Консультант хизматлари бўйича танлов натижаси
Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган таълим йўналиши ўқув режаси бўйича cўров ўтказиш мақсадида консультант хизматлари учун эълон қилинган танловда 3 та консультант-маслаҳатчи ўз таклифлари билан иштирок этдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб консультант –маслаҳатчи сифатида Узкейссервис ҚК ходими Шухрат Миркаримов танлаб олинди. Сўровнома бўйича ишларни 2 ой давомида бажарилиши режалаштирилган.