АРМдан фойдаланиш қоидалари
1. Умумий қоидалар
1.1. Ахборот-ресурс маркази (АРМ) нинг фаолияти демократия, инсонпарварлик, барча учун очиқлиги, умуминсоний қадриятлар устунлиги, фуқароликни таъминлаш, шахснинг эркин ривожланиши принципларига асосланган.
1.2. АРМдан фойдаланиш бепул, АРМ томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг алоҳида турлари рўйхати, уларнинг қиймати қонуний тартибда белгиланади.
2. АРМнинг асосий вазифалари
2.1.Универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқ.) фондининг шаклланиши, сақланишини таъминлаш.
2.2. Фойдаланувчиларга АРМда ҳамда ўз худудидаги Ахборот-кутубхона маркази (АКМ)да мавжуд хужжатлар ва бошқа материалларни олишни таъминлаш.
3. Фойдаланувчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. АРМдан фойдаланиш хуқуқи фуқаролиги, ёши, социал ва бошқа келиб чиқишидан қатъий назар АРМ худудида яшовчи барча аҳолига, шу жумладан ишлаб чиқариш, корхоналар ва ташкилотларга берилади. Бу хуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг кенг қамровлиги, ахборотларни автоматлаштирилган тарзда узатиш, шу жумладан кутубхоналараро абонемент, ҳамда кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари орқали таъминланади.
3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги хуқуқларга эга:
- АРМ фондидан керакли хужжатларни вақтинчалик фойдаланишга олиш;
- АРМ томонидан кўрсатиладиган маълумот-ахборот, библиографик ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
- АРМ томонидан ўтказиладиган ахборот - оммавий тадбирларида иштирок этиш;
- АРМнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш;
3.3. АРМга аъзо бўлиш учун фойдаланувчилар шахсни тасдиқловчи хужжат(паспорт) ёки унинг ўрнини босувчи бирон-бир хужжат, керакли нусхада расм ва рўйхатга олиш учун керакли маълумотларни тақдим этади.
3.4. Фойдаланувчиларга бир марталик фойдаланиш учун бериладиган хужжатлар сони, АРМ томонидан алоҳида тартибга солинади.
Кам нусхадаги ва қимматбаҳо нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шу билан бир қаторда нашр этилмаган материаллар, фойдаланувчиларга ўрнатилган тартибда тақдим этилади.
3.5. АРМ фондида мавжуд бўлмаган хужжатларнинг нусхасини фойдаланувчилар ўз худудидаги АКМлардан олиши мумкин.
3.6. Фойдаланувчилар АРМдан олган ҳужжатлар ва бошқа материалларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари шарт.
Хужжатларни ва бошқа материалларни олиш чоғида фойдаланувчи уларни синчковлик билан текшириб, камчиликлар аниқланса, АРМ ходимига хабар бериши лозим.
3.7. АРМ фондига зарар етказган шахслар, қонунга биноан жиноий ёки бошқа жавобгарликка тортилади.
3.8. АРМ фондидан ҳужжатлар ва материалларни йўқотган ёки унга қайта тиклана олмайдиган даражада зарар етказган фойдаланувчилар, АРМ ходимлари томонидан тан олинган тенг қийматли ўрнига-ўрин ҳудди шундай ҳужжат ва материаллар билан ўзгартиришлари (шу жумладан, нусхалари билан), имконсиз ҳолларда уларнинг қиймати 5 баробар нархларда ундирилади. Кўп миқдорлик (бир неча баробар кўп миқдордаги тўлов) амалдаги белгиланган ҳужжатлар асосида йўқотилган ва зарар кўрган нашрларнинг баҳосидан келиб чиққан ҳолда АРМ ходимлари ёки жалб этилган мутаҳассислар томонидан аниқланади.
3.9. АРМдан фойдаланиш қоидаларини бузган фойдаланувчилар маълум муддатга раҳбарият томонидан ўрнатилган АРМ дан фойдаланиш ҳуқуқидан махрум этилиш-лари мумкин.
4. АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари
4.1. АРМда мавжуд ҳужжатлар ва материалларнинг сақланишини таъминловчи ўрнатилган қоидалар асосида улардан фойдаланишни, сақлашни ва ҳисобот ишларини амалга ошириш; маълумот-библиография аппаратини, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиявий библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.
4.2. АРМ мажбур:
- фойдаланувчиларга АРМда ва унинг худудидан ташқарида барча турдаги ахборот-ресурсларидан фойдаланишни таъминлаши;
- фойдаланувчиларнинг талабларини ўрганиш ва тўлиқ қондириб бориш;
- кутубхоначилик, библиография, маълумот-ахборот хизматини мукаммаллаш мақсадида фойдаланувчилар билан ишлашнинг турли индивидуал ва гурухли шаклини қўллаш;
- фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юқори маданиятлилик ва касб маҳоратини таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириш ва олишда керакли ёрдам кўрсатиш;
- фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган қизиқиш ва талабларини ўрганиш асосида ахборот ресурсларини турли ташиш қурилмаларида тақдим этган ҳолда кутубхона-ахборот хизматини амалга ошириш;
- керакли ахборотларни мустақил равишда излашни ўргатиш бўйича кўникмаларни ривожлантиришни амалга ошириш учун шароитларни яратиш;
- фондларда керакли ҳужжатлар ва материалларнинг етишмаслиги ҳолатларида, уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро қидириш тизими орқали фойдаланувчиларга етказиш;
- оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказиш;
- АРМнинг ижобий қиёфасини яратишга кўмаклашиш, АРМ томонидан кўрсатиладиган хизматларни ва фондларни тарғиб қилиш, фойдаланувчиларнинг талабларини ўрганиш ва уларнинг ҳохишларини инобатга олган ҳолди янгидан-янги хизмат турларини яратиб бориш.