Илмий тадқиқот фаолияти
Институтнинг илмий-тадқиқот ишларида кафедралардан 404 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, 63 нафар фан доктори, профессорлар, 171 нафар фан номзоди ва PhD илмий даражасига ва доцент илмий унвонларига эга бўлганлар, 168 нафари катта ўқитувчилар, ассистентлардан иборат. Илмий салоҳият 58,4 % ни ташкил этади.
Давлат илмий-техника дастурлари ва хўжалик шартномалари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари
Институтда 4 та фундаментал, 3 та амалий ҳамда 3 та инновацион грант лойиҳалари, 19 дан ортиқ соха ташкилотлари билан тузилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ҳамда хўжалик шартномалари, 63 дан ортиқ Давлат бюджети ҳисобидан ташаббускор илмий ишлар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. 3 та Давлат гранти асосидаги амалий тадқиқотлар - умумий қиймати 906,889 млн.сўм, 4 та Давлат гранти асосидаги фундаментал тадқиқотлар - умумий қиймати 1162,154 млн.сўм, 3 та Давлат гранти асосидаги инновацион лойиҳалар - умумий қиймати - 1048,378 млн.сўм, 19 та бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари асосидаги илмий тадқиқотлар умумий қиймати – 962,5 млн.сўм. Жами 2021 йилда илмий-тадқиқот ишларига институтда 4 млрд. 79,921 млн.сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағ жалб этилди.
Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари
Ҳар йилда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича институт олимлари томонидан
74 дан ортиқ монографиялар,
39 дан ортиқ дарсликлар,
119 та ўқув қўлланмалар
Scopus, “Web of Science” халқаро илмий маълумотлар базасидаги журналларида 512 га яқин,
чет эл илмий журналларида 333 га яқин,
халқаро анжуманлар тўпламларида 405 дан ортиқ,
республика илмий журналларида 561 га яқин,
республика илмий конференциялар тўпламларида 303 дан ортиқ илмий – услубий ишлар чоп этилиши йўлга қўйилган.
Шу билан бирга йилига 5 та ихтиро учун патент, 6 ортиқ ишланмага фойдали модел учун патент, 105 га яқин муаллифлик гувоҳномалари олинмоқда.