Фахрий битирувчилар
Махмудов Эрназар Жумаевич
1944 yil 5 fevralda Qashqadaryo viloyati Kitob tumani Duqchi qishlogʻida tugʻilgan. Millati oʻzbek. Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalashtirish muhandislar institutini 1970 yilda imtiyozli diplom bilan tugatgan. Mutaxassisligi: muxandis – gidrotexnik. 1990 yildan texnika fanlari doktori, 2015 yildan professor. Ilmiy-pedagogik faoliyati davomida 126 maqola, 5 monografiya, 2 oʻquv qoʻllanma, 1 avtorlik guvohnomasi va 2 patent muallifi. Faoliyati davomida bir qancha hamkorlikdagi Halqaro ilmiy tadqiqot ishlari va ekspeditsiyalari ishtirokchisi, jumladan: Amerika Qoʻshma Shtatlari (1998, 2003 yillar, Florida Universiteti bilan hamkorlikdagi grant hamrahbari), Xitoy Xalq Respublikasi 1997 yildan boshlab (Xitoy FA bilan hamkorlikdagi ilmiy tadqiqotlar hamrahbari), Misr Arab Respublikasi (1997 yil, Nil daryosi boʻylab ekspeditsiya), Birlashgan Millatlar Tashkiloti loyihasi doirasida Shveysariya, Fransiya, Germaniya, Gollandiya davlatlarida (2000 yil, Reyn daryosi boʻylab ekspeditsiya), Italiya, Ispaniya, Portugaliya (2001-2003 yillar) va Peru, Ekvador Halqaro ilmiy grant doirasida (2003 yil, Amozonka daryosida) ekspeditsiyalarda, Yaponiya (2005 yildan boshlab hamkorlikdagi loyihalar), Hindiston (1997 Ganga daryosida ekspeditsiya), Rossiya (2008 yil, Ob daryosi boʻylab Shimoliy dengizgacha ekspeditsiya), Vaxsh, Panj (Sarez koʻli) daryolarining shakllanish joylarigacha, Sirdaryoning Kazalinsk (Qozogʻiston)dan Toʻxtagul suv omborigacha olib borilgan ilmiy tadqiqot ekspeditsiyalar ishtirokchisi. 2012-2015 yillar Amudaryodan Oʻzbekistonga ishonchli va xavfsiz suv taʼminoti tizimini yaratishga qaratilgan ilmiy tadqiqot rahbari. 2011-2016 yillar Oʻzbekiston Hukumatining Qarori bilan Toʻpolang suv ombori va toʻgʻoni qurilishini ilmiy asoslarini ishlab chiqishga qaratilgan tadqiqotlar koordinatori. 2017 yildan Toʻpolang suv ombori resurslari bazasida ichimlik suvi ishlab chiqarish tizimini yaratish ilmiy dasturi rahbari. E.Maxmudov 1965 yilda bilan “Gʻalabaning XX yilligi” davlat mukofoti bilan taqdirlangan. 1984-1990 yillarda Qarshi shahar Kengashida deputat. E.Maxmudov oʻz ilmiy faoliyatini 1970-1975 yillarda TIQXMMI Gidravlika kafedrasi aspirantiva katta oʻqituvchisi lavozimida boshlab, 1975-1977 yillard TIQXMMI Qarshi filiali direktori oʻrinbosari, 1977-1983 yillarda TIQXMMI Qarshi filiali Gidromelioratsiya fakulteti dekani, Qishloq xoʻjaligi va gidrotexnik melioratsiya kafedrasi mudiri, 1983-1984 yillarda TIQXMMI Qarshi filiali direktori oʻrinbosari, 1984-1990 yillarda TIQXMMI Qarshi filiali direktori, 1990-1992 yilarda Oʻrta Osiyo irrigatsiya ilmiy tekshirish instituti katta va yetakchi ilmiy xodimi, 1992-1996 yillarda OʻzR FA Suv muammolari instituti laboratoriyasi mudiri, Zangiota tajriba eksperemental xoʻjaligi direktori, 1996-1997yillarda OʻzR FA Suv muammolari instituti direktori oʻrinbosari, 1997-2012 yillarda OʻzR FA Suv muammolari instituti direktori, 2012 yildan hozirgi vaqtgacha Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi qoshidagi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy tadqiqot instituti Bosh ilmiy xodimi lavozimida faoliyat olib bormoqda. |
Бакиев Машариф Рўзметович
Бакиев Машариф Рўзметович |
1947 йил 05 июлда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган, 1964 й. Хоразм вилоятида ўрта мактабни олтин медал билан тамомлаган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтини “Дарёдаги иншоотлар ва ГЭСлар қурилиши” мутахассислиги бўйича интиёзли диплом билан тугатган. Мухандис – гидротехник мутахассислигига эга. Техника фанлари доктори, профессор, Халқаро Биосфера фанлари академияси (МАБИН) академиги, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби. 1973 й. Тошкент ирригация ва қишлок хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти аспирантурасини тамомлаган, “Танасидан сув ўтказадиган ва сув ўтказмайдиган шпоралар ортида оқим таралиши қонуниятлари” номли номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1975-1980 й.й. Гидротехника курилиши факультетида декан муовини. 1980 й. Гидротехника иншоотлари кафедраси доценти. 1980-1981и.й. Чет тилларни ўрганиш курси (Москва). 1981-1984 й.й. Мали Республикаси Кишлоқ хўжалиги-политехника институтида «Гидротехника» фани уқитувчиси. 1985-х.в.ТИКХМИИ Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструкциялари кафедраси мудири. 1985-1992 й.й. Гидравлик изланишлар халкаро ассоциацияси (МАГИ) миллий қўмитаси аъзоси. 1992-2011. МГУ қошидаги МДХ давлатлараро илмий-координация кенгаши аъзоси. 1992 й. Гидротехника иншоотлари кафедраси профессори. Бакиев Машариф Рўзметович 1992 й. “Ростлаш иншоотлари конструкциясини ҳисобий асослаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш номидаги докторлик диссертацияси ҳимоя қилинган. 1993-2000 й.й. ТИКХМИИ кошидаги К120.06.02 Ихтисослашган кенгаш илмий котиби. 1998-2000 й.й. Узбекистон Республикаси ОАК техник эксперт кенгаши аъзоси. 1999-х.в. ЎзР Вазирлар Махкамаси хузуридаги «Давсувхужаликназорат» инспекцияси эксперт кенгаши эксперт гурухи аъзоси. в 2000-2005Й. ТИМИ кошидаги К120.06.02 бирлашган ихтисослашган кенгаш раиси. 2005- й. ТИМИ қошидаги К120.06.02 бирлашган ихтисослашган кенгаш аъзоси. 2000 - 2004 й.й. Магистратура декани. Унинг ташаббуси ва сайи – ҳаракатлари билан, “Гидротехника иншоотлари”, “Селга қарши ва ўзан ростлаш иншоотлари”, “Гидротехника ва мелиорация қурилиши”, “Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш” магистратура мутахассисликлари очилди. “Гидротехникада илмий тақиқот”, “Гидротехника иншоотлари ишончлилиги, экологик ва ижтимоий хавфсизлиги” ва бошқа бир қатор фанлар унинг илмий изланишлари натижаларини қамраб олган ҳолда киритилган. 2004-2008 йй. Ирригация гидротехника иншоотларини куриш ва улардан фойдаланиш факультета декани лавозимларида ишлаб, унинг рахбарлигида 4 та бакалавриат ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга кўйилиб, давлат таълим стандартлари, 4 та янги фанларнинг дастурий ва методик таъминотини тайёрлашга маъсул ходим сифатида олий таълимни ислоҳ қилишга ўз ҳиссасини қўшган. Бакиев Машариф Рўзметович 300 дан ортиқ илмий иш, жумладан, 11 та дарслик (1 та дарслик француз тилида), 13 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 6 та маърузалар тўплами, 6 та муаллифлик гувоҳномаси, 7 та патент, 10 та тавсиянома, 32 та чет эл журналларидаги мақолалар муаллифидир. “Гидротехника иншоотлари” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловида II ўрин (2009), “Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш” ўқув қўлланмаси I ўрин (2015) билан тақдирланган. Бакиев Машариф Рўзметович рахбарлигида 15 та номзодлик ва 1 та докторлик диссертацияси ёкланган, шу жумладан 1 та номзодлик диссертацияси Франциянинг Бордо 1 университети билан халқоро хамкорликда бажарилган, Унинг шогирдлари Чан К.Т., Рахматов Н., Икромова М., Шихаб А.С., Саад С.С., Динь В.Т., Қодиров О, Львов Е., Анис С., Мурадов Р., Рахматуллаев Ш., Қаххоров Ў., Шукурова С, Хайитов Х., Чориев Ж.М., Янгиев А.А. Ўзбекистонда ва хорижда меҳнат қилишмоқда. Хозирги пайтда 1 та таянч докторантга ва 3 та мустақил изланувчилар докторлик диссертацияларига рахбарлик қилмоқда. Илмий маърузалар билан халқаро, МДХ, Республика ва институт миқесидаги конгресс, симпозиум ва конференцияларда қатнашган. Қатор халқаро грантлар совриндори, шулар жумласидан АҚШнинг қишлоқ хўжалиги департаменти PL-480 лойихаси, Европа хамжамиятининг TEMPUS халқаро магистратура дастури, Жахон банки гранти ва Республика грантлари ва бошқалар. Илмий изланишлар натижалари амалиётга ва ўқув жараёнига жорий қилинган. “Гидротехника қурилиши”, “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналишлари бўйича бакалавриатура ва магистратура давлат таълим стандартларини тайёрлашга маъсул ходим сифатида олий таълимни ислоҳ қилишга ўз хиссасини қўшмоқда. Хозирда институт кенгаши аъзоси ва ихтисослашган кенгаш раиси ўринбосари. Мукофотлари: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси (1994); Коракалпогистон Республикаси Юқори кенгаши фахрий ёрлиги (1994); «Шухрат» медали (1998); Коракалпогистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (2000); Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги кўкрак нишони (2001) ; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиги (2006) ; Ўзбекистон Республикаси 25 йиллиги кўкрак нишони (2016). |
Ражабов Абдурахмон
Ражабов Абдурахмон |
