Ҳамкорлик масаласида амалий учрашувлар
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, Президентимиз томонидан белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, ушбу соҳани янада ривожлантириш, саноат корхоналарида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишлари бўйича малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш масалалари хусусан, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бугунги куннинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 14 октябр куни “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Ўзбeкистон миллий мeтрология институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда саноат корхоналарига стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида проректор ва профессор ўқитувчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ташкил этилган учрашувда мазкур даргоҳда амалга оширилаётган ислоҳотлар, метрология ва сертификатлаштириш йўналишида инновацион лабораториялар ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда янги ўқув йилидан бошлаб “Метрология ва стандартлаштириш, сертификатлаш” йўналишини ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талабаларнинг назарий ва амалий билимларини ошириш мақсадида ўқув амалиёт дарсларини бевосита Ўзбeкистон миллий мeтрология институти ва унинг ҳудудий филиалларида ташкил этиш орқали талабаларнинг назарий олган билимларини амалиётда қўллаш имкониятини яратиш, келажакда ушбу соҳада етук малакали кадрларни тайёрлаш муҳим устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Учрашув давомида Ўзбeкистон миллий мeтрология институти мутасаддилари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари томонидан иновацион ғоялар асосида ўқув лабораторияларда амалга ошираётган ишларни кўздан кечирдилар.
Институт матбуот хизмати