Ўқув-услубий бошқармаси

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи

доцент в.б. Ходжаев Дадахон

Тел: +998(71) 237-09-93

E-mail: dhodjaev@tiiame.uz

 

 


Ўқув-методика бўлими Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябридаги «Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 415-сонли қарори ҳамда институтнинг 13 сентябрь 187 А/Ф буйруғига асосан Ўқув бўлими ва ўқув-услубий бўлимнинг бирлаштирилиши асосида ташкил этилган. Ўқув-методика бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябридаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сонли қарори асосида Ўқув-методика бўлими негизида ташкил этилди.

Ўқув-методикаси бошқармаси номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-3702-сонли қарори ва институтнинг 2018 йил 14 майдаги 316 А/Ф буйруғига га асосан “Ўқув-услубий бошқарма” га ўзгартирилган. Ўқув-услубий бошқарма институтда ўқув ва ўқув-услубий жараёнларни ташкиллаштирувчи асосий бўлим бўлиб, Ўқув ишлари бўйича проректорга бўйсунади. Ўқув-услубий бошқарма ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқлари, ректор ва биринчи проректор фармойишлари, ўқув ишлари буйича проректор тасдиқлаган иш режаси бўйича иш олиб боради. Ўқув-услубий бошқарма ўз фаолияти бўйича институт ректори, биринчи проректор, ўқув ишлари бўйича проректор, институт илмий кенгаш олдида ҳисобот беради. Ҳозирги кунда бошқармага ф.-м.ф.н. Ходжаев Дадахон раҳбарлик қилади.

Бошқарманинг вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режалари ва дастурлари асосида институтда мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, ўқув - услубий ишларни ташкил этиш ва такомиллаштириш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ва институтнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва сифатини яхшилашга доир қарорлари ва буйруқларининг ўқув жараёнига татбик этишни таъминлаш;
  • таълим йўналишлари бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларига мувофик, ишчи ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш;
  • институтда мавжуд таълим йўналишлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва унга доир барча ҳужжатлар (ўқув машғулотлари жадвали, рейтинг ўтказиш жадвали, ўқув аудиториялари таъминоти ва ҳ.қ.) ни тайёрлаш ва татбиқ этиш;
  • ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш ва уни такомиллаштириш, сифатини яхшилашга оид илмий-услубий ишларни амалга ошириш;
  • ўқув жараёнини услубий таъминотини яхшилаш, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, амалий, лаборатория машғулотлари ўтиш учун услубий қўлланмалар тайёрлаш каби ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Бошлиқнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарининг вазифалари:

  • кафедралар бўйича соатлар таксимоти ва кафедра штатларини аниқлайди;
  • ўқув жараёнини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқишда, техник жиҳозларни қўлланишида, аудитория ва лаборатория хоналарини жиҳозланишида қатнашади;
  • ўқув жараёнининг ҳамма турлари бўйича тайёргарлигини текширади;
  • давлат аттестация комиссияси таркибини ва муддатини келишиш ва расмийлаштириш, ДАК ишини анализ қилиб, натижаларини умумлаштиради;
  • институт ўқув ва ўқув-услубий ишлари бўйича буйруқлар тайёрлайди;
  • ходимлар бошқармаси билан хамкорликда ўқув ёрдамчи ходимларни аттестацияда ўтказади;
  • диспетчер ишини назорат қилади;
  • ишчи ўқув режаларини ва дарс жадвалини тузиш сўровномаларни назорат қилади;
  • ҳамма кафедралардаги профессор-ўқитувчиларнинг штатини аниқлаш.

Бошлиқнинг ўқув-услубий ишлар бўйича ўринбосари У.Вохидов.

Асосий вазифалари:

  • фанларни «Таълим тўғрисидаги» конун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар асосида тузилган намунавий ва ишчи дастурларини сифатини назорат қилади ва тасдиклашга тайёрлайди;
  • фанларни ўқув адабиётлари билан таъминланишини назорат қилади ва институтнинг йиллик ҳамда келажакда ўқув адабиётлар чоп этиш режасини тузади ва режани бажарилишини назорат қилади;
  • ўқув дарсликлар тайёрловчи муаллифларга, шарт шароитлар яратиш ишларини амалга оширади;
  • кутубхонада мавжуд адабиёт фондини кутубхона ходимлари хамкорлигида доимо назорат қилиб боради ва кутубхонани замонавий адабиётлар, дарсликлар билан бойитиш борасида биргаликда иш олиб боради;
  • ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида янги педагогик технологияларни жорий этиш бўйича семинарлар ташкил қилади.