Абдурахмон Раджабов,1946 йил апрел ойининг 11 санасида Самарканд вилоятининг Фориш туманида таваллуд топган, ТИҚХММИ нинг Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш факультетини 1967 йилда имтиёзли диплом билан тугатган. 1968-1977 йилларда ТИҚХММИ да ассистент, катта ўқитувчи, доценти лавозимларида, 1977-1978 йилларда Хорижий фуқаролар тайёрлаш бўлими декани, 1978-1980 йилларда Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш факулътети декани, 1980-1985 йилларда кафедра мудири, 1985-1987 йилларда катта илмий ходим, 1987-2004 йилларда кафедра мудири, 1992-2001 йилларда ўқув ишлари бўйича институт 1-проректори, 1995-1999 йилларда ТИҚХММИ ректор вазифасини бажарувчи, 2001-2002 йилларда Академик-лицей, касб-хунар коллежлари ва маркетинг хизмати бўйича, 2002-2004 йилларда Маънавият ва маърифат масалалари бўйича 1-проректор, 2004-2012 йилларда ТошДАУ Умумий техника фанлари кафедраси профессори, 2012-2017 йилларда ТошДАУ Қишлоқ хўжалигида электр энергетика ва электротехнологиялар кафедраси профессори ва 2017 йилдан ТИҚХММИ профессори лавозимида ишлаб келмоқда. 1973 йилда Россия федерацияси, Москва шахрида Горячкина номидаги Москва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши инженрлари институтида фан номзоди, 1991 йилда Россия федерацияси Челябинк қишлоқ хўжалигини Механизациялаш ва электрлаштириш институтида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб доктори илмий даражаларини олган. А.Раджабов қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия сиғимдорлигини пасайтиришга ва аграр сохада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш технологияларини ривожлантиришга, хамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини хаётга тадбиқ этишга салмоқли ҳисса қўшган ва бугунги кунда фан ва таълим тизимига янги инновацион ғоя ва технологияларни киритишда фаол иштирок этиб келаётган, республикамиз ва хорижда хамтаниқли олим ва обрўли маърифатчи. Унинг илмий фаолияти Республикамизда устувор этиб белгиланган илмий-техник муаммоларни ечишга йўналтирилган бўлиб, унинг рахбарлигида, 2006-2018 йилларда Давлат гранти бўйича бажарилган 1 та фундаментал, 3 та амалий, 1 та инновацион лойихалар ва 1 та хўжалик шартномаси асосида олиб борилган тадқиқотлари натижасида Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларида электр ва иссиқлик энергияларини тежашнинг илмий-методологик асослари яратилди. Тадқиқотлар натижалари асосида яратилган тажриба стендлар, техник қурилмаларнинг саноат нусхалари таълим жараёнига жорий этилди. 2013-2014 йилларда бажарилган инновацион лойиха бўйича ишлаб чиқилган Унификацияланган модулли биогаз қурилманинг саноат тажриба нусхаси Ташкент вилояти Оққўрғон тумани Карим Темирбоев фермер хўжалиги чорва фермасига ўрнатилиб, 2014 йилда ишга туширилди. Фундаментал тадқиқотлари натижалари асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнларида энергия тежашнинг концептуал, принципал ва назарий масалалари ёритилган, ҳажми 16,96 босма табоқ монография чоп этилди. Унинг рахбарлигида “Қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдала ниш технологияларини ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари” мавзусида, 2017-2020 йилларга мўлжалланган фундаментал лойиха бажарилмоқда. 2008-2017 йилларда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар» Республика ярмаркасида техник қурилмалари билан мунтазам иштирок этиб келган. А.Раджабов, қишлоқ хўжалиги энергетикаси сахосида илмий мактабига эга олим. Унинг рахбарлигида 6 та докторлик, 9 та номзодлик, 37 та магистрлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Ҳозирги кунда 1 та катта илмий ходим татқиқотчи доктарантнинг ва 1та катта илмий ходим изланувчининг фан доктори диссертация ишига рахбарлиқ қилмоқда. 270 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлари, жумладан: 24 та ихтиро ва патент, 6 та монография, 9 та дарслик ва ўқув қўлланма, 46 та услубий қўлланмалари республикамиз ва хорижда чоп этилган. У яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар ва услубий қўлланмалари аграр соханинг техник йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашда кенг фойдаланилиб келинмоқда. А.Раджабов «Международная агроинженерия» халқаро ва «Ўзбекистон аграр фани ахборатномаси» республика илмий журналлари тахририят аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий лойихаларини танлови ва хисоботларини кўриб чиқиш эксперт гурухи аъзоси., ЎзР ВМ ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (ОАК) техника йўналиши бўйича эксперт кенгаши аъзоси сифатида республикада юқори малакали кадрлар тайёрлашга ва аграр сохада энергетикасини ривожланишига самарали хисса қўшиб келмоқда. |