Талабалар ижодидан

ВАТАН УЧУН

Тирик жоннинг униб ўсган юрти бордир

Мард ўғлоннинг юрагида ўти бордир

Бу туйғуни туёлганлар бахтиёрдир

Ватан учун келинг дўстлар ватан учун

Бирдамликда тинчлик учун посбон бўлиб

Ўзбек номин кўтарайлик осмон қилиб

Сингдирайлик юракларга маҳкам туриб

Ватан учун келинг дўстлар ватан учун

Ҳар онимиз ватан учун сарф этайлик

Мақсад битта мақсад қилдик биз етайлик

Ўз номимиз зархал қилиб биз битайлик

Ватан учун келинг дўстлар ватан учун

Гул экайлик боғ қилайлик боғбон бўлиб

Ер чопайлик танти бобо деҳқон бўлиб

Шу эл учун шу юрт учун қалқон бўлиб

Ватан учун келинг дўстлар ватан учун

Мустақиллик тоқи узра қўйиб нарвон

Етаклади карвон аҳлин буюк сарбон

Сарбонимиз абад турсин бўлсин омон

Ватан учун келинг дўстлар ватан учун

 

ОНА МУҲАББАТИ

Сохта бўлиши мумкин дўстнинг меҳри ҳам

Севдим деган ёрнинг сўзлар сеҳри ҳам

Мен англадим дўстлар кузатиб шу дам

Она муҳаббати сохта бўлмайди

Қуёш ҳам бир маром нурин сочмайди

Ой ҳам ойдин бўлиб ё'линг очмайди

Ранжитмагин уни йиғлатма дўстим

Она муҳаббати сохта бўлмайди

Гоҳ тақдир қиларкан онадан йироқ

Овозин эшитиб турибман бироқ

Соғиндим онажон оз қолди фироқ

Она муҳаббати сохта бўлмайди

 

ЙИГИТ ҚАЙТМАСИН ЭКАН

Йигитнинг ўз бахти қўлида экан,

Туртилган, қоқилган ё'лида экан,

Танлаган энг нафис гулида экан,

Йигит қайтмасин экан босган изидан.

Тоғ-у тош боғ-у роғ кезиб пиёда,

Ҳақ ё'лдан тонмаса бўлгай зиёда

Меҳнат қилиб обрў топар дунёда

Йигит қайтмасин экан босган изидан.

Отаси бахти экан она бойлиги

Энг ширин дам экан унинг тойлиги

Хулқи гўзаллиги нутқи чиройлиги

Йигит қайтмасин экан босган изидан.

Омад келиб турар гоҳо изма-из

Омадсиз кунга ҳам келар юзма-юз

Яхши кун ҳам келар чидаб юмса кўз

Йигит қайтмасин экан босган изидан.

Юрт деб уриб турсин йигит юраги

Ҳар жойда ҳар кимга бўлсин кераги

Шундай мард ўғлонлар юрт келажаги

Йигит қайтмасин экан босган изидан.

 

НЕ ҚИЛДИК

Ёш авлодга барча э'тибор,

Не истасак барчаси бисёр.

Ўйланг дўстлар такрор ва такрор,

Ватан учун не қилдик бизлар.

Бизлар учун тинчлик пойдевор,

Осмонимиз софдир беғубор.

Нима олдик демайлик зинҳор,

Ватан учун не қилдик бизлар.

Ётиб еса тоғ ҳам чидамас,

Уйғонайлик бўлди етар бас.

Жарангласин тинмасдан шу сас,

Ватан учун не қилдик бизлар.

Қўлни қўлга берайлик ёшлар,

Бир ёқадан чиқсин бу бошлар.

Ватан дея оқарсин сочлар,

Ватан учун не қилдик бизлар.

 

ЭСЛАМАЙ ҚЎЙИБМАН

Билмадим не бўлди аҳволи

Соғинсам ҳам чидаб юрибман

Ташвишлар ўраб тўрт томоним

Онамни эсламай қўйибман

Вақт ўтар орадан билинмай

Эслашга бир бора урунмай

Бир кунда бир бора кўринмай

Онамни эсламай қўйибман

Не бўлди менга айт шоирим

Саволлар ичида юрибман

Гўзаллар олдими ҳаёлим

Онамни эсламай қўйибман

Кўзлари соғинчдан мўлтирар

Мен бўлса билмасдан юрибман

Муштипар уйда жим ўлтирар

Онамни эсламай қўйибман

Уйқу ҳам келмайди кўзимга

Уятдан қаролмай юзимга

Саволлар бердим мен ўзимга

Онамни эсламай қўйибман

 

МАРД ЎҒЛОНЛАР

Ватан учун қалқон бўлар,

Озодлигин ғурур билар,

Тинчин кўриб кўнгли тўлар,

Ўзбекнинг мард ўғлонлари.

