Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича хамкорлик семинари
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» кўшма корхонаси хамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда жорий йилнинг 18-ноябрь куни “В” ўқув биносида қишлок хўжалигини рақамлаштириш йўналиши бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» кўшма корхонаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департаменти рахбарияти, институт профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар иштирок этишди.
Семинар-тренингда John Deere компаниясининг аниқ қишлоқ хўжалиги бўйича AMS System тизими тақдимот қилиниб қишлоқ хўжалигида эришилган ижобий натижалар тўғрисида маълумотлар берилди. Ўзбекистонда ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги класстерларида кенг миқиёсда жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари семинар-тренингда амалий жиҳатдан намойиш этилди.
«Landtech» кўшма корхонаси бош директори ўринбосари Б.Исраилов келажакдаги йўл харитасини қисқача таърифлаб берди. Шунингдек,семинарда компания вакили Н.Кинси ўз презентациясида берилган маълумотлари бўйича қизиқтирган саволарга жавоб берди. Семинарда ютуқли савол-жавоб викторинаси ўтқазилиб, Трактор ва автомобиллари кафедраси мудири М.Амонов ғолиб бўлди ва «Landtech» кўшма корхонаси вакиллари томонидан эсталик совға билан тақдирланди. Семинар сўнгида иштирокчилар таклиф ва мулохазаларини билдирдилар ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.