Бу қизиқарли
Body Text
Body Text
Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ, МАНБАЛАРИ
ВА АҲАМИЯТИ
Р е ж а :
1. Ўзбекистон тарихининг фан сифатидаги ўрни, унинг предмети ва ҳар
томонлама етук,миллий истиқлол ғояси биан қуролланган инсонларни
тарбиялашдаги аҳамияти.
2. Ўзбекистон тарихини ўрганишнинг методологик тамойиллари.
3. Ватан тарихини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларнинг ўрни.
Ўз тарихини билмаган халқнинг
келажаги ҳам бўлмайди
Ислом Каримов
1. Мамлакатнинг қудрати, унинг миллий мустақиллиги, давлат чегара-ларининг
дахлсизлиги - ўша мамлакат фуқароларининг ўз юртига меҳр-муҳаббатли қилиб
тарбияланганликлари, Ватан мустақиллиги ва миллий истиқлол учун курашда зарур
бўлган жон фидо қилишга тайёр бўлишдек олижаноб фазилатларга эга бўлишликларига
боғлиқдир. Бу фазилатларни меҳнаткашлар оммаси, юртимиз келажаги ёшлар онгида
қарор топтириш ва шакллантиришда Ўзбекистон тарихи фанининг ўрни ва
имкониятлари чексиздир. Тарих фани ижтимоий тараққиёт ва ўтмишимизга оид воқеа-
ҳодисаларнинг ривожланишини, уларнинг қачон? қаерда? қандай? ҳолатда юз
берганлиги ҳамда инсониятнинг пайдо бўлиши, тадрижий-эволюцион такомил жараёни
ва бошқаларни ўрганади. Ҳар қандай давлатнинг ҳар бир халқнинг ҳам ўз ўтмиши
бўлганидек, Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг ҳам бой ва сермазмун тарихи бор. Қадим
замонларда ҳам Турон, Туркистон деб аталмиш бу диёр, яъни ёзма ва археологик
манбаларга кўра Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Миср ва Рим каби қадимий ва буюк
мамлакатлар қаторида машҳурдир. Ватанимиз жаҳон тарихининг турли халқлар
цивилизациялар туташган энг қайноқ, шиддатли чорраҳалардан бири бўлиб, бу заминда
махаллий аҳолининг форс, ҳинд, хитой, юнон араб, рус халқларининг маълум даражада
аралашуви содир бўлган, уларнинг маданияти, фани, санъати ва умуман, турмуш тарзи
бир-биридан баҳра олиб, муштараклашган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда,
Ўзбекистон тарихи умумжаҳон-инсоният тарихи-нинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ватанимиз тарихи оламшумул воқелик-ларга жуда бой. Ўзбекистон тарихи, жаҳон
тарихи тараққиётига қўшган ҳиссаларимизни холисона ва ҳаққоний ўрганади.
Бизнинг тарихий илдизларимиз неча-неча минг йилларга бориб тақалади. Ўзбекистон
халқининг бой ва қадимий давлатчилик тажрибаси бор. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида
дастлабки мустақил давлат тузилмалари милоддан аввалги биринчи минг йиллик
бошларида пайдо бўлиб, қарийб 3000 йил давомида такомиллашиб боргани ва дунё
давлатчилиги ривожида энг юксак даражага қўтарилгани жаҳонга маълум.
Ватанимиз тарихи, ўзбек халқининг жаҳон тарихи ва маданияти хазина-сига улкан
ҳисса қўшганлигидан гувоҳлик беради. Буюк боболаримиз; Муҳаммад Мусо ал-
Хоразмий, Абу Наср Форобий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон
Беруний, Исмоил ал-Бухорий, Исо ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий,
Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур ва бошқа юзлаб алломаларимиз
билан нафақат ўзбеклар, бутун турк дунёси, қолаверса, бутун ер юзи халқлари фахрлан-
моқдалар. Аждодларимиз барпо этган Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шахри-сабз каби
3
кўҳна шаҳарлар жаҳон миқёсидаги зиёратгоҳга айланган. Ўзбекистонга ташриф
буюраётган хорижий давлат ва жамоат арбоблари, зиёратчилар бу шаҳарларни, улардаги
ажойиб тарихий, миллий меъморчи лик мажмуалари ва ёдгорликларни кўриб, уларда
мужассамлашган халқ усталарининг истеъдоди ва юксак бадиий маҳоратига қойил
қилиб уларга таҳсинлар ўқимоқдалар. Муқаддас еримиз орқали ўтган Буюк Ипак Йўли,
Осиё ва Европадаги халқлар ва мамлакатларни бир-бирига боғлаб турган, халқаро
ҳамкорликка хизмат қилган.
Тарих арабча сўз бўлиб, “тадқиқ этиш”, “текшириш”, “воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя
қилиш” маъноларини англатади. Тарих инсонлар ҳақидаги уларнинг узоқ ўтмишидан
бизгача етиб келган ҳаётий тажрибаси ҳақидаги фандир.
“Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети халқимизнинг энг қадимги замонлардан то
ҳозирги кунларгача босиб ўтган узоқ ва мураккаб тарихий йўлини, ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаётини холисона ўрганишдан, тушунтиришдан
иборатдир.
Ўзбекистон тарихи аждодларимизнинг яшаш учун кураш, узлуксиз меҳнати туфайли
такомиллашиб бориши ва ҳозирги одамлар даражасига кўтарилиш жараёнини, дини,
ёзуви, илм-фани, адабиёт ва санъатини ёритади. Ватанимиз тарихи ўзбекларнинг халқ,
миллат бўлиб шаклланиш жараёнини, аждодларимиз қолдирган бой ва маънавий
меросни, давлатларнинг ташкил топиши ва уларнинг ички ва ташқи сиёсатини ўргатади.
Ватанимиз тарихи халқимизнинг маълум бир даврда бошқача, аянчли, машаққатли
бўлган-лигини, аждодларимизнинг ажнабий босқинчиларга қарши мустақиллик ва
озодлик учун курашини ва бунда мардлик, жасорат кўрсатган халқ қаҳрамон-лари ва
давлат арбоблари фаолиятларини кенг режада ўргатади.
“Ўзбекистон тарихи” фани халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлига кириши,
мустақиллик йилларида миллий, хуқуқий давлатчилик қурилиши, демократик,
фуқаролик жамият қуриш, эркин бозор иқтисодиётини яратиш жабҳаларидаги
фаолиятини ўргатади.
“Ўзбекистон тарихи” фани халқимиз тарихини ҳаққоний тасвирловчи, акс эттирувчи
кўзгу, ижтимоий-сиёсий, тарбиявий, маънавий сабоқлар маж-муасидир.
2. Ўзбекистон тарихи фанини яратиш ва уни ёш авлодга ўқитиш ва ўргатиш буйича
бирдан-бир тўғри назарий, илмий ва методологик асосларни ишлаб чиқиш нафақат
тарихий, балки амалий, ҳаётий аҳамиятга ҳам эгадир. Советлар хукмронлиги даврида
тарихий тадқиқотлар уни ўқитиш ва ўрганиш йиллари марксча-ленинча методологияга
бўйсундирилган эди. Ҳар қандай воқеани ёритишда синфийлик, партиявийлик нуқтаи
назаридан ёндашиларди Мамлакат, бутун бир халқ тарихи иккига - эзувчи ва
эзилувчилар, қулдорлар ва қуллар, феодаллар ва қарам деҳқонлар, буржуйлар ва қарам
ишчилар, бойлар ва мулкдорлар йўқсиллар тарихига бўлинди. Бойлар ва мулкдорлар,
улар орасидан чиққан беклар, амирлар, хонлар, давлат арбоблари қораланди, номлари
бандом қилинди. Тарихий воқеалар ва ҳодисалар камбағалларни ва йўқсилларни ҳимоя
қилган тарзда, уларнинг манфаатига бўйсундирилган ҳолда ёритилди.
Дин, диний қадриятлар қораланди, инсонларнинг эътиқодлари оёқ ости қилинди,
руҳонийлар қувғин қилинди. Буюк олимлар, алломалар, маъри-фатпарвар ва шоиру-
уламолар, ёзувчилар иккига - материалистлар ва идеа-листларга бўлинди.
Динга эътиқод қилганлар идеалистлар деб аталди, уларнинг ижобий фаолиятини
ўрганиш чегараланди, асарлари халқдан яширилади. Шу боис, кўпгина тарихий
воқеалар сохталаштирилди, маънавий меросимиз, миллий, қадриятларимиз камситилди.
Ёш авлодга уларни хурофот, эскилик сарқит-лари деб ўргатилди. Сохталаштирилган
тарих фани тоталитар тузум ташки-лотчисига, ҳимоячисига, коммунистик мафкура
хизматкорига айлантирил-ган эди. Инсоният тарихини, тарихий воқеа, ҳодисаларни
4
тўғри ёритиш ва ўрганиш учун бир қатор муҳим назарий-методологик тамойилларга
таяниш зарур.
Диалектик услуб ана шундай тамойилларидан биридир. Инсоният ҳаёти, жамият
тараққиёти диалектик жараёндир. Диалектика олам ягона ва яхлит унда содир бўладиган
ҳодисалар веқеалар умумий ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли
тараққиётда деб таълим беради.
Диалектика методология ҳар қандай мамлакат тарихини шу жумладан Ўзбекистон
тарихини, ўзбек халқи тарихини жаҳон халқлари тарихи билан боғлиқ ҳолда
ўрганишни тақозо этади.
Ўзбекистон тарихи, аввало, Марказий Осиё мамлакатлари билан ягона маконда
яшаган, бу маконда яшовчи уруғ, қабила, қавм, элатлар этник жиҳатдан ҳамда
ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаёти билан узвий боғлиқ. Қозоқ. қирғиз,
қорақалпоқ, туркман, афғон, тожик, форс, ҳинд, араб ва бошқа халқлар тарихини қанча
яхши билсак, Ватанимиз тарихини ҳар томонлама ўрганишга катта имкон яратади ва
кўмаклашади.
Тарихий воқеа, ҳодисаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ёритишда уларга холисона,
ҳаққоний, илмий ёндашув муҳим методологик тамойиллардир. Мустақиллик йилларида
тарих янгидан кашф этилди.
Тарихийлик тамойили халқнинг ўтмишини ягона табиий тарихий жараён деб ўрганиб,
ҳозирги замонга тайёрлайди, ҳозирги замон эса келажакни яратади-дейди. Шу сабабли
ёш авлод ўтмишни яхши билмоғи, англамоғи, мукаммал тушунмоғи керак.
Инсоният тараққиётининг, маълум босқичида хусусий мулкчилик келиб чиқади ва
уруғчилик тузуми емирилиб, уруғ жамоалари турли ижтимоий табақаларга бўлинади,
шу даврдан бошлаб, тарихий воқеа ва ҳодисалар ана шу табақаларнинг манфаатларига
боғлиқ ҳолда кечадиган, ҳар бир ижтимоий табақа ўз манфаати нуқтаи назаридан
ҳаракат қиладиган, айрим ҳолларда, уларнинг сиёсий, иқтисодий манфаати бир-бирига
тўқнашадиган, ғалаёнлар, қўзғолонлар кўтариладиган бўлди. Бундай вазиятда содир
бўладиган воқеа-ларни тарихий жараённи ўрганишда ижтимоий ёндошув тамойилига
риоя қилиш зарур.
Воқеаларни алоҳида ижтимоий табақа: камбағал йўқсиллар ёки мулкдор бойлар
манфаати асосида таҳлил қилиш, сохта муносабатга олиб келади. Шоҳлар, амирлар,
беклар фаолиятини ёритишга цивилизацион нуқтаи назардан ёндошмоқ керак. Уларни
бой табақадан чиққан, мулкдор бўлгани учун қоралаш, бадном қилиш адолатдан
бўлмайди.
Ижтимоий ёндошув тамойили давлат арбобларининг, сиёсий кучлар партиялар, турли
уюшмалар, уларнинг йўлбошчиларининг тарихий тараққиёт даражасига кўрсатган
ижобий ёки салбий таъсирини, жамиятнинг у ёки бу йўлдан ривожланишидаги ролини
билиб олишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Тарихни ўрганишга юқорида қайд этилган методологик тамойиллар билан бир
қаторда фактларни таққослаш, мантиқий-сиёсий хулосалар чиқа-риш, фалсафий
тафаккур, даврлаштириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш, статистик, математик ва
бошқа услублардан ҳам фойдаланиш зарур.
Шу жиҳатдан, юртбошимиз Ислом Каримовнинг тарих илмига оид назария ва
таълимотлари методологик тавсияларига суянган ҳолда, Ўзбекистон тарихи фанининг
илмий услублари ва методологик тамойиллари қуйидаги-лардан иборат бўлмоғи лозим.
1. Тарихий ҳодиса ва воқеаларни ҳужжат ва фактларни илмий холисона ва ҳалол
ўрганиш, таҳлил қилиш;
2. Тарихни миллийлик ва умуминсонийлик асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш;
5
3. Тарихни ҳаққоний объективлик, тарихий ҳақиқатнинг устуворлиги асосида ўрганиш
ва ёзиш;
4. Тарихга миллий ва умуминсоний хотира ва қадрият сифатида ҳурмат ва эҳтиром
билан эътиборли бўлиш;
5. Тарихни илмий-ижодий қиёслаш ва танқидий асосда ўрганиш;
6. Этнография, археологик, антропология, генесология ва бошқа фанлар-нинг
ютуқлари ҳамда усулларидан фойдаланиш.
Ватанимиз тарихини ўрганишда даврлаштириш катта аҳамиятга эгадир.
1. Ибтидоий жамият. Қадимги давр.
2. Ўрта асрлар даври.
3. Подшо Россияси мустамлакачилиги даври.
4. Советлар истибдоди даври.
5. Миллий истиқлол даври.
Бу даврнинг ҳар бири якка ўзига хос, кичик даврларга бўлинади.
3. Тарихий манбалар иккига бўлинади. Моддий ва ёзма манбалар.
1.Қадимги одамлардан бизгача етиб келган меҳнат қуроллари, идиш-товоқ-лар, танга
пуллар, ҳарбий қурол-яроқлар, қабртошлар, расмлар–моддий- тарихий манбадир.
2. Ёзувлар, ёзув белгилари, ёзилган китоблар, ёзма мерослар, олди-сотди ёзувлар,
подшоҳларнинг ёзма хатлари –ёзма манбалар дейилади.
Аждодларимизнинг милоддан аввалги VIII-VII асрлардаги ҳаётини ўрганишда
“Авесто” китоби қимматли ёзма манбадир. Бу китобда ижтимоий-иқтисодий
муносабатлар, дастлабки давлат тузилмалари ўз ифодасини топган.
Хитой ёзма манбаларидан “Тарихий гувоҳликлар” (милоддан аввал I аср), “Улуғхон
хонадони тарихи”(милодий I аср), “Кичик Хон хонадони тарихи” (милодий Vаср) ва
бошқаларда Туркистон тарихи ҳақида маълумотлар бор.
Ватанимиз тарихини ўрганишда туркий, форс, араб манбаларининг аҳамияти катта.
А.Саъдуллаевнинг “Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манба-ларда” (Т., 1996), Насимхон
Раҳмоннинг “Турк ҳоқонлиги” (Т.,1993), Абул-ғозийнинг “Шажараи турк” (Т.,1992),
А.Н.Гумилевнинг “Древние тюрки” (М.,1960), И.Жабборовнинг “Ўзбек халқи
этнографияси (Т., 1994) асар-ларидан фойдаланиш мумкин.
Ўзбек халқининг ўрта асрлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий маънавий-маданий
ҳаётини ўрганишда Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” (Т.,1993), Берунийнинг
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” (Т.,1968), Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу
билиг” (Т.,1960), М.Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк”(Т.,1960), А.Тоҳирхожанинг
“Самария” (Т.,1991), Наршахий нинг “Бухоро тарихи” (Т.,1991), Низомулмулкнинг
“Сиёсатнома” (Т., 1997), А.Те-мурнинг “Темур тузуклари” (Т.,1991), Мирзо
Улуғбекнинг “Турт улус тари-хи” (Т, 1994) ва бошқа нодир китоблар тарихий манба
бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон тарихини ўрганишда етакчи замонавий тарихчи олимларимиз томонидан
яратилган тарихий асарлар, дарслик ва қўлланмалар муҳим ўрин эгаллайди.
Тарихимизни ўрганиш учун моддий ва маънавий ёдгорликлар, Ўзбекистон халқлари
тарихи музейи, темурийлар тарихи давлат музейи, ўлкани ўрганиш ва бошқа музейлар,
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Урганч, Тошкент ва бошқа шаҳарлар,
улардаги тарихий ёдгорликларни бориб кўрмоқ зарур.
Ўзбекистон тарихи ёшларга халқимизнинг ўтмиши, тарихи ҳақида билим бериш
билан чегараланиб қолмайди, у ёшларни ватанпарвар, миллий истиқлол ғоясини
эгаллаган, маънавий жиҳатдан комил фуқаро этиб шакл-лантиради.
Давлат мустақиллигини ўз қўлига олган озод, ҳур Ўзбекистонда Ватан, истиқлол
тақдири бугунги бахтли авлодлар қўлида. Мустақилликни асраб авайлаш,
6
мустаҳкамлаш, мамлакатимизни кейинги авлодларга янада қудратли, обод ижтимоий-
иқтисодий жиҳатдан ривожланган ҳолда етказиш замонамизнинг долзарб вазифасига,
талабига айланди. Бу вазифаларни қандай бажариш, ёшларнинг маънавий
баркамоллигига боғлиқ “Бирон бир жамият деб таъкидлайди Республика Президенти, -
маънавий имконият ларни, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни
ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб, ўз истиқболини тасаввур этолмайди”.
4. Ҳар қандай тараққиётнинг асосий кучи миллий ғоя, маънавият ва маърифатдадир.
Маънавий баркамолликни тарбиялашда Ватан тарихи муҳим роль ўйнайди.
Инсонда тарихий хотира ўз Ватани тарихини ўз халқи, аждодлари тарихини билиш
орқали шаклланади. Яқин ўтмишда Совет давлати ўзбек халқини ўз тарихидан жудо
қилиш, насл-насабини эслай олмайдиган манқуртларга айлантириш сиёсатини юритди,
амалиётда эса, халқимиз ташқи дунёдан бутунлай узиб қўйилди, унинг бир неча минг
йиллик бой тарихи сохталаштирилди.
Мустақиллик шарофати билан Ватанимиз тарихи ўз ўрнини топди, барча ўқув
масканларида талаба ва ўқувчиларга Ватан тарихини ўқитиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилди. Ватан тарихини ўқитиш йўлга қўйилди. Ватанимиз тарихи миллатимиз,
ёшларининг ҳақиқий тарбиячисига айлан-моқда. Бу борада Республика Президентининг
“Тарихий хотирасиз баркамол киши бўлмаганидек, ўз тарихини билмаган халқнинг
келажаги ҳам бўлмай- ди”, “Тарих-халқ маънавиятининг асосидир”, “Тарихий хотирасиз
келажак йўқ”, “Ўзликни англаш тарихини билишдан бошланади”, “Инсон учун тарихдан
жудо бўлиш ҳаётдан жудо бўлиш демакдир”- деган методологик аҳамиятга эга бўлган
таъкидлари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Тарих талаба ва ўқувчиларда олам
ягона ва яхлит, Ўзбекистон унинг ажралмас бир қисми, оламда содир бўладиган воқеа,
ҳодисалар умумий ва ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда эканлиги тўғрисида тўғри
тасаввур, тушунчаларни шакллантиради.
Ўз ўтмишини, аждодлари тарихини яхши билган инсоннинг иродаси кучли бўлади,
уни ҳар хил ақидалар гирдобига тушишдан сақлайди. Ўтмишни билган, тарих
сабоқларини англаб етган инсон ҳозирги замонни яхши тушунади, келажакни тўғри
тасаввур этади. Ватан тарихи талаба ва ўқувчиларни халқнинг ўтмиши, ҳозирги замон ва
келажаги ягона тарихий жараёнларнинг оддий кузатувчиси бўлиб қолишдан сақлайди,
уларни олға интилишига, тараққиётга кўмаклашишга ундайди.
