Фуқаро ва меҳнат мухофазаси бўлими

Фуқаро ва меҳнат мухофазаси бўлими бошлиғи

Жуманиязов Рустам Рахимберганович

+99871 237-34-98

 

 

 


Фуқаро ва меҳнат мухофазаси бўлими

Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими Тошкент ирригация ва  қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг таркибий бўлинмаси бўлиб, бўлим Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқлари ва мазкур Низомдан келиб чиққан холда институт Ишлар бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган иш режаси буйича ўз вазифаларини амалга оширади.

 

Вазифалари

  • Маъмурият ва касаба уюшмаси билан келишган холда, талаба ёшлар хамда профессор-ўкитувчиларни ижтимоий, иқтисодий жихатдан мухофаза этиш борасида иниститут миқёсида ривожланиш масалаларини аниқ хисобга олиб, хар йилик  асосий  йуналишлар битими ва жамоа шартномаларини тузишда катнашиш:
  • Институтда меҳнатнинг тиббий-техникавий шароитларини паспортлаштиришни ўз вақтида ўтказиш  учун зарур  чораларни кўриш ва меҳнатни мухофаза қилиш буйича амалдаги қоида хамда меъёрларга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиб бориш:
  • Намунавий тизим меъёрларига асосан, ишчи ва хизматчиларга   бепул махсус уст-бош, оёк кийм ва бошқа шахсий мухофаза воситаларини  берилишини тартибини ишлаб чиқиш, бу меъёрларга Тошкент шахри Меҳнатни ва ахолини мухофаза қилиш бошкармаси хамда Иниститут касаба уюшмаси билан келишилган холда ўзгартириш ва қушимчалар киритиш;
  • Фавкулодда вазиятлар ва меҳнатни мухофаза килиш хамда ёнғин хавфсизлигига оид махсус бурчаклар, кўргазмали қуроллар ва эслатмалар билан таъминлаш;
  • Профессор-ўкитувчи ва ходимларни меҳнатни мухофаза қилии туғрисидаги билим савиясини текшириш ва текширув натижаларини расмийлаштириш тартибини белгилаш. Малакавий комиссия таркибини ректор тасдиклайди.