Инглиз тили курсларида ўқишни хохловчилар диққатига!

Институтда амалга оширилаётган “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган Elementary 2 даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади. Курслардаги тингловчилар сони чегараланган. Курсларда инглиз тилини ўрганишни хохловчилар В-306 хонада курсларга ёзилиши/рўйхатдан ўтиши сўралади. Талабгорларни суҳбатдан ўтказиш  11 октябр жума куни соат 15.00да ташкил этилади. Дарсларни 14 октябрдан бошлаш режалаштирилган (машғулотлар хафтасига 3 марта 2 соатдан 8 ҳафта давомида ўтилади). Elementary 2 даражани муваффақиятли тугатганлар Pre-intermediate 1 даражада ўқишни давом эттириши мумкин. Курсларда ўқиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

 

 

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси