"Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш" бўлими

Бўлимнинг асосий вазифаси АРМ фойдаланувчиларига ахборот-кутубхона хизматини амалга ошириш ва ўқиш заллари хизмати АРМ фондидаги: босма, электрон кўринишида кутубхона ресурсларини тақдим қилади.

  • АБОНЕМЕНТ – профессор ўқитувчилар, талабалар, ходимлар, малака ошириш тингловчилари, қишлоқ хўжалиги мутахассисларига, ҳамда бошқа ташкилотлардан келган ходимларга хизмат кўрсатади. Абонементдан 332 та профессор-ўқитувчилар, 81 та ишчи-ходимлар рўйхатдан ўтган. Бошқа ташкилотдан ташриф буюрган фойдаланувчиларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат орқали хизмат кўрсатади. Абонементга аъзо бўлиш учун ходимлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 1 дона 2х4 фотосурат, ходимлар бўлимидан маълумотнома керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас. Абонементда китобхонлар дарслик, ўқув қўлланма, монография ва бадиий адабиётлар билан бир қаторда республикамизда чоп этиб борилаётган вақтли матбуот нашрларидан фойдаланишлари мумкин.

Анъанавий хизмат турлари:

  • фойдаланувчиларни рўйхатга олиш;
  • адабиётларни буюртма орқали қабул қилиб, фойдаланувчиларга етказиш;
  • адабиётларни уйга бериш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 16:30 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.

 

  • ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ЎҚУВ ЗАЛИ – илмий иш билан шуғулланаётган ўқитувчиларга хизмат кўрсатади. Залда фойдаланувчилар учун 32 иш жойи мавжуд бўлиб, шундан 14 таси компьютерлар билан жиҳозланган. Шунингдек, фойдаланувчилар шахсий компьютерларидан фойдаланишлари учун қўшимча иш жойлари ҳам ажратилган. Фойдаланувчилар АРМ компьютерлари ёки шахсий компьютерлари орқали Интернет тармоғига уланиши мумкин. Профессор-ўқитувчилар ўқув залида АРМда мавжуд автореферат ва диссертацияларнинг электрон нусхалари жамланган. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида электрон дарсликлар ва ўқув-қўлланмалар ҳам фойдаланувчига тақдим қилинади.

Анъанавий хизмат турлари:

  • электрон ҳужжатлар;
  • электрон дарсликлар;
  • компьютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар.);
  • Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
  • маҳаллий ойнома ва рўзномалар билан хизмат кўрсатиш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 19:00 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.

  • ТАЛАБАЛАР ЎҚУВ ЗАЛИ – талабалар учун хизмат кўрсатиб турган залларнинг энг каттаси ҳисобланади. Залдан бир вақтнинг ўзида 130 киши фойдаланиши мумкин. Талабалар ўқув залининг ёрдамчи фонди 4500 га яқин бўлиб, унда фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, энг янги ва долзарб мавзуларга бағишланган ўзбек ва рус тилларидаги Президент асарлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар (соҳаларга оид), луғатлар жамланган. Шунингдек, республикамизда чоп этиладиган вақтли матбуот нашрлари бор. Фойдаланувчилар шахсий компютерларидан фойдаланишлари учун қўшимча иш жойлари ҳам ажратилган.

Анъанавий хизмат турлари:

  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
  • адабиётларни фақатгина ўқув залидан фойдаланишга бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 19:00 гача,

Шанба 8:30 дан 18:00 гача.

 

  • ИНТЕРНЕТ ВА КОМПЬЮТЕР ЗАЛИ – барча тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Залда фойдаланувчилар учун 20 иш жойи мавжуд бўлиб барчаси замонавий компютерлар билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланган. Интернет ва компьютер зали компютерлари АРМ фондида мавжуд тўлиқ матнли электрон ресурслар, CD ва DVD шаклидаги ресурслар ва барча соҳага оид адабиётлар жамланган. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида электрон дарсликлар ва видеолавҳалар ҳам фойдаланувчига тақдим қилинади.

Анъанавий хизмат турлари:

  • электрон ҳужжатлар;
  • электрон дарсликлар;
  • компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш - Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар.);
  • Lex.uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
  • электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 19:00 гача,

Шанба 8:30 дан 18:00 гача.

 

  • 1-ЎҚУВ КУТУБХОНАСИ – ГМ, СХАваМ, ГТС, Экономика ва ЕФ ва ЕК факультет талабаларига хизмат кўрсатади. 1-ўқув кутубхона фонди 1765 номда 36000 нусха дарслик ва ўқув-қўлланмалардан иборат. АРМга аъзо бўлиш учун талабалардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 2 дона 2х4 фотосурат, контракт тўлов шартномасидан нусҳа  керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.

Анъанавий хизмат турлари:

  • талабаларни АРМга аъзо қилиш;
  • адабиётларни уйда фойдаланиш учун бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 16:30 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.

 

  • 2-ЎҚУВ КУТУБХОНАСИ – ҚХМ, ҚСХЭА факультет талабаларига хизмат кўрсатади. 2-ўқув кутубхона фонди 399 номда 15677 нусха дарслик ва ўқув-қўлланмалардан иборат. АРМга аъзо бўлиш учун талабалардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 2 дона 2х4 фотосурат, контракт тўлов шартномасидан нусҳа  керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.

Анъанавий хизмат турлари:

  • талабаларни АРМга аъзо қилиш;
  • адабиётларни уйда фойдаланиш учун бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  8:30 дан 16:30 гача,

Шанба 8:30 дан 13:30 гача.

 

  • ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ АРМ ФИЛИАЛИ – институт ётоқхонасида яшовчи барча факультет талабаларига хизмат кўрсатади. Филиал фонди 1873 номда дарслик ва ўқув-қўлланмалардан, 324 номда  бадиий адабиётлардан иборат. Фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, энг янги ва долзарб мавзуларга бағишланган ўзбек ва рус тилларидаги Президент асарлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар (соҳаларга оид), луғатлар жамланган. Шунингдек, республикамизда чоп этиладиган вақтли матбуот нашрлари бор.

Анъанавий хизмат турлари:

  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
  • адабиётларни фақатгина ётоқхона залидан фойдаланишга бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  16:30 дан 20:00 гача,

Шанба 15:00 дан 18:00 гача.