Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Бўлим бошлиғи

Рамз Расулжанович Абдураупов, Ph.D., доцент

Телефон : +99871 237 48 81

Email: r.abduraupov@tiiame.uz

 

 


БЎЛИМ ХАҚИДА

Таълим сифатини назорат қилиш (ТСНҚ) бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита институт таркибига киради.

Бўлимнинг асосий мақсади

Таълим сифатини назорат қилиш (ТСНҚ) бўлимининг асосий мақсади ТИҚХММИ талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, ТИҚХММИни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.

ТСНҚ бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • - таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари, ишчи ўқув режалар ва фаннинг ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ҳамда ўзаро мувофиқлигини таҳлил этиш;
  • - ТИҚХММИда таълим жараёни, шу жумладан масофавий таълим сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • - талабалар билимини баҳолаш, шу жумладан масофадан туриб баҳолаш жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этиш;
  • - талабалар билимини баҳолаш, шу жумладан масофадан туриб баҳолаш жараёнлари ва натижаларининг холислиги ва шаффофлигини ўрганиш;
  • - талабалар билимини танланма асосида аниқлаш учун қўшимча равишда назорат ишларини ўтказиш (мазкур назорат натижаси талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичида акс этмайди), натижаларни таҳлил қилиш, таълим, шу жумладан масофавий таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш жараёнларини ташкиллаштириш;
  • - ТИҚХММИ деканатлари томонидан шакллантириладиган дарс жадвалларини оптималлаштиришда иштирок этиш;
  • - Ҳар бир фан бўйича дарс машғулотларини таҳлил қилиш ва ТИҚХММИ ректорига маълумотлар бериб бориш;
  • - талабалар давомати ва профессор-ўқитувчиларнинг дарсга, шу жумладан масофавий таълимга муносабатини мониторингини олиб бориш;
  • - баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва уларнинг натижалари юзасидан ТИҚХММИ кенгашида ҳамда ректор йиғилишида ҳисоботлар бериб бориш;
  • - битирувчиларнинг билим даражасини ўрганиш мақсадида якуний давлат аттестацияси комиссиялари ҳужжатлари билан танишиш;
  • - ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмалар асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилишни ташкил этиш;
  • - ТИҚХММИни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги маълумотларни ТИҚХММИ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
  • - таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ТИҚХММИ ректорига таклифлар бериш;
  • - таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;
  • - ТИҚХММИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ТИҚХММИ раҳбариятига таклифлар киритиш;
  • - ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни ТИҚХММИ ректорига маълум қилиш;
  • - таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • - ТИҚХММИда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олган ҳолда ташкил этилганлиги ва унинг самарасини назорат қилиш;
  • - ТИҚХММИ рейтингини аниқлаш, баҳолаш, аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • - ТИҚХММИдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
  • - ТИҚХММИдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида профессор-ўқитувчилар ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровлар жараёнида иштирок этиш, натижалари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • - битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилишда иштирок этиш;
  • - республика ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • - ТИҚХММИ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • - ТИҚХММИ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ҳамда ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
  • - ТИҚХММИда ички жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
  • - ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни кенгайтириш юзасидан таклифларни бериб бориш;
  • - ТИҚХММИ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда ТСНҚ бўлими томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;
  • - таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни ТИҚХММИ раҳбариятига тақдим этиш.

Алоқа

Манзил: 100000. Тошкент шаҳар, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй

Бино/офис: ТИҚХММИ, 11 – бино (9 қаватли), 5- қават, 501 ва 504-хоналар

Тел./факс: +998 71 237 48 81,

E-mail: edu.control@tiiame.uz


Описание: C:\Users\user\Desktop\photo_2020-11-12_18-08-07.jpg

Ходжаев Дадахон Акмарханович, ф.-м.ф.н., доцент

Бош мутахассис (0,5 ставка)

Тел: +998 71 237-09-93; +998 71 237 48 81

E-mail: dhodjaev@tiiame.uz

 

 


Описание: C:\Users\user\Desktop\Eshpulatov.jpg

Эшпулатов Нодир Маматқурбонович, Ph.D., доцент

Бош мутахассис (0,5 ставка)

Теl.: +998 93 000-06-25; +998 71 237 48 81

Email: n.ishpulatov@tiiame.uz

 

 


Описание: C:\Users\user\Desktop\Сафия 2 фото.jpg

Қаландарова Сафия Тохировна, Ph.D., доцент

Бош мутахассис (0,5 ставка)

Tel.:+99890 938 68 22; +998 71 237 48 81

E-mail: s.qalandarova@tiiame.uz