“Tракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича Zoom платформаси орқали онлайн семинар

“Xорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ xўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштиришлойиҳаси доирасида Оклаҳома штати университети профессори Paul Weckler иштирокида шу йил             3-7 август кунлари “Тракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича Zoom платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилмоқда.

Семинар ҳафтани душанба-жума кунлари Оклаҳома вақти билан соат 7.30-10.30 Тошкент вақти билан 17.30-20.30да ўтказилади, ташкил этиладиган семинарга профессор ўқитувчилар, докторант ва магистрантлар таклиф этилади.

Семинардаги тингловчилар сони чегараланган. Семинарда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар aif-agr-eng@tiiame.uz электрон почта ёки 97 343 3437 телефон рақами орқали            боғланиб курсга ёзилишлари ёки курс ҳақида қўшимча маълумотлар олишлари мумкин. Семинарнинг фаол иштирокчилари сертификат билан тақдирланадилар.

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси