“Kасбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсида ўқишни хохловчилар диққатига!

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсига профессор ўқитувчилар ва докторантлар таклиф этилади. Курсда ўқишни хохловчилар aif-agr-eng@tiiame.uz электрон почтаси ёки 90 321 3437 телеграм рақами орқали 11 октябрга қадар курсга ёзилишлари ёки курс ҳақида қўшимча маълумотлар олишлари мумкин. Курсдаги тингловчилар сони чегараланган. Дарс машғулотларини 18 октябрдан бошлаш режалаштирилган (дарсларни Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчиси/докторанти олиб боради, машғулотлар институт ҳудудида компьютерлар билан жиҳозланган Е-20 аудиторияда ҳафтасига 2 марта 4 соатдан 9 ҳафта давомида ўтилади). Курс якунида курсни муваффақиятли тугатганлар сертификат билан тақдирланади, курсда ўқиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

 

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси