“Шеърият-қалб кўзгуси”
2020 йил 02 декабрь куни “Адиблар ҳиёбонида” Ўзбекистон халқ шоири Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали олдида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари иштирокида шоир ижоди ва шеъриятини ўрганиш ва хотирлаш мақсадида адабий, маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирни факультетимиз декани Р.Хакимов Абдулла Орипов ижоди ва ҳаёти хусусида ўз фикр ва мулоҳазалари билан очиб бердилар. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Сайид, Адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров, “Саодат” журнали бош муҳаррири Мунаввара Усмонова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ҳамда Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Ориповалар қатнашдилар. Тадбирда сўз олган шоирлар ва санъаткорлар Абдулла Орипов ижодининг ўзига хос хусусиятлари, ватанпарварлик, ўз халқига садоқат ва тарбиявий аҳамиятга молик жиҳатлари тўғрисида ўз фикр мулоҳазалари, жонли ижро ва шеърлари билан тадбирга ўзига хос файз беришди. Адабий кечада факультетнинг фаол талабалари Абдулла Орипов ижодига мансуб шеърлар ёдлаб беришиб, шоир шеърияти ва ижодига қизиқишларини намоён этишди.
ТИҚХММ матбуот хизмати