Ўзбекистон тарихи талаба ва ўқувчиларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга
ошираётган демократик ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини, миллий, ҳуқуқий
давлатчиликни барпо этиш, демократик, фуқаролик жамият қуриш, ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётини жадаллаштириш жараёнларини ўргатади. Бу ўз
навбатида, ёшларда илмий дунё қарашни, сиёсий маданиятни тарбиялайди, жамиятда ўз
ўрнини белгилашга кўмак-лашади. Халқимизнинг, буюклиги, кучи унинг бой маънавий
меросга эга эканлиги билан белгиланади. Халқимизнинг маънавий пойдевори жуда
қадимий ва мустаҳкам. Аждодларимиз етказиб берган ўнлаб, юзлаб жаҳонга машҳур
олиму-уламолар, заргарлар, ҳунармандлар, давлат арбоблари, халқ қаҳрамонлари ҳаёти,
дунёда бирламчилар қаторида бунёд этилган илм ва таълим масканлари фаолияти
талаба-ўқувчилар учун катта ибрат мактаби, тарих сабоғидир. Келажакка интилаётган
ёшлар учун бу бой маънавий мерос мустаҳкам таянчдир. Унинг заминида тинимсиз ва
машаққатли меҳнат, ҳар қандай тўсиқларни енгиш, илмга, зиёга интилиш каби
хислатлар ётади. Бундай хислатлар Ватан тарихини ўқитиш орқали ёшларга
сингдирилади. Ватан тарихи халқимизнинг асрлар давомида кўпинча халқ ва элатлар
билан аҳил, ҳамжиҳат бўлиб яшаганлигидан, юртимизда турли диний эътиқодлар
эркинлиги ва иноқлиги бўлганлигидан гувоҳлик беради. Бу, Ўзбекистонда яшовчи турли
динларга эътиқод қилувчи 120 дан ортиқ миллат ва элатлар ўртасида тинчлик, миллий
7
тотувлик, биродарликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи тарихий сабоқдир. Янги
жамият қураётган бугунги авлодлар учун ўзбек давлатчилиги тарихи, минг йиллар
давомида шаклланиб, такомил-лашиб келган сиёсий - ҳуқуқий институтлар, қонун -
қоидалар тажрибаси Ўзбекистоннинг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий
давлат, демократик жамият қуришда мустаҳкам таянч ва мададкордир.
Тарихий хотира, аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни эгаллаш талаба ва
ўқувчиларда ҳалоллик, одиллик, ростгўйлик, меҳр-оқибат, меҳнат-севарлик, илмга
интилиш каби инсоний фазилатларни шакллантиришга кўмаклашади.
Ватан тарихи ёшларда жамиятда эртароқ мустақил фаолият юритиш, ўз қобилиятини
тезроқ очиш ва ҳаётга татбиқ этиш сифатларини шакллан- тиради. Ватан, халқ тақдири
учун масъулиятни ўз зиммасига олиш каби юксак маънавий бурчни тарбиялайди,
миллий ғоя билан қуроллантиради.
Мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан боғчалардан тортиб, олий, ўқув
юртларигача бўлган таълим-тарбия тизимларида Ўзбекистон тарихи фанини ўқитишга
давлат сиёсати даражасига кўтарилган вазифа сифатида катта эътибор берилмоқда,
ғамхўрлик қилинмоқда. Тарих миллатнинг хақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда.
Т а я н ч и б о р а л а р :
Ўзбекистон тарихининг даврлари, миллий ғоя, мустақиллик, тарихий хотира, тарих,
Ўзбекистон тарихи предмети, методологик тамойиллар, манба, давлат, миллат, қадим
замон, Ватан, тарихий ва археологик манбалар, қадимий буюк мамлакатлар, маданият,
фан, санъат, турмуш тарзи, ўзбек халқининг жаҳон тарихи ва маданиятига қўшган
ҳиссаси, ёш авлод,
А с о с и й а д а б и ё т л а р :
1.Каримов И. А.Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”., 1998йил
2.Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.,“Ўзбекистон” 1996йил
3.Каримов И.А Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар
эди. Т., «Ўзбекистон»., 2005 йил.
4.Аҳмедов Б.А. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. Т., 1991йил.
8.Ўзбекистон тарихи (1-қисм) Т., Университет. 1999йил.
9. Муртазаев Р.Х. Ўзбекистон тарихи. (Дарслик). Т., 2003йил.
12. Қ.Усмонов. Ўзбекистон тарихи. (Дарслик). Лотин алифбосида. Т., 2006
Қ ў ш и м ч а а д а б и ё т л а р :
1.Саъдуллаев Н. Қадимги ўзбек илк ёзма манбалари. Т.,Ўқитувчи., 1996йил.
2.Исҳоқов М ва бошқалар. Қадимги ёзма ёдгорликлар. Т., Ёзувчи. 2000йил.
3.Ғуломов Я.Ғ. Қадимги маданиятимизнинг илдизларидан. Т.,Фан., 1960йил.
4.Усмонов Қ ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. ( 1-қисм) Т., 2002 йил
6–21 бетлар
5.Каримов Ш, Шамсутдинов Р. Ватан тарихи (1-китоб) Т., Ўқитувчи.1997йил
Body Text
Body Text