Бир мушт бўлиб тугулганлар,

Бирикканлар югурганлар,

Юртим дея туғилган,

Ўзбекнинг мард ўғлонлари.

Қадам босар салобатли,

Юраклари матонатли,

Асли ўзи саховатли,

Ўзбекнинг мард ўғлонлари.

Бир-бирига бўлиб тиргак,

Доим огоҳ доим сергак,

Сизлар доим юртга керак,

Ўзбекнинг мард ўғлонлари.

 

ЁР

Талпинасан, қучоқ очиб, ёрим дейсан,

Кўзларимга термуласан борим дейсан,

Мен ҳам сарҳушт, дейман такрор орим дейман,

Сен меники мен сеники бўлайлик ёр.

Бўлишайлик дунё ғамин кулгусини,

Очиб кўнгил муҳаббатнинг туйғусини,

Сирлашайлик қолмасин ҳеч кўнгил кини,

Сен меники мен сеники бўлайлик ёр.

Лайли мажнун, фарҳод ширин бўлмайлик хўп,

Сохта ошиқ бўлганлар ҳам аслида кўп,

Севгинг ҳаққи ёнимга кел, кел битта ўп,

Сен меники мен сеники бўлайлик ёр.

Муҳаббатли боғ қурайлик боғбон бўлиб,

Гуллаб турсин унда гуллар посбон бўлиб,

Ифорига маст бўлайлик тўйиб-тўйиб,

Сен меники мен сеники бўлайлик ёр,

Ўйин эмас муҳаббатнинг гирдоблари,

Куйдиради ҳарорати офтоблари,

Сен бўлсанг бас осон эрур менга бари,

Сен меники мен сеники бўлайлик ёр.

 

ОНАЖОН

Жон оғриса деймиз жон,

Топилгандай сал имкон,

Тилга келар гоҳ шу он,

Оҳ онажон онажон.

Она дардга даводир,

Сув эрур, нур ҳаводир,

Ёқимли бир наводир,

Оҳ онажон онажон.

Узоқ сафарда юрсак,

Ўтирсак гоҳ, гоҳ турсак,

Қўли дуода билсак,

Оҳ онажон онажон.

Ўйладингиз шунча кўп,

Энди навбат бизга хўп,

Узоқ яшанг, яшанг кўп

Оҳ онажон онажон.

Соғ бўлсангиз биз ҳам соғ,

Кўнглимиз тўқ, қалблар чоғ,

Бахтлимиз биз диллар тоғ,

Оҳ онажон онажон.

 

АКАЖОН

Ҳовлимизда бир хона бўш бир жой бўш,

Ҳалигача бўлиб қолса дейман туш,

Волидамиз кўзларида мунгли ёш,

Ўрнингизни босолмайман акажон.

Сизни излаб тополмайман акажон,

Дардларимга чидолмагай ҳеч бир зот,

Бутун олам эшитса гар дегай дод,

Юрагимдан чиқиб келар бу фарёд,

Ўрнингизни босолмайман акажон.

Сизни излаб тополмайман акажон.

Нега ахир, нима гуноҳ, айб нима

Жигаримни ер бағрига бердима,

Гар бўлсангиз мен таянчим дердима,

Ўрнингизни босолмайман акажон.

Сизни излаб тополмайман акажон

Турткилашиб турар эдик эрталаб,

Ёнингизда чопқиллардим эркалаб,

Ўша дамлар қани энди во ажаб,

Ўрнингизни босолмайман акажон.

Сизни излаб тополмайман акажон.

 

ЯНГИ ЙИЛ

Байрамлар шохи бу, байрамлар шохи,

Барчанинг шундадир, шунда нигоҳи.

Интиқиб кутамиз улғайиб гоҳи,

Азизлар, янги йил муборак бўлсин!

Кетадиган йилнинг ҳам ўз тарихи бор,

Кимга бахтлар кулди, кимга омад ёр.

Қутлаймиз чин дилдан такрор ва такрор,

Азизлар, янги йил муборак бўлсин!

