АҚШнинг Джорджия технологик университети билан ҳамкорлик
Джорджия технологик университети (QS’да 72-ўринда) "Экологик муҳандислиги" кафедраси мудири Армистид Рассел ТИҚХММИга ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклиф билан ташриф буюрди. Ўқув ишлар бўйича проректор Баҳодир Мирзаев институт раҳбарияти билан таништириш билан учрашувни очиб берди. Жаноб Рассел илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнгра “Тож Маҳал ва соғлиқ: ҳавонинг ифлосланишига таъсир этувчи омиллар” мавзусида тақдимот намойиш этди. Учрашув иштирокчиларидан кўплаб қизиқиш билдирилгани учун савол-жавоб қизғин тарзда бўлиб ўтди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик қилиш йўналишлари белгилаб олинди. Жаноб Рассел кўтаринки руҳда ўтган музокара учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Учрашув сўнггида эсдалик совғалари берилди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов