Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори
Умурзаков Ўктам Пардаевич
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Qabul kunlari: Chorshanba: 10:00-13:00
(+998 71) 237-46-68
rektor@tiiame.uz
Умурзаков Ўктам Пардаевич кўп йиллардан бери ўз иш фаолияти давомида институтимизнинг ривожланиши учун улкан ҳисссаларини қўшиб келмоқда. 1974-йилдан 1977-йилгача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Машиналар пухталиги ва ремонти” кафедрасининг кичик илмий ходими, 1977-1980-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг илмий-тадқиқот лабораторияси кичик илмий ходими, 1980-1990-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси ассистенти, 1990-1992-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг Малака ошириш факультети декани, 1992-1996-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари тайёрлаш маркази проректори, 1996-1999-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани, 1999-2004-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректори, 2004-2011-йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, 2011-2013-йилларда эса Тошкент ирригация ва мелиорация институтинингнг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, ректор вазифасини бажарувчи, 2013-йилдан ҳозирга қадар Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг “Сув хўжалиги иқтисоди” кафедраси профессори, 2017-йил 26-майдан ҳозирга қадар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ректори лавозимида ишлаб келмоқда.