“Инновацион ғоялар етакчиси” кўрик танлови

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 5 майдаги 03-17/1899-сонли хатига мувофиқ “Инновацион ғоялар етакчиси” кўрик танлови ўтказилиши маълум қилиниб, номзодлар хужжатларини 2020 йилнинг 20 июнига қадар Тошкент шахар хокимлиги хузурида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи комиссия ҳайъатига тақдим этиш сўралган.

Шу муносабат билан институтда фаолият олиб бораётган ташаббускор ўқитувчилар, ёш олимлар, магистр ва талабаларни ўз инновацион ихтиролари билан мазкур танловда иштирок этиш учун сўралган хужжатларни институт Илмий бўлими (Ш.Имомов ва М.Саримсақов) га тақдим этишларини сўраймиз.

Хужжатларни расмийлаштириш намуналари институт веб сайтида tiiame.uz жойлаштирилган.

Илмий-инновацион ишланмаларни

тижоратлаштириш бўлими бошлиғи                        М.Саримсақов

“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этиладиган хужжатлар

 

Ариза

1.

Аризачининг исми-шарифи (тўлиқ ҳолатда)

2.

Аризачининг иш жойи (ўқиш жойи)

3.

Алоқа учун маълумот  (яшаша манзили, тел. рақами, электрон почта)

4.

Лойиҳанинг номи (ўзбек, рус ва инглиз тилларида)

5.

Лойиҳанинг қайси тармоққа ва худудга оидлиги

Ушбу аризада кўрсатилган барча маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман. Махсус комиссиянинг танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги қарорининг якунийлигини ва эътирозга ўрин йўқлигини қабул қиламан.

Аризачи: ____________________________________________  ____________

                           имзо                       исми-шарифи (тўлиқ ҳолда)                                            сана

 

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1. Аризачининг шахсини тасдиқловчи хужжатнинг нусхаси ва маълумотномаси (объективка) 1-илова.

2. Лойиҳанинг қисқача мазмуни (лойиҳанинг номи, лойиҳанинг қайси тармоққа ва худудга оидлиги, мақсади ва вазифалари, қиймати, кутилаётган натижалар ва татбиқ этиш режалари ҳақида) 2-илова.

3. Лойиҳанинг маълум бир муаммони ечимига қаратилганлиги хақида тақдимот (презентация (power point) ppt, pptx форматида, 10 та слайддан ошмаслиги лозим)

4. Лоийҳанинг худудга ва тармоққа фойдалилиги бўйича тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки тадбиркорлик субъектларидан тавсифнома

5. лойиҳа хақида қисқача видеоролик ( 1 дақиқадан ошмаган, avi ёки mp4 форматида)

6. Лойиҳа бўйича олинган патент тўғрисида маълумотнома, сертификатлар, мақтов ёрлиқлар ва бошқалар (агар мавжуд бўлса)

7. Лойиҳа прототипи (агар мавжуд бўлса)

 

Изоҳ: хужжатларни расмийлаштириш тартиби билан боғлиқ барча масалалар бўйича  +99890 353-67-29 тел. рақами ва телеграм канали орқали (М.Саримсақов)  маълумот олишингиз мумкин.