Юрак зарбасидек бонгин кутамиз,

Тилак билдирамиз қўлдан тутамиз,

Янги орзуларга албат етамиз,

Азизлар, янги йил муборак бўлсин!

Кимнинг олтин даври шунда мужассам,

Ширин хотира бор эски йилда ҳам.

Келинглар, кутамиз бирга бўлиб жам,

Азизлар, янги йил муборак бўлсин!!!

 

ИНСОН ИНСОН БИЛАН

Вақтлар кетиб боради умр ўтади

Дунё эмас дўстлар инсон ғанимат

Ҳамма бир-биридан меҳр кутади

Инсон инсон билан тирик дўстларим

Барчанинг ўз дарди ўз ташвиши бор

Ташвиш иш тугамас бутун оламда

Ёлғизлик бир фақат оллоҳгадир ёр

Инсон инсон билан тирик дўстларим

Жуфтсиз бўлмас инсон бўлмайди дўстсиз

Топилмас дунёда бир каму кўстсиз

Кетмаслиги учун ҳаётдан изсиз

Инсон инсон билан тирик дўстларим

 

КЎРМАСАМ БЎЛМАС

Юрагимда аланга ёниб борар бу танам,

Қўрқар эдим севишдан севиб қолдим ё манам.

Ўғирлади ҳаёлим бир қарашда ул санам,

Бир кунда бир кўрмасам девонаман энди ман.

Билмас эдим севгини тушмагандим бу ҳолга,

Кўзим тушса кўзига айланар тилим лолга.

Маст бўламан ишқида суяниб мажнунтолга,

Бир кунда бир кўрмасам девонаман энди ман.

Қалам қоши камалак боқиб турар гул малак,

Севгимга гувоҳ эрур мен билан фақат фалак.

Ёнимга кел гул тутай қўнгин бўлиб капалак,

Бир кунда бир кўрмасам девонаман энди ман.

Уни ўйлаб тунлари ширин тушлар кўраман,

Тушим ўйлаб кунлари бахтли бўлиб юраман.

Эртага гар кўрмасам бўлганимча бўламан,

Бир кунда бир кўрмасам девонаман энди ман.

 

ҲИЖРОН АЗОБИ

Айтмай дейман дардларим сенга,

Қулоқ солмас юрагим менга.

Такрорлайди тинмай исмингни,

Танлади-ку сенинг измингни

Кўнглимда сен, “Сен” дейди юрак,

Бошқа эмас, фақат сен керак.

Тушунолмай қолдим ўзимга,

Бир тарсаки тортдим юзимга.

Юзим оғрир, кулади қалбим,

Дер: “Оғирроқ сенданда дардим”

Кўнглим билан урушиб қолдим,

Билмам энди мен ўйга толдим.

Меники-ку бу юрак ахир,

Сени ўйлар чиқади жахл.

Келар эди севса ёнимга

Оро кирармиди жонимга

Билолмайман мен ҳали ҳалак

Ёрим бўлармикан ул малак

Балки унинг севгани бордир

Бўлмаса ҳам эҳтимол бор дер

Ҳар кун туним шундай ўтмоқда

Келгин гулим юрак кутмоқда

 

ОНАНИ

Дунё гўзал жуда нурафшон

Борлигининг ўзи шараф-шон

Ҳар кун боринг топиб бир имкон

Бир кунда бир йўқланг онани

Майли ёрни қадрига етинг

Опа-сингил кўнглин шод этинг

Лек онанггиз сиз азиз тутинг

Бир кунда бир йўқланг онани

Ўрнин босмас ҳеч кимса ҳеч зот

Берилмаган умри умрбод

Деб қолмасдан оҳ ила фарёд

Бир кунда бир йўқланг онани

 

ХОТИРА

Бир ёқда фарёдла онам йиғлайди

Акамнинг кўз ёши қалбим тиғлайди

Ҳар кун ҳар замон сизни қўмсайди

Дунё берганингни тортиб олдингку

Отам бўлса дардин ичига ютган

Тунлари ухламай болам деб кутган

Менинг жон жигарим тобутда кетган

Дунё берганингни тортиб олдингку

Қучсам доим бағрим тўлиб турарди

Укам деб жигарим кулиб турарди

Эндичи бошимга ғамлар қулади

Дунё берганингни тортиб олдингку

Қувончим ғамларга алмашдинг дунё

Кўзимнинг ёшидан тўлдику дарё

Кўзимни очсаму туш бўлса гўё

Дунё берганингни тортиб олдингку

 

 

 

                 Илк шеърлари 2014 -йилда маҳаллий ва республика нашрларида чоп этилган. Илк шеърий тўплами «Бахтим - шунда туғилганим» 2017 й. Тошкент. «Тамаддун» нашриёти.

Бағирлар қон бўлди э воҳ, этмадинг огоҳ мани,

Не қасдки, дил оҳидин этмадинг озод мани.

Ёр, кўнгил васлинг измида изнингга муштоқ вале,

Сен бир имкон топдингг-у ташладинг узоқ мани.

Эй, санам, сенсан жаҳонда дилраболар дилдавоси,

Боқдингу хуснинг йўлида айладинг маддоҳ мани.

Куз дедим кўнгил хазону, уз дедим узмас умид,

Дил узилмас, жон ҳаётдин узмаса ногоҳ мани.

Айлама ҳажринг қурол, ошиғинг минг қатл этиб,

Жамолинг жаннатнамодир айла бир гувоҳ мани.

Дилмурод Акбаров   23:44 31.10.2017

Биласанми ҳар куни тонгда,

Уйғотади мени битта куч.

Ҳаёт қайта бошланар онда,

Хислар тошқин, туйғуларим зич.

Олам-олам завқ берар менга,

Юрак амри буюрган бурчим.

Мен ҳар тонгда уйғонгум сенга

«Хайрли тонг» тиламоқ учун.

Куни билан эркаланаман,

Умрнинг кўп инжиқлигига.

Боринг учун таҳсин айтаман,

Муҳаббатнинг, ишқнинг номига.

Сокин оқшом бўлади меҳмон,

Юрак  амри қийнайди тутиб.

Мен қачонки топаман ором,

Сенга айтсам «Хайрли тун» деб.

Дилмурод Акбаров         28.03.2017   22:25

 

Асакага келин бўлди

            

Бир гўзалга бердим дилим,

Дунё дилим қилди тилим.

Андижонда унган гулим,

Асакага бўлди келин.  

Қалбим қолди сўровларда,

Юрак ёнди оловларда.

Нигоҳларим қолиб кетди,

Алвидо деб қаровларда.  

Сўз демасдан севган эдим,

Муҳаббатим берган эдим.

Дунёдаги энг тоза ишқ,

Пинҳона ишқ деган эдим.  

Қўлларидан тутолмадим,

Кўчасидан кетолмадим.

Хазон бўлдим шамолларда,

Дил боғига етолмадим.  

Кўнгил сенга кўнгил қўйди,

Кўнгил суйди, кўнгил куйди.

Ҳуснингга зор кўзларда нам,

Бор азобни кўнгил туйди.  

Ортиб борар ғуссам мани,

Буюк севги, буюк ғами.

У ҳам мани севар эди,

Бағрим тилар алам мани,  

Жоним қолди ўшал жонда,

Ошиғи кўп шу жанонда.

Асакага жоним кетиб,

Танам қолди Андижонда.  

Бир мендамаску бу армон,

Муҳаббат манзилсиз карвон.

Илк севгига илк айрилиқ,

Ишқ аҳлига азал фармон.  

Дунё дема кўнглим энди,

Савдосига кўнгум энди.

Жонга жафо бу юракни,

Қафасларга қўйгум энди.

Дилмурод Акбаров.

Осмонинг мусаффо, покдир замининг.

Дунё минбарида байроғинг баланд.

Азалдан қуёшдек порлоқ толеинг.

Шуҳратинг дунёда достон сарбаланд.

Қадр-қимматимсан, шавкатим шоним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Боболар кўтарган қадимий туғро.

Жаҳон саҳнасида ҳилпирар мағрур.

Бахтинг абадийдур бошингда Ҳумо.

Зафар қучмоқдасан парвозинг ғурур.

Қадр-қимматимсан, аждодим, қоним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Аллоҳнинг назари тушган диёрсан.

Саҳоватли халқим азал меҳрибон.

Дардларга дармонсан, бахтларга ёрсан.

Тинчлик намунаси юртим жонажон.

Қадр-қимматимсан, бахтларга коним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Асл мўмин халқим танти, мардона.

Осмон қадар хирмон тиклаб чарчамас.

Юртга садоқати мангу афсона.

Жонидан кечса ҳам Юртдан ажрамас.

Қадр-қимматимсан, жоним иймоним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Самарқанд, Бухоро, Хива, Кеш, Қўқон.

