АРМ тарихи
1934 йил 1 декабрда Ўрта Осиё пахтачилик ва ирригация институти ҳамда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти ва техникумлари асосида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ташкил топган. Институтда кутубхона очилган. 1970 йилда Илмий кенгашнинг қарорига асосан кутубхонага «ТИҚХММИ илмий кутубхонаси» мақоми берилди ва Ахборот-ресурс марказининг (АРМ) асоси бўлди.
1941 йилнинг ўрталарига келиб, кутубхонада ўқув жараёнини тўлиқ таъминлаш имконини берувчи 150 минг нусхадан ортиқ китоблар мавжуд эди.
1941-1945 уруш йилларининг оғир қийинчиликлари вақтида ҳам кутубхона ўз институти, шу билан бир қаторда Тошкентга кўчириб келтирилган Москва Гидромелиорация институти, Ленинград электротехника институти ва Харьков Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтининг ўқув жараёнларини адабиётлар билан таъминлаб турди.
Урушдан кейинги йилларда ҳам кутубхона фонди ҳисобидан 5 мингдан ортиқ адабиётлар немис-фашист босқинчиларидан озод этилган жойлардаги кутубхоналарнингфондини қайта тиклаш учун жўнатилди.
Урушдан сўнг, институтда янги факультет ва кафедраларнинг очилиши, талабалар сонининг кўпайиши сабабли, кутубхона ўз олдига фондни янги адабиётлар билан тўлдириш вазифасини қўйди. Бу йилларда кутубхона фонди 200 минг нусхадан ошиб, китобхонларнинг талабларини бажариш ишлари яхшиланди.
1960 йилларда институтнинг янги ўқув биноларини ишга туширилиши, кутубхона китоб сақлаш майдонининг 819 кв метрга кенгайишига олиб келди.
Талабалар шаҳарчасида “Ўқувзали”, Андижон шаҳридаги институт филиалида “Кутубхона бўлими”, ўқув хўжалиги қошида “Тайёрло вбўлими тингловчилари учун ўқув курслари”нинг очилиши муносабати билан уларг ахизмат қилувчи кутубхона ҳам ташкил этилди. 1970 йилларга келиб институтда талабалар сонининг ортиб бориши, янги факультет ва мутахассисликларнинг очилиши муносабати билан кутубхона институт сохаларига оид, ўқув-тарбия жараёнини, ҳамда институт олимларинин гэҳтиёжини етарли даражада қондира оладиган 469 минг нусхадан иборат бўлган китоб фондига эга бўлди.
Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб кутубхона ўз фондин идавлат стандартига мос бўлган, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган, демократик, хуқуқий, ижтимоий–иқтисодий ва кўп қиррали мафкурани акс эттирувчи ўзбек тилидаги, бевосита лотин алифбосидаг иадабиётлар билан ҳам бойитиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150 сонли «Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ТИҚХММИ Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) деб шакллантирилган, 2004 йилнинг 15 апрелидаги институтнинг 187 а/ф рақамли буйруғига асосан кутубхона «Кутубхона-ресурс марказига» ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-381 сонли қарори, Олий ва ўрта-махсус таълим Вазирлигининг 2006 йил 9 декабрдаги 295 сонли буйруғи, хамда институт ректорининг 2007 йил 7 феврал 21а/ф – сонли буйруғига асосан «Кутубхона-ресурс маркази» «Ахборот-ресурс маркази»га (АРМ) ўзгартирилган.