“Таълим сифатини назорат қилиш” бўлими

 

Бўлим бошлиғи

Доцент Рамз Расулжанович Абдураупов

Email: edu.control@e-tiiame.uz

Телефон : +99871 237 19 45

 

                  Бўлим хақида

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита институт таркибига киради.

Бўлимнинг асосий мақсади

Таълим сифатини назорат қилиш (ТСНҚ) бўлимининг асосий мақсади ТИҚХММИ талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, ТИҚХММИни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.

ТСНҚ бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
  • ТИҚХММИда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • ТИҚХММИ талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
  • таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
  • кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
  • ТИҚХММИни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни ТИҚХММИ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
  • аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда ТИҚХММИда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
  • таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
  • таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;
  • ТИҚХММИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ТИҚХММИ раҳбариятига таклифлар киритиш;
  • ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни ТИҚХММИ ректорига маълум қилиш;
  • ТИҚХММИнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
  • таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • ТИҚХММИда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
  • Давлат инспекциясининг топшириғига биноан олий таълим муассасалар рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;
  • талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини баҳолаш;
  • ТИҚХММИдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
  • ТСНҚ бўлими ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва ТИҚХММИ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш;
  • ТИҚХММИ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • ТИҚХММИ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;
  • ТИҚХММИда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
  • ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
  • ТИҚХММИ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда ТСНҚ бўлими томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;
  • таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни ТИҚХММИ раҳбариятига тақдим этиш.

Бўлим ҳодимлари

Фото

Ф.И.Ш

Лавозими

Телефон рақами

Электрон почта

Каттақулов Фаррух

Сайфуллаевич

Бош мутахассис

+99871 237 19 45

farruhk1@gmail.com

Маматкулов Зоҳид Жонқобилович

Бош мутахассис

+99871 237 19 42

zohid3095@mail.ru

Алоқа

Манзил: 100000. Тошкент шаҳар, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй

Бино/офис: ТИҚХММИ, Ректорат биноси, АРМ 2- қават, 13-хона