Қадимий, навқирон шаҳарлар шаҳри.

Тошкент, Навоий, Жиззах, Андижон.

Тиллардан тилларга афсона мадҳи.

Қадр-қимматимсан, дунё жаҳоним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Кимга орзу эди бундай замонлар.

Кимлар курашмади бу кунлар учун.

Нурли келажакка ошдинг давонлар.

Бутун дунё билди Ўзбекнинг кучин.

Қадр-қимматимсан, қайтмас қанотим,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

ГУЛЛА ЯШНАЙВЕРГИН! Юртим чаманим.

Нурли манзилларга  етгил безиён.

Озодсан, ободсан, азиз Ватаним.

Бахтим сен, тинчлигинг бўлсин бардавом!.

Қадр-қимматимсан, тақдирим, жоним,

Ғурур ифтихорим Ўзбекистоним.

Тун ярмидан ўтиб ҳам қолди,

Катта шаҳар осуда ва жим.

Яна ишқинг оромим олди,

Яна севгим ё'қотди тинчим.

Ручка ўйга чўмгандек қўлда,

Термулади ўз соясига.

Унга тазйиқ ўтказар лампа,

Гўё қоғоз ҳимоясида.

Лекин мени қийнайди бир куч,

Қоралайман қоғознинг юзин.

Кўзёш тўкар ручкадаги уч,

Ёзилади дилдаги сўзим.

Мен ашаддий, ўжар худбинман.

Ўзимни кўп севурман, илло,

Бу коинот, бу кенг заминдан,

Соғинчингни кўрарман авло.

Зеро ўшал гўзал соғинчинг,

Менга яшаш завқини берар.

Юрак олган бу қадар кучнинг,

Тарифини бермоқ бесамар.

Зеро бундай дардли соғинчдан,

Дил борлигин сезади вужуд.

Ва умидвор битта овунчдан,

Интиқ бўлар висолни кутиб.

Хижрон куйин чала бошлайди,

Дирижёрлик қилади соғинч.

Қийнар. Билар ҳаддим ошмайди.

Ишқим кучин билади соғинч.

Ва бу ҳислар туғёнида маст,

Ўтказаман яна бир тунни.

Муҳаббатим оловига қасд,

Соғинч қалар унга ўтинни.

Ишқинг тожим, соғинчинг тахтдир.

Севиш омад, соғиниш бахтдир!

23.12.2015.         01:49. Дилмурод Акбаров

Дада.

Мен етти ёт бегоналарни,

Ё'қлашни хеч қилмадим канда.

Топиб турли баҳоналарни,

Ёнингизда бўлмадим Дада.

Кўрсатмайин асло ё'қчилик,

Ўстирдингиз бошим эгмадим.

Сиз бир дамлаб ичган ўтчалик,

Дада, сизга нафим тегмади.

Ўйин қилдим дунё ишини,

Кимлар билан қилмадим савдо.

Кўнглин олдим қанча кишини,

Дардингизга қилмадим парво.

Сиз чинордек қуриб бордингиз,

Арслон каби тўлиб бордим мен.

Келди менга суянмоғингиз,

Сизга ёғоч хасса олдим мен.

Деб юрардим "отам бақувват",

Ўйлабманда яшайсиз мангу.

Эҳ, даврингиз экан ғанимат,

Ўрнингиз бўш, ўйларим қайғу.

Энди ҳасрат бошимда дўппи,

Энди афсус чопоним менинг.

Миндингиз-у бир чўбин отни,

Энди олис осмоним менинг.

Парвозимдан ким қувонади,

Гар йиқилсам ким бўлар далда?.

Нима қилай мен бу оламни?.

Сиз ёнимда ё'қсизку Дада!

Бари энди яхши бўлганда,

Сиз ёнимда ё'қсизку Дада...

 

Дилмурод Муҳаммад ўғли. 20.12.2015

Фантазия - Ошиқнинг орзусидек оқ.

Тасаввур - севгиси сингари тоза.

Бугун вужудимни чулғаган титроқ,

Бу икки туйғуга ҳақли андоза.

Сўзларга чегара қўймасман бугун,

Ҳисларим кўрмагай хеч қандай тўсиқ.

Туйғулар эркига тугмасман тугун,

Баралла айтаман, куйлайман жўшиб.

Хаёлнинг энг гўзал сарҳадларида,

Ишқинг сурурида сархушман, мастман.

Жамолинг та'рифи дил дафтарида,

Уни тўлдиришдан хеч тўхтамасман.

Энг буюк сезгисан, энг буюк озор,

Қайсики юрагим уришга сабаб.

Энг буюк севгисан, жонимсан жонон,

Қайсики бу дунё ололмас алқаб.

Сени гулга қиёс этмасман асло,

Сен гулларга она - баҳорсан мангу.

Гулларку сўлади, қурийди аммо,

Баҳор абадийдир, мудом дилда у.

Гўзаллик ўткинчи, ҳусн - ожиза,

Мен асир бўлганим, хулқинг - мўжиза.

10.03.2016.       17:44 Дилмурод Акбаров.

Юракнинг бетиним зарбаси недан?

Нечун хаёлда ё'қ зарра ҳаловат?

Фалак не кутмоқда билмайман мендан,

Кўнгил саволхона, қалб - сир, синоат.

Бургут парвозининг охири чўққи,

Чумоли тин олар бир донни элтиб.

Мендайин ҳузурсиз бир жонзот ё'қки,

Ҳар он - бўрон, дилни кетади тинтиб.

Муштдек юрак қилар исён, ғалаён,

Зарра раҳм кўрмас ақлнинг оҳи.

Бир танга қандайин жо бўлган инсон,

Бунчалар кенг бўлса кўнгил даргоҳи?!

Руҳият бир лаҳза ором кўйида,

Кун сайин оғирроқ, кун сайин хорғин.

Хеч хотиржам бўлмас кўнгил қўйнида,

Ахийри кўнади, охир олар тин.

Туннинг сукунати чандон ҳузурсиз,

Минг карра кучлироқ ҳисларга оғиш.

Дилни бу аҳволга солган узрсиз,

Суҳбатинг соғинчи, ҳуснинг соғиниш.

Севиш мурувватдир, севилиш қудрат.

Висол ҳаловату, соғиниш лаззат.

13.03.2016.       17:45.

Дилмурод Акбаров.

Яна тонг отмасдан қилади адо,

Бераҳм ўйларнинг онгсиз саволи.

О, сенинг хаёлинг, фикратинг жоно,

Навқирон умримнинг жабри, заволи.

Сенинг мағрурлигинг ҳуснингга ҳусн,

Қўшгандек тобора яшнар барқ уриб.

Менинг ошиқлигим ҳолимни юпун,

Қаддим дол, гулдайин борарман қуриб.

Қиё боқишни ҳам кўрмайсан раво,

Хаёлинг четига келмас хаёлим.

Лек мудом билгансан, биласан аммо?.

Мудом бежавобдир ушбу саволим.

Қўрқасанми ёки бераҳм дилбар,

Интизор кўзларнинг тўқнашувидан?.

Ўша бир лаҳзада юрак дарбадар,

Икки тан бир дилга ўрнашувидан?.

Бу ҳол қачонлардир бўлади содир,

Ишққа бўйин эгар онгу шууринг.

Ҳозирча барига жуфт тўсиқ бордир,

Менинг худбинлигим, сенинг ғуруринг.

Мен сени қанчалар кўп ёмонламай,

Ўзимга ўхшайсан ҳар томонлама.

Дилмурод Акбаров.    7:23.    20.03.2016

ЎРИН

Қушга хеч ким сузгин демайди,

Парвоз талаб қилмас балиқдан.

Сув ҳам симёғочда келмайди,

Оқиб ўтар қувур, ариқдан.

Отни тиқиб товуқ катакка,

Отхонада товуқ боқмаслар.

Ё камазни олиб шатакка,

Велосипед билан тортмаслар.

Ёки музни ташлаб ўчоққа,

Ёқишмайди ундан аланга.

Ё тухумни ташлаб пўчоққа,

Пўчоғини солмас қозонга.

Барча нарса ўз хизматида,

Ҳамма турлар билар ўрнини.

Гап кетганда ранглар ҳақида,

Оқ демайди хеч ким кўмирни.

Аммо инсон ажаб мавжудот,

Мавқе' талаш, мансабпарастроқ.

Ма'носи ё'қ билим, исте'дод,

Гоҳ энг баланд пастдан ҳам пастроқ.

Нафси ёмон, нафси балода,

Қидиради мансабнинг зўрин.

Бутун умр яшаб дунёда,

Топмай ўтар ўзининг ўрнин!

Дилмурод Акбаров.     31.10.2015