"Электрон ахборот ресурслар" бўлими

Бўлимнинг асосий вазифаларига АРМ фондларини сканерлаш ва каталоглаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган соҳавий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб, унда асосий эътибор муалифлик ҳуқуқини таъминлаган ҳолда мавжуд адабиётларни босқичма-босқич электрон кўринишга ўтказишдан иборат.

АРМда мавжуд бўлган нашрларни PDF электрон кўринишга ўтказиш, ўтказилган нашрларга махсус Acrobat® 7.0 Professional, Acrobat® 7.0 Elements, ABBYY Fine reader дастурлари орқали ишлов бериш ҳамда электрон кўринишдаги нашрларни автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими дастурига сифатли юклаш имконини беради.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • автоматлаштирилган ахбороткутубхона тизими дастурига талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун адабиётларнинг тўлиқ матни ва электрон карточкалар сақланадиган маълумотлар базасини керакли адабиётлар билан тўлдириб боради;
  • кам сонли кўп сўраладиган адабиётларни тўлиқ матнини яратиб, электрон каталогдаги карточкасига адабиётнинг тўлиқ матни уланади;
  • талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун  зарур бўлган адабиётларни АРМ электрон каталогидан тез ва осон қидириш усулларини ўргатади;
  • электрон каталогда мавжуд бўлган хатоларни мунтазам таҳрирлаб боради;
  • талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчилар топширган электрон адабиётларнинг электрон карточкасини яратиб, тўлиқ матни билан маълумотлар базасига жойлаштиради;
  • тўлиқ матнли адабиётлар базасини системазиция қилади;
  • фойдаланувчиларга керакли адабиётларни бошқа АРМдан келишган ҳолда олиб келиб маълумотлар базасига жойлаштиради;
  • талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчиларга автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими дастури бўйича консультатция беради;
  • электрон кутубхонадан фойдаланиш бўйича семинарлар ташкил этади;

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 16:30 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.