Матбуот хизмати

Матбуот хизмати раҳбари:

Джуманиязов Раҳимбой Маткаримович

ТИҚХММИ фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул

Телефон: (8-371) 237-19-60

Мобил тел: +99890 994-60-90., +99897 731-60-90

E-mail: r.djumaniyazov@tiiame.uz    

 

 

 


Институт фаолияти билан бевосита ва билвосита боғлиқ бўлган янгилик ва маълумотларни кўрсатилган манзилга юборишингиз мумкин. Қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт.

Педагоглар учун талаблар:

- ўз факультети ёки кафедраси ҳаётидаги янгиликларни;

- ўзининг педагогик ва илмий фаолиятидаги ютуқларини;

- талабалар билан уюштирилган ишлаб чиқариш корхонаси ёхуд музей ва зиёратгоҳларга саёҳатлар ва ҳоказоларни лотин ва кирил алифбосига асосланган ёзувда, имловий иштибоҳларга йўл қўймасдан, 2-3 саҳифадан кам бўлмаган ҳолда материални жўнатиш. Матнга қўшиб юбориладиган расмлар сифатли, тиниқ ва аниқ бўлиши зарур.

Талабалар учун талаблар

- ўқув жараёнида эришган ютуқ ва янгиликларни;

- интеллектуал ёки спорт мусобақаларида эришган ғалабаларини;

- инновацион ихтиро ёхуд янги ғоя ва таклифларини;

- ўқув-педагогик жараёнда, институт ҳаётидаги турли тадбирларга нисбатан таҳилий ва танқидий муносабатларини;

- ўз ижоди намуналарини, назм ва насрда ёзган асарларини, креатив ёндашувга асосланган қарашларини адабий тилнинг меъёрларига, давлат тилининг грамматик норма ва стилистик асосларига риоя этган ҳолда тайёрланган материаллар лотин ва кирил алифбосида қайд этилган манзилга юборилиши талаб этилади. Матн билан юборилган фото сифатли, тиниқ бўлиши, профессионал фотокамера ёки 8 мега пикселдан юқори бўлган мобил телефонда олинган бўлиши лозим.

Манзил: 100000. Тошкент шаҳар, Қори Ниёзий кўчаси, 39 – уй.

Бино/офис: ТИҚХММИ. Ректорат биноси, АРМ 1 - қават, 4 – хона.