Барқарорлик- университет стратегияси сифатида: Ўзгариш занжири

   QS World Merit ташкилоти томонидан "Барқарорлик- университет стратегияси сифатида: Ўзгариш занжири"  мавзуcида ҳалқаро  вебинар ташкил қилинди.

   Шуни маълум қиламизки жорий йилнинг 21 октябр санасида Буюк Британиянинг QS (Quacquarelli Symonds) World Merit (Жаҳон хизматлари) ташкилоти томонидан "Sustainability as University's Strategy: Chain of Change" -"Барқарорлик- университет стратегияси сифатида: Ўзгариш занжири"  мавзуcида ташкил қилинган халқаро вебинар бўлиб ўтди.

  Мазкур вебинарга турли ривожланган давлатларнинг ОТМ раҳбарлари ва халқаро ташкилот вакиллари қатнашишди. Тадбирда  ТИҚХММИнинг QS бўйича асосий вакили биринчи проректор Проф.Б.С.Мирзаев, М.Реймов ва  Г.Эшчановалар қатнашишди.Ушбу учрашув  Тошкент вақти билан 17:30да бўлиб ўтди.

  Ушбу вебинарга SDG (Sustainable Development Goal) Барқарор ривожланиш мақсадлар (БРМ) йўлида фаолият юритаётган жамоаларга Буюк Британиянинг QS World Merit ташкилоти томонидан ташкил қилинган амалий воситалар ва ечимларни кашф этиш билан биргаликда ҳар бир  ОТМ ўз ўқув даргоҳига мос стратегияни ишлаб чиқишда фикр алмашиш, биргаликда ишлаш ва яқин келажакда  ўз иш жойларида жорий этишни йўлга қўйишга эришишдир. Мазкур вебинардан қўзланган мақсад қуйидагилардан иборат эди:

IE (Instituto de Empresa)  халқаро институтидаги Барқарорлик бўлими бошлиғи Изабелла Aлказар тақдимотини тинглаш;

• университет DNA (Deoxyribonucleic acid-Дезоксирибонуклеин кислота) таркибида SDG Барқарор ривожланиш мақсадларни жорий этишнинг амалий мисоли;

• Ўзаро кичик  гурухларда (Breaking sessions) вебинарда  муҳокама қилинган мавзуга доир муаммолар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

• Гуруҳларда ўзаро ғоялар алмашинуви ва муҳокамаси, уларни амалий тавсияларга айлантириш.

    Шуни таъкидлаш жоизки, Изабелла Aлказарнинг  IE (Instituto de Empresa)   халқаро институтида қўлланилган 10 йиллик стратегияси энг яхши натижа кўрсатганлиги ва барқарорлик масалаларида жамоаларни самарали  жалб қилиш йўллари ҳақида атрофлича маълумот келтириб ўтди.

    Вебинарда қатнашган ҳар бир ОТМнинг қизиқишлари ва эхтиёжларидан келиб чиқиб, жамоалар билан тажриба алмашган ҳолда- айнан   SDG Барқарор ривожланиш мақсадларини қайси тури бўйича ишлашнинг долзарблиги қизғин илмий музокаларга сабаб бўлди ва бу каби таклифларни ривожлантириш бўйича турли фикр-мулохазалар билдирилди. Ушбу QS World Merit ташкилоти томонидан ташкил қилинган Вебинар ташкилотчилари жамоа вакиллари билан келишган ҳолда муайян саналарда шу каби ҳалқаро учрашувлврни давом эттиришини билдирди.

   Умид қиламизки, бу каби учрашувлар ҳар бир ОТМ учун ўз олдига қўйган мақсадидан келиб чиққан ҳолда QS (Quacquarelli Symonds) ҳалқаро рейтингида олға интилишда,  таълим ва тадқиқот соҳаларини янада ривожлантириш орқали ҳалқаро тажрибани амалда унумли қўллашга   замин яратади.