Назария ва амалиёт янада уйғунлашмоқда
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўз кўриб қулоқ эшитмаган ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Шундай изчил амалга оширилаётган ишларнинг яққол намунаси сифатида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" ҳамда Гидромелиоратив ишларини механизациялаш" факультетлари талабалари юртимизда энг илғор қурилиш учун махсус техникалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган “Krantas group” корхонасига ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида Ёшлар академияси ва “Krantas group” масъул ходимлари талабаларни ушбу корхона иш фаолияти ҳамда энг илғор конструкторлик бюроси жамоаси билан таништиришди. Шунингдек, талабаларга саноат дизайни, 3D моделлаштириш, архитектура ва қурилиш соҳаларида фаолият юритишни ҳамда ушбу соҳаларга қизиқувчи ёшларни “Krantas group” ишлаб чиқариш бўлимлари билан яқиндан танишдилар.
Маълумот ўрнида “Krantas group” корхонасида қурилиш саноатида фойдаланишга мўлжалланган 70 турдан ортиқ махсус техникалар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Машина ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёни заводда саноатни ривожлантириш бўйича жаҳоннинг сўнгги тенденцияларига мос равишда янги турдаги махсус жиҳозлар, лойиҳалар ва ишчи расмлари мустақил равишда ишлаб чиқиш бўйича ўз конструкторлик бюроси мавжудлиги шунингдек, 3D моделлаштириш тизимлари мавжудлиги ушбу корхонанинг салоҳияти қай даражада юқори эканлигидан далолат беради. Учрашув қизғин савол жавоб ҳамда муҳокамаларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир якунида корхона раҳбарлари ушбу соҳа бўйича таълим олаётган, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш ҳамда келажакда ушбу корхонада ишлаш ниятида бўлган битирувчиларни, ишга таклиф қилишди ва бундай амалий тадбирларни ташкил этиш талабалар учун муҳимлиги бу эса ўз навбатида назария ва амалиётни янада уйғунлаштиришда катта аҳамият касб этиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати