Давлат бошқарув тизимида фаолият юритаётганлар
Шавкат Миромонович Мирзиёев
Шавкат Миромонович Мирзиёев
|
Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади. 1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди. 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди. Ш.М.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди. Ш.М.Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Ш.М.Мирзиёев Ҳукумат бошлиғи сифатида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, йирик ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, хусусий мулкни устувор даражада ривожлантириш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда ўзининг юксак салоҳияти ва моҳир ташкилотчилик қобилиятини намоён этди. Мамлакат иқтисодиётини индустриал ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ҳаракатини тараққий топтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини кафолатланган ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратди. Юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди. Ш.М.Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади. Қайд этилганлар билан бир қаторда, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилди. 2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юкланди. 19 октябрь куни Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съезди бўлиб ўтди. Унда партия сиёсий кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Президентликка тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. 2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди. Ш.М.Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси З.М. Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи. Ш.М.Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган. |
Эрназаров Назимжон Шералиевич
Эрназаров Назимжон Шералиевич |
2018 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ: 1974-1979 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг талабаси 1979-1982 йй. - Давлат сув қурилиши қўмитасининг “Намангансувқурилиш” трестига қарашли 4-сонли қурилиш-монтаж бошқармаси қурилиш муҳандиси, бош иқтисодчиси, техник бўлим муҳандиси 1982-1994 йй. - Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг Наманган вилояти Учқўрғон тумани сув хўжалиги бирлашмаси бош муҳандиси, бошлиғи 1994-1996 йй. - Наманган вилояти Сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғининг биринчи ўринбосари 1996-2003 йй. - Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг сув тизимларида фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари 2003-2005 йй. - Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари 2005-2005 йй. - Наманган вилояти 9-сонли Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси директори 2005-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Капитал қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи 2007-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 2011-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи 2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи 2018 й. – ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи |
Абдужаббаров Зокир Юлдашевич
Абдужаббаров Зокир Юлдашевич |
2015 йил 01 июлдан «Қишлоқенерголойиҳа» Акционерлик жамияти Бош директори. Маълумоти буйича мутахассислиги инженер-электромеханик. МЕХНАТ ФАОЛИЯТИ 1984-1991 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институти талабаси; 1991-1994 йй. – «Сельэнергопроект» Уртаосиё булинмаси 3,2 тоифали мухандиси, етакчи мухандиси; 1994 - 2001йй. – “Тошэлектртармок “ Нимстанция хизмати, тақсимлаш ускуналарини таъмирлаш буйича электрчилангар, элмонтер, Тезкор диспетчерлик хизмати (ТДХ) диспетчери; 2001-2004 йй. – “Узбекэнерго” ДАК , “Узэлектртармоқ” УК, Тошкент магистрал электр тармоқлари Тезкор диспетчерлик хизмати диспетчери, бош мухандис муовини; 2004-2009 йй. – “Узбекэнерго” ДАК , “Узэлектртармоқ” УК, Марказий магистрал электр тармоқлари бош мухандис муовини, бош мухандиси; 2009 -2014 йй.– «Қишлоқенерголойиҳа» ОАЖ директори; 2014 й. – х.в. – «Қишлоқенерголойиҳа» АЖ директори, бош директори; |
Муратов Хаким Махмудович
Муратов Хаким Махмудович |
1960- йили Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган. 1984-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-электрик Илмий даражаси Техника фанлари доктори МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 1978-1979 йй.- Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани фермер хўжалиги аъзоси 1979-1984 йй.- Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти талабаси 1984-1998 йй.- Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ассистенти, аспиранти, доценти, декани, докторанти 1998-2000 йй.- Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти бўлим бошлиғи 2000-2002 йй.- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи 2002-2006 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси бўлими бошлиғининг ўринбосари 2006-2012 йй.- «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси «ORGRES» ОАЖ электр маркази Бошлиғи 2013-2016 йй. - ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти директори 2016 - ҳ.в. - “Узбекэнерго” АЖ «Илмий - техника маркази» директори |
Абдурахмонов Хуршид Кўчарович
Абдурахмонов Хуршид Кўчарович |
1985- йили Сурхондарё вилояти, Музработ туманида туғилган. 2009-йили Тошкент ирригatsiя ва қишлоқ хўжалигини механизatsiялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги электр таъминоти (қишлоқ ва сув хўжалиги) МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 2008-2009 йй. - Тошкент шахар тегермон «Нонвойхона жихозлари» маъсулияти чекланган жамиятида электр чилангар 2009-2012 йй. - «Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси» очик акциядорлик жамияти нимстанция хизмати электр монтёри 2012-2015 йй. - «Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти хавфсизлик техникаси ва мустахкамлик хизмати мухандиси 2015-2015 йй. - Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш техника хизмати бошлиғи 2015-2016 йй -«Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти хавфсизлик техникаси ва мустахкамлик хизмати етакчи мухандиси 2016-2016 йй -«Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш техника хизмати етакчи мухандиси,бошлиғи 2016-2017 йй - “Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти техник саволлар ва эксплуатация буйича директор ўринбосари 2017-2018 йй. -“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси”акциядорлик жамияти техник саволлар ва эксплуатация буйича директор 2018 й. - ҳ.в. -“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси”акциядорлик жамияти техник саволлар ва эксплуатация буйича директор ўринбосари
|
Қурбанов Илхам Узакович
Қурбанов Илхам Узакович |
1961- йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган. 1982-йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги:муҳандис-гидротехник МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 1975-1977 йй. - “Қаршифуқароликқурилиши” трестининг 2-махсус механизациялашган кўчма колоннаси ғишт терувчиси 1977-1982 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти талабаси 1982-1983 йй. - Қашқадарё вилоят сув хўжалиги лойиҳалаш гуруҳи техник - қидирувчи, муҳандис; 1983-1985 йй. - Ҳарбий хизмат 1985-1986 йй. - Қарши “Ўзмахсуссувқурилиш” трестининг 2-механизациялашган кўчма колоннасида механик, уста; 1986-1992 йй. - Қашқадарё вилоят агросаноат уюшмасида янги ерларни ўзлаштириш бўйича бош муҳандис-технадзор; 1992-1993 йй. - Қашқадарё вилоят “Отчопар” уюшмасида бош директор ўринбосари; 1993-1996 йй. - Қашқадарё вилоят агросаноат уюшмасида ер сув хўжалиги бўлимининг 1-тоифали мутахассиси, бўлим бошлиғи; 1996-1997 йй. - Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари; 1997-2003 йй. - Вилоят коллектор-дренаж тизимлари бошқармаси бошлиғи; 2003-2003 йй. - Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғнинг сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари; 2003-2010 йй. - Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги “Гидрогеология-мелиоратив экспедицияси бошлиғи; 2010 -2018йй. - Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи. 2018 й. - ҳ.в. - Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси. |
Рахимов Ботир
Рахимов Ботир |
1954- йил Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. 1976-йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-гидротехник МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 1976-1978 йй. - Китоб тумани суғориш тармоқлари бошқармаси бош муҳандиси 1978-1980 йй. - “Ҳисораксувқурилиш” қурилиш бошқармаси иш устаси 1980-1982 йй. - “Ҳисораксувқурилиш” қурилиш бошқармаси механизациялашган қурилиш кўчма жамламаси иш устаси 1982-1983 йй. - “Ҳисораксувқурилиш” бошқармаси 2-сонли қурилиш участкаси бошлиғи 1983-1986 йй. - Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш хизмати бошлиғи, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи 1986-1990 йй. - “Хисораксувқурилиш” қурилиш бошқармаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, бош муҳандиси 1990-1992 йй.- “Ҳисораксувқурилиш” трести бош муҳандиси 1992-1998 йй.- “Ҳисораксувқурилиш” трести бошқарувчиси 1998-2001 йй.- Яккабоғ тумани ҳокими 2001-2003 йй.- Шахрисабз норуда материаллари очиқ акциядорлик жамияти раиси 2003-2003 йй.- Қашқадарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг сув хўжалиги масалалари буйича биринчи ўринбосари 2003-2017 йй. - Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи 2017-2018 йй. - Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи-Қашқадарё вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 2018 й. - ҳ.в. - Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси |
Останов Раззоқ Маризаевич
Останов Раззоқ Маризаевич |
