5 муҳим ташаббусга икки йил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019-йилнинг 19-март куни илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси доирасида ўтган 2 йил мобайнида юртимиз Олий таълим муассасаларида муайян амалий ишлар бажарилди. Таълим жараёни ва ишлаб чиқариш интеграциясини боғлаш мақсадида 5 муҳим ташаббус доирасида 2019-йилнинг 7-октабрида “Гидромелиоратив ишларни меҳанизациялаш” кафедраси ҳам “СУВМАШ” АЖ да кафедра филиалини очган эди. Шу имкониятдан фойдаланган ҳолда мана 2 йилдирки, кафедра профессор-ўқитувчилари насос агрегатларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш заводида “Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш асослари” фанидан лаборатория машғулотларини бинар услубида завод мутахассислари билан ўтиб келмоқдалар.
Бугун ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда шу анъанани давом эттириб кафедра ўқитувчилари И.Турдибеков ва М.Холбўтаев бошчилигида 4-босқич талабалари дарс машғулотини ўтадилар. Завод конструкторлик бюроси бошлиғи PhD, Ш.Рустамов машғулот давомида амалиётдаги муаммоларни ўртага ташлади ва машғулот савол-жавобларга бой бўлди. Бундай амалий дарслар ўқув йили якунигача давом этади ва битирувчи талабаларга албатта келажакда ўз мутахассисликлари бўйича ишлашлари учун мотивация вазифасини бажаради деган умиддамиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати