Хорижий фуқароларни ўқитиш маркази

Курс мудири:

Ульянова Вера Марковна.

Телефон:  (+99894)677-54-45

Е-mail:  admin@tiiаmе.uz             

Веб-сайт:  www.tiiаmе.uz

 


Марказ фаолияти

Чет эллик фуқаролар ТИҚХММИда 1956 йилдан буён ўқиб келмоқдалар. Биринчи чет эллик талабалар асосий факультетларда таҳсил олган. 1976 йилда институтда чет эллик студентлар учун тайёрлов факультети очилди. Бу ерда Осиё, Африка, Лотин Америкаси ҳамда Европадан 100 дан ортиқ  талабалар рус тили  ва бошқа фанларни ўрганди. Ҳозирги вақтда курсларда рус ва ўзбек тилларида дарслар олиб борилади. Талабалар Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Алжир, Сурия, Ироқ, Норвегия, Швейцария, АҚШ, Перу ва Саудия Арабистонидан ўқишга келишади. Охирги (2013 – 2016) йилларда бизнинг 24 тингловчимиз республикамиз ва ҳамдўстлик давлатлари ўқув юртларига ўқишга киришга муяссар бўлишди.

Бошланғич даража - 3 ой. Бу даражага рус ёки ўзбек тилини билмаган талабалар қабул қилинади. Курснинг мақсади – фонетика қоидаларини, бошланғич грамматик қоидалар ва осон текстларни ўрганишдир.

Тўлов миқдори: 750 $

Ўрта даража – 6 oй. Ушбу даражани битирган талабалар хат ёзиш, ҳужжатлар тузишни билишади ва суҳбатлаша олишади.

Тўлов миқдори: 1500 $

Асосий даража - бир йилдан икки йилгача узайтирилиши мумкин. Ўқишни битирган фуқаролар институтларда ўқиши мумкин.

Тўлов миқдори: 1 йил учун - 3 000 $

Ўқиш ҳафтасига беш кун мобайнида олиб борилади. Дарслар соат 9.30дан – 12.30 гача давом этади.

Курс мудири: Ульянова В.М.

Ўқитувчилар:

 

Ульянова Вера Марковна

Катта ўқитувчи (рус тили)

e-mail: kursy-tiim@umail.uz

Телефон: +998 94 677-54-45

 


Бабальянц Вартануш Раффиевна

Катта ўқитувчи (рус тили)

e-mail: roza-029@mail.ru

Телефон:+998 90 955-52-45

 

 

 

Рахматова Феруза Куралбаевна

Катта ўқитувчи (ўзбек тили)

Телефон:+998 90 900-73-76

 

 

Губаева Мавлуда Абдужабборовна

Катта ўқитувчи (ўзбек тили)

Телефон:+998 91 190-62-08

 

 

 

 

Максудова Светлана Маратовна

Ўқитувчи (рус тили)

e-mail: sung-li@list.ru

Телефон:+998 90 805-43-03

 

Қабул қилиш учун керакли ҳужжатлар:

1. Ўқишга қабул қилиш ҳақида ректор номига ёзилган ариза;

2.  Паспорт нусхаси;

3. Чет эл фуқаросининг ўз ватанида олган таълими ҳақидаги дипломи;

4. 6 дона 3х4 ҳаждаги сурат;

5. Ўзбекистон Республикасида илгари бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги  маълумотнома.  

Ижтимоий ва маданий турмуш

Курсларда тематик кечалар ўтказилади, улар Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакатларнинг байрамларига бағишланади. Бундан ташқари, тингловчиларни ўзбек маданияти билан таништириш мақсадида музей ва бошқа эътиборга лойиқ жойларга экскурсиялар уюштирилади.

Курслар ўз фаолиятида янги инновацион технологиялар асосида иш олиб боради, Россияда яратилган дарсликлардан ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланади.

Манзил:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш.,

М.Улуғбек тумани,Қори-Ниёзий қўчаси 39, 11 корпус, 4-қават.

Фото галерея