Иқтидорли талабалар форумда

Бугунги кунда юртимизда таълимга, ёшларнинг айниқса, ёш олимларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш уларнинг яратувчанлик қобилятларини рағбатлантириш мақсадида жорий йил 25-26-февралъ кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “ИЛМИЙ ИШЛАНМАЛАРНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ” форуми ташкил этилмоқда.
 

 

Форумда қуйидаги йўналишлар бўйича турли хил инновацион ишланмалар тақдимоти бўлиб ўтди.

  • Кимё технологиялари;
  • Робототехника;
  • IT-технологиялари;
  • Қурилиш; Энергетика;
  • Озиқ-овқат:

Ушбу форумнинг очилиш маросимида Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ иқтидорли фаол талаба магистрлари иштирок этишди. Қатнашчилар у ердаги инновацион ишланмалар билан танишиш асносида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ҳозирги вақтда форум ўз ишини давом эттирмоқда барча қизқувчиларни ушбу форумда қатнашишларини сўраб қоламиз. 
 Манзил: Тошкент ш. Олмазор т. Университет кўчаси, 7.

 

 

 

 

 ТИҚХММИ матбуот хизмати