИЛИ КУРСЛАРИДА ЎҚИШНИ ХОХЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган Pre-intermediate 1 даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади. Курслардаги тингловчилар сони чегараланган. Курсларда инглиз тилини ўрганишни хохловчилар В-306 хонада курсларга ёзилиши/рўйхатдан ўтиши сўралади. Талабгорларни суҳбатдан ўтказиш  10 январь жума куни соат 15.00да ташкил этилади. Дарсларни 13 январдан бошлаш режалаштирилган (машғулотлар хафтасига 3 марта 2 соатдан 8 ҳафта давомида ўтилади). Pre-intermediate 1 даражани муваффақиятли тугатганлар Pre-intermediate 2 даражада ўқишни давом эттириши мумкин. Курсларда ўқиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

 

 

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси