Mониторинг ва ички назорат бўлими

Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи

Каттақулов Фаррух Сайфуллаевич

тел: 99871-237-09-83

электрон почта: f.kattaqulov@tiiame.uz

 

 


«Мониторинг ва ички назорат» бўлими 1997 йил ташкилтопган. Бўлимга 1997-1998 йилларда профессор С.Авезбаев; 1998-2000 йй. проф. С.Сулаймонов; 2001 й. - доц. Р.Абдураупов; 2001-2003 йй. доц. А.Мухаммедов, 2003-2015 йй. доц. Х.Шукурлаев, 2015-2017 й. Х.Лапасов, 2017 йил июн ойидан доцент С.Умаров, 2018 – 2020йй. М.Яхяев, 2021 йил январ ойидан доц. Ф.Каттақулов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мониторинг ва ички назорат бўлими ўз фаолиятини:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори;

- Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2009 йил 28 августда 11-10-сон билан тасдиқланган);

- O’zDSt 1157-2008, УСД СОРД. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талабларга мувофиқ тузилган бўлиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил қилиш ҳамда бўлимнинг Низомига қатъий амал қилган ҳолда олиб боради.

«Мониторинг ва ички назорат» бўлими Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ўқув-таълим жараёнида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва Ҳайъат қарорларининг бажарилиши, фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда институт Илмий кенгашининг қарорлари, институт ректорининг буйруқларини ўз вақтида ижро этилишини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва институт ректорининг виртуал қабулхоналарига тушган мурожаатлар мониторингини олиб боради.

Бўлимнинг асосий вазифаси:

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати қарорлари, вазир буйруқлари, топшириқ ва хат-ҳужжатлари ҳамда институт Кенгаши қароралари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, институт ректори буйруқ ва топшириқлари ижроларини мониторингини ва назоратини олиб бориш, ҳар ой ва ҳар чоракда вазирликка ҳисобот тайёрлаш ҳамда бу асосий вазифа бўйича институт Кенгашида ахборот бериб боришдан иборат. Юқорида таъкидлаб ўтилганлар билан бирга, ҳар ҳафта институт ректори томонидан ўтказиладиган «Деканлар йиғилиши»да ҳам доимий ҳафталик ижро интизоми ҳолати ҳақида ахборот бериб борилади.

Mазкур асосий вазифаларда қатор ишлар амалга оширилди.

  • Институтимизда 2019 йил юқори ташкилотлардан келган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини ўз вақтида назоратини таъминлаш яънада қулайлаштириш мақсадида электрон ҳужжат алмашинуви дастури жорий қилинди. Бунинг натижасида қоғозбозлик ва ижро интизоми учун масъул бўлган ходимларни ортиқча вақт сарфлашини олди олинди.
  • Институтимизда талабаларни дарсга қатнашиши факултетлар кесимида назорат қилиб борилди.
  • Институтимизда проффесор-ўқитувчилар талабалар нигохида сўровнома ўтказилди. Бу сўровна кафедралар кесимида тахрирланди.
  • 2019 йилда талабаларнинг контингенти маълумотлар базаси шакиллантирилди.
  • 2019 йил институтимизда амалга оширилган қурилиш ишларини мониторинги олиб борилди.