1954- йил Бухоро вилояти, Жондор туманида туғилган. 1979 й. Беруний номидаги Тошкент политехника институти(кечги),(сиртқи) 2001 й. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (сиртқи)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: тоғ-инженери, нефть ва газ конларини ишга тушириш технологияси ва комплекс механизациялаши, гидромелиорация МEҲНАТ ФАОЛИЙАТИ 1976-1977 йй. - Чорбакир механизациялашган кўчма жамланмаси чилангар монтажчиси 1977-1978 йй. - «СРEДАЗНИИГАЗ» институтининг Бухоро комплекс бўлими катта лаборанти 1978-1982 йй. - «СРEДАЗНИИГАЗ» институтининг Бухоро комплекс бўлими муҳандиси, катта муҳандиси 1982-1983 йй. - «СРEДАЗНИИГАЗ» институтининг Бухоро комплекс бўлими кичик илмий ходими 1983-1986 йй. - Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Ишлаб чиқаришни технологик комплектациялаш бошкармаси бошлиғи ўринбосари 1986-1991 йй. - Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Ишлаб чиқаришни технологик комплектациялаш бошкармаси бошлиғи 1991-1996 йй. - Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бош муҳандиси 1996 й. - ҳ.в. - Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи 1996 й. - ҳ.в. - Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналларини ишлатиш бошқармаси бошлиғи
|
Маматов Собитжон Алижонович
Маматов Собитжон Алижонович |
1963 йил Наманган вилояти, Янгикўрғон туманида туғилган. 1989 й.Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини битирган. Мутахассислиги бўйича маълумоти: гидромелиорация. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 1980-1984 йй. -«Нанай» давлатхўжалиги-заводи бўлими ишчиси 1984-1989 йй.-Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти Гидромелиорация факультети талабаси 1989-1992 йй.-САНИИРИ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси аспиранти 1992-1994 йй.-САНИИРИ институти Сув ресурслари муҳофазаси бўлими кичик илмий ходими 1994-1995 йй.-САНИИРИ институти Сув ресурслари муҳофазаси бўлими илмий ходими 1995-2000 йй.-САНИИРИ институти Сув ресурслари муҳофазаси бўлими катта илмий ходими 2000-2007 йй.-САНИИРИ институти Сув ресурслари муҳофазаси бўлими мудири 2007-2012 йй.-САНИИРИ институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари 2012-2014 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригациява сув муаммолариилмий тадқиқот институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари в.б. 2014-2016 йй.-Ирригациява сув муаммолари илмий тадқиқот институти қошидаги “Сувтежовчи суғориш технологиялари” илмий тадқиқот консалтинг маркази шўъба корхонаси директори 2016-2017 йй. - Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий ахборот маркази(ДСХМК ИАМ) директорининг ўринбосари 2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг “Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази” директори 2018 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг “Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази” директори |
Рахматиллаев Азамжон
Рахматиллаев Азамжон |
1956 йилда Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида туғилган. 1978 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: мухандис гидротехник. МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 1973-1978 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислар интитути талабаси 1978-1980 йй. - Хоразм вилояти Хозараси туманидаги «Туямўйингидроқурилиш» бошқармаси,уста-иш юритувчиси 1980-1982 йй. - Тошкент «Узгидросувқурилиш»лойиҳалаш институи мухандиси 1982-1983 йй. - «Фарғонасувқурилиш»трести 1-қурилиш-монтаж бошқармаси устаси 1983-1995 йй. - Фарғона вилояти Фарғона тумани сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи 1995-1996 йй. - Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳокимининг деҳқончилик саноати комплекси масалалари бўйича ўринбосари 1996-2003 йй. - Фарғона вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари 2003-2017 йй. - Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи 2017-2018 йй. - Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи 2018 й.-ҳ.в. - Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи. |
Kulatov Anorboy Qarshiboyevich
Кулатов Анорбой Қаршибоевич |
1962 йилда Жиззах вилояти,Зомин тумани да туғилган. 1983 йил, Тошкент ирригatsiя ва қишлоқ хўжалигини механизatsiялаштириш мухандислари институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги:Мухандис-механик М Е Ҳ Н А Т Ф А О Л И Я Т И 1983-1983 йй - Жиззах вилояти Зарбдор тумани 9-автоколонна механиги 1983-1985 йй - Харбий хизматда 1985-1986 йй - “Жиззахчўлқурилиш” бирлашмаси уй-жой коммунла бошқармаси автохўжалиги мудири 1986-1993 йй - Зомин тумани “Ғалабанинг 40-йиллиги” хўжалиги бригада бошлиғи 1993-2000 йй - Зомин тумани “Пахтакор” фермер хўжалиги бошлиғи 2000-2008 йй. - Зомин тумани “Дўстлик” ижара ширкатлар бирлашмаси бошлиғи 2008-2014 йй - Зомин тумани “Фахриддин Кулатов” фермер хўжалиги бошлиғи 2014-2015 йй - Зомин тумани “Мирзахмедов Нодирбек” фермер хўжалиги бошлиғи 2015-2017 йй - Зомин тумани “Нишонобод” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раиси 2017 йил х.в. - Вилоятлараро Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи |