“Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича WebEx платформаси орқали онлайн семинар

“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Миссисипи штати университети профессори Ganesh Bora иштирокида шу йил 15-27 июнь кунлари “Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича WebEx платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилмоқда.

 

Семинар ҳафтани душанба-жума кунлари Миссисипи вақти б-н соат 7.00-10.00 Тошкент вақти б-н 19.00-22.00 да ўтказилади, ташкил этиладиган семинарга профессор ўқитувчилар, докторант ва магистрантлар таклиф этилади!

 

Семинардаги тингловчилар сони чегараланган. Семинарда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар aif-agr-eng@tiiame.uz электрон почта ёки 97 343 3437 телефон рақами орқали 12 июнгача боғланиб курсларга ёзилишлари ёки курслар ҳақида қўшимча маълумотлар олишлари мумкин. Семинарнинг фаол иштирокчилари сертификат билан тақдирланадилар.

 

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси