"Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тузиш" бўлими
Тухтаева Феруза Тулкуновна “Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тузиш” бўлими бошлиғи.
Хизматнинг асосий вазифаси АРМнинг ахборот-кутубхона фондларини тизимли тўлдириш йўли орқали шакллантириб боради. “Ахборот-кутубхона муассасаларда ахборот-кутутбхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида” (Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган № 2567) йўриқнома асосида ҳисобга олиш ва рўйхатдан чиқариш ишларини олиб боради. АРМни ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлашда китоб сотувчи фирмалар, нашриётлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари туркумлаштириш, таҳлил ва фонднинг ҳолатини ўрганиш ишини олиб боради.
Комплектлаш, каталоглаштириш ва тузиш манбаалари:
- нашриётлар ва китоб дўконлари, фирмалари орқали;
- босмахоналар, бошқа корхоналар ва хусусий фирмалар;
- обуна йўли билан;
- китобхонлардан, китобнинг муаллифлари томонидан ва ташриф буюрувчилар томонидан совға тариқасида фондни тўлдириш;
- ахбороткутубхона ресурсларига техник ишлов бериш, адабиётларни соҳаси бўйича классификация қилиш ва библиографик тавсифини тузиш, АРМ электрон каталогини ташкил қилиш ва шу орқали АРМ фондини замонавий илмий-амалий талабларга жавоб берадиган қилиб очиб бериш.
ИШ ВАҚТИ:
Душанба-жума 8:30 дан 16:30 гача,
Шанба 8:30 дан 13:30 гача.