Ilmiy maqola bilan qatnashing

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари ТИҚХММИ, Буюк Петр номидаги Санкт-Петербург политехника университети, “Гидропроект” АЖ ҳамда Қозоғистон-Немис университети билан ҳамкорликда институтимизда ўтказилган “Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering” (CONMECHYDRO – 2020 http://conmechydro.spbstu.ru/), халқаро илмий конференцияда институтимиз профессор ўқитувчилари, докторантлар, тадқиқотчилар томонидан 175 та илмий мақола Scopus рейтинг базасидан рўйхатдан ўтган IOP нашриётида чоп этилди (https://iopscience.iop.org/issue/1757-899X/883/1),  23-26 сентябр кунлари эса Ханой шаҳрида (Вьетнам) Москва Давлат қурилиши университети, Ханойдаги бир қатор нуфузли университетлар ҳамда ТИҚХММИ ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган “Construction the Formation of Living Environment” (FORM – 2020 http://form2020.org/) XXIII халқаро илмий конференциясида эса институтимиз профессор ўқитувчилари, докторантлар, тадқиқотчилар томонидан 44 та илмий мақола тақриздан ўтказилган ва бу  илмий мақолалар Scopus рейтинг базасидан рўйхатдан ўтган IOP нашриётида чоп этилди (https://iopscience.iop.org/volume/1757-899X/869).

       Ҳурматли профессор ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар “Гидротехник иншоотлари қурилиши” факультети жамоаси институтимизнинг рейтинг салоҳиятини ошириш учун 2020 йил режасидаги Халқаро Scopus рейтинг базасидан рўйхатдан ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдаги учинчи халқаро конференцияда илмий мақолалар билан қатнашишга таклиф килади.

          Хабарий хат ва мақолаларингизни расмийлаштиришдаги талаблар илова қилинмоқда. Марҳамат, институтимиз рейтингини ошириш учун ўз ҳиссангизни қўшинг, 2021 йилнинг дастлабки ойида Scopus рейтинг базасида мақолангиз рўйхатдан ўтиши учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Илова

 

 “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, т.ф.д, проф. Д.Р.Базаров ахбороти

                     ТИҚХММИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