Девонхона
“Девонхона ва архив” бўлими мудираси:
Азизова Нигора Шавкатовна
Тел: +998 71 237 19 31
Email: devon@tiiame.uz
“Девонхона ва архив” институтнинг асосий бошқарув бўлинмаларидан биридир.
“Девонхона ва архив” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Архив иши бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғриси” даги (1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли) қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг (2008 йил 26 августдаги 194-сонли) “Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” ги қарорига, Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш хамда ижро интизомининг ахволи мониторингини олиб бориш тартиби (Ўзбекистон республикасининг Бош вазири томонидан 2009 йил 28 августда 11-10 сон билан тасдиқланган) “Таълим тўғрисида” ги қонунга, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” га институт ректорининг буйруқлари, йўриқномалари, проректорлар кўрсатма ва топшириқлари, Хайъат кенгаши қарорлари, бошқа меъёрий хужжатларга, хамда ТИҚХММИ Низомига амал қилади. Девонхона ва архив бўлими иш фаолиятида институт хужжатларни белгиланган тартибда юритилишини ва бошқа бўлимлар билан бевосита ҳамкорликда ишлашни ташкил этади.
Девонхона ва архив бўлими иш фаолияти
- Иш юритишнинг ягона давлат тизими, хизмат хужжатларини тайёрлаш тартиби хақида амалдаги қўлланмага мувофиқ институт бўлинма ва факултетларида тезкор ва маданий иш юритишнинг ягона тартибини ўрганиш хамда ижросини таъминлаш:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги чиқарган буйруқлар, қарор ва фармойишлари бўйича назорат тизимини жорий қилиш ва тегишли маъсуллар томонидан ўз муддатида ижро этилишини таъминлаб бориш:
- Институт номига юридик ва жисмоний шахслардан келган хужжат, сўровнома, хат, ариза, шикоят, таклифларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва бажарилишини назорат қилиш:
- “Девонхона ва архив” бўлими институтнинг бошқа бўлинмаларидан, факултетлардан тақдим этилаётган хужжатларнинг асосланганлигини, амалдаги қонунларга ва йўриқномаларга мослигини текшириш ва қабул қилиш:
- “Девонхона ва архив” бўлими иш фаолиятида вужудга келган хужжатлар (папкалар, қайд қилиш китоблари) бутунлигини, тўлиқлиги ва фойдаланишдан сўнг архивга туширишини, белгиланган муддатгача тўлиқ ва сифатли сақланишини таъминлаш кабилардан иборат.
Девонхона ва архив бўлимининг вазифалари :
- Девонхона ва архив бўлими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг, ҳайъат кенгаши қарорларини бажариш ва бажарилишининг назоратини ташкил этиш асосий қоидаларга риоя қилган холда амалга ошириш:
- Девонхона ва архивга келиб тушадиган фармонлар, қарорлар, буйруқлар, хатлар ва бошқа хужжатларни ўз вақтида белгиланган тартибда қабул қилади, расмийлаштиради ва сўнгра институт рахбарияти институт таркибий қисмларидаги ижрочиларга етказади.
- Девонхона ва архивга келиб тушадиган хужжатларни ижро муддати институт рахбарияти томонидан белгилангач уни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиб боради.
- Расмий хужжатларни ўз вақтида кўпайтиради ва белгиланган муддатда ижрочиларга етказади. Рахбарият томонидан берилаётган кўрсатмалар, фармойишлар, буйруқ ва топшириқномаларни расмийлаштиради, ижросини таъминлайди ва чиқараётган барча хужжатларни сифати учун жавобгарлик маъсулиятини таъминлайди.
- Хужжатларни ёзилишини ва иш юритишни давлат тилида ташкил этилишини назорат қилади.
- Девонхона архивга тушаётган аризалар, шикоятлар, таклифлар ва сўровномаларни тахлил қилиб, рахбариятга, бўлимларга ўз вақтида етказиб беради ва уларнинг бажарилиши назоратини ўрнатади.
- Институт рахбарияти, бўлимлар ва факултетлардан чиқувчи хатларни белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва жўнатилади. Тайёрланган хужжатлар, буйруқ ва қарорлар давлат тилида бўлишини талаб қилади. Девонхона ва архив бўлими ректорга бўйсунади. “Девонхона ва архив” бўлими иш фаолиятини бўлим бошлиғи бошқаради, уни тайинлаш ва ишдан озод қилиш ректор буйруғига асосан амалга оширилади.
Девонхона ва архив ходимлари:
Дадакузиева Шахноза Бахтиёвна
архив раҳбари
Tel: +998-71-237-19-08
Ҳасанова Камола Саидахбаровна
архивчи
Tel: +998-71-237-19-08
Юлдашева Дилором Фуркатовна
иш юритувчи
Tel: +998-71-237-19-31
Туляганов Дилноза Аллауддиновна
курьер
Tel: +998-71-